Facebook Pixel Code

Alergid ichki foydalanish uchun tomchilar 10 mg / ml, 20 ml (flakon)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Alergid ichki foydalanish uchun tomchilar 10 mg / ml, 20 ml (flakon)

1 мл томчи қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: цетиризин гидрохлориди 0,2 г.

Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати, пропиленгликоль, 85% дистилланган глицерин, қанд, натрий цитрати, тозаланган сув 20 мл гача.

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

Аллергияга қарши восита. АТХ коди: R06AE07.

Цетиризин гистаминнинг рақобатли антагонистлари гуруҳига киради, Н1-гистамин рецепторларини блоклайди, деярли антихолинергик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди. Яққол антиаллергик таъсирга эга, аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Қичишишга қарши ва экссудацияга қарши самарага эга. Аллергик реакцияарнинг илк босқичига таъсир қилади, шунингдек кечки аллергик реакцияларда иштирок этувчи медиаторларни ажралиб чиқишини сусайтиради. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини ривожланишини олдини олади, силлиқ мушакларнинг спазмини бартараф қилади. Гистамин, специфик аллергенларни юборилишга, ҳамда совуқ таъсирига бўлган (совуқ эшакемида) тери реакциясини бартараф этади. Терапевтик дозаларда деярли седатив самара кўрсатмайди. Курсли қабул қилиш фонида, толерантлик ривожланмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: ичга қабул қилинганидан кейин цетиризин меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади. Концентрациясининг максимал даражаси тахминан 30-60 минут ўтгач аниқланади.

Овқат қабул қилиш сўрилишининг катталилига аҳамиятли даражада таъсир қилмайди, бироқ бундай ҳолларда сўрилиш тезлиги бироз пасаяди.

Тақсимланиши: цетиризин қон плазмаси оқсиллари билан тахминан 93% га боғланади. Тақсимланиш ҳажмининг (Vd) катталиги паст (0,5 л/кг), препарат хужайра ичига ўтмайди.

Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Метаболизми: цетиризин фаол бўлмаган метаболитини ҳосил бўлиши билан жигарда кучсиз метаболизмга учрайди.

10 мг дозада 10 кун қабул қилинганида препаратни тўпланиши кузатилмайди.

Чиқарилиши: тахминан 70% буйраклар орқали, асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Тизимли клиренсининг катталиги тахминан минутига 54 мл ни ташкил қилади. Бир марталик доза бир марта қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври тахминан 10 соатни ташкил қилади. 2 дан 12 ёшгача бўлган болаларда ярим чиқарилиш даври 5-6 соатгача пасаяди.

Буйрак фаолияти бузилганида (креатинин клиренси 11-31 мл/мин дан паст) ва гемодиализда бўлган пациентларда (креатинин клиренси 7 мл/мин), ярим чиқарилиш даври 3 марта ошади, клиренси 70% га камаяди.

Сурункали касалликлар фонида ва кекса пациентларда ярим чиқарилиш даври 50% ошиши ва клиренсини 40% га камайиши аниқланади.

Гемодиализ самарасиз.

  • мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит ва конъюнктивит;
  • кичимали аллергик дерматозлар;
  • поллиноз (пичан иситмаси);
  • эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);
  • квинке шиши.

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Қабул қилиш олдидан томчилар сувда эритилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мг дан цетиризин (20 томчи) суткада 1 марта, ҳар куни, яхшиси кечқурун.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 10 мг дан цетиризин (20 томчи) суткада 1 марта ёки 5 мг цетиризин (10 томчи) суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун).

2 дан 6 ёшгача болаларга: 5 мг дан цетиризин (10 томчи) суткада 1 марта ёки 2,5 мг цетиризин (5 томчи) суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун).

1 дан 2 ёшгача болаларга: 2,5 мг (5 томчи) дан суткада 2 марта.

Буйрак етишмовчилигида: тавсия қилинган дозани 2 марта камайтириш керак.

Жигар фаолиятини бузилишларида: цетиризин дозасини суткада 5 мг гача (10 томчи) камайтириш керак.

Буйраклар фаолияти нормал бўлган кекса пациентларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, диспепсия.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, қўзғалиш, мигрень.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангиневротик шиш, эшакеми, терини қичишиши.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя кўринишлар кам пайдо бўлади ва ўткинчи характерга эга.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

1 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик, лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан. Ўртача ва оғир даражали сурункали буйрак етишмовчилиги (дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади), кексалар (калава фильтрацияси пасайиши мумкин).

Цетиризинни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Теофиллин билан бирга қўллаш (400 мг/сут) цетиризиннинг умумий клиренсини пасайишига олиб келади (теофиллиннинг кинетикаси ўзгармайди).

Даволаш даврида диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини, алкоголни бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, юқори таъсирчанлик, сийишни тутилиши, чарчоқлик (кўпинча кунига 50 мг цетиризин қабул қилинганида) бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Специфик антидоти аниқланмаган.

Гемодиализ самарасиз. Меъдани ювиш амалга оширилади, фаоллаштирилган кўмир буюрилади.

Ичга қабул қилиш учун томчилар 10 мг/мл, 20 мл, 30 мл ва 50 млдан флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳиомяланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Dentafill Plyus» ХК, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй, тел.: 218-67-45

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Setirizine: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
20 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 oydan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

6 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Alergid ichki foydalanish uchun tomchilar 10 mg / ml, 20 ml (flakon) ning to`liq analoglari:

Alergid ichki foydalanish uchun tomchilar 10 mg / ml, 20 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Alergid ichki foydalanish uchun tomchilar 10 mg / ml, 20 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Setirizine hisoblanadi.

Alergid ichki foydalanish uchun tomchilar 10 mg / ml, 20 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.