Facebook Pixel Code

Alflutop inyeksiya uchun eritma 0,1 ml/ml, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 390000 so'm gacha 576700 so'm
Retsept bo'yicha
98 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Alflutop inyeksiya uchun eritma 0,1 ml/ml, 1 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 0,1 мл биофаол концентрат.

Ёрдамчи моддалар: фенол (макс 0,005 г), инъекция учун сув (1 мл гача).

Майда денгиз балиқларидан (Килька (Sprattus sprattus sprattus), Қора денгиз Мерланги (Odontogadus merlangus euxinus), Қора денгиз Пузоноки (Alosa tanaica normanni), Қора денгиз Анчоуси (Engraulis encrassicholus ponticus)) экстракция йўли билан олинган, кейинчалик депротеинизация (оқсилсизлантирилган) ва делипидизация (ёғсизлантирилган) қилинган биофаол концентратидир.

Рангсиз ёки бироз жигаррангроқ-сариқ рангли, ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

Тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита. АТХ коди: М09АХ.

Алфлутоп - хондропротектор, майда денгиз балиқларидан олинган биофаол концентрат унинг фаол компонентидир. Концентрат мукополисахаридлар (хондроитин сульфати), аминокислоталар, пептидлар, натрий, калий, кальций, магний, темир, мис ва рух ионларини сақлайди.

Алфлутоп нормал тўқималарнинг макромолекуляр тузилишининг бузилишини олдини олади, интерстициал тўқималарда ва бўғим тоғайининг тўқимасида тикланиш жараёнларини рағбатлантиради, бу унинг оғриқни қолдирувчи таъсирини тушунтиради.

Яллиғланишга қарши таъсири ва тўқималарнинг регенерацияси гиалуронидазанинг фаоллигини сусайиши ва гиалурон кислотасининг биосинтезининг меъёрлашишига асосланган.

Бу икки самара синергик ва тўқималардаги тикланиш жараёнларини фаоллашишини (хусусан, тоғайнинг тузилишини тикланишини) белгилайди.

Алфлутоп катталарда турли жойлашган бирламчи ва иккиламчи остеоартрозда (коксартрозда, гонартрозда, майда бўғимларнинг артрозида), остеохондрозда ва спондилезда қўлланади.

Полиостеоартрозда ва остеохондрозда препарат мушак ичига чуқур қилиб кунига 1 мл дан юборилади. Даволаш курси 20 инъекцияни ташкил қилади (кунига 1 инъекциядан 20 кун давомида).

Асосан йирик бўғимларнинг шикастланишида препарат бўғим ичига 1-2 мл дан ҳар бир бўғимга 3-4 кун оралиқ билан юборилади. Ҳаммаси бўлиб курс учун ҳар бир бўғимга 5-6 инъекция.

Бўғим ичига ва мушак ичига юбориш усулларини бирга қўллаш мумкин.

Даволаш курсини 6 ой ўтгач шифокорнинг маслаҳатидан кейин такрорлаш мақсадга мувофиқдир.

Кам ҳолларда қичишувчи дерматит, терини қизариши ва препарат юборилган жойда ачишиш ҳисси, қисқа муддатли миалгиялар кузатилиши мумкин. Алоҳида ҳолларда бўғим ички инъекцияларида ўткинчи оғриқ синдромини кучайиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда анафилактик реакциялар ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Болалар.

Эҳтиёткорлик

Препаратни ўсмирларда, бу тоифа пациентларда илмий клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, буюриш тавсия қилинмайди.

Ҳозирги вақтгача аниқланмаган.

Денгиз маҳсулотларини шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида (денгиз балиғи) аллергик реакцияларни ривожланиш хавфи ошади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Доза ошириб юборилганида мойил пациентларда аллергик реакциялар (баъзида оғир) ривожланиши мумкин.

Инъекция учун эритма 0,1 мл/1 мл дан оқ синдириш ҳалқали тўқ шиша 1 мл ли ампулаларда. 5 ампуладан алюмин фольга қопламаси билан контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Инъекция учун эритма 0,1 мл/1 мл дан оқ синдириш ҳалқали тўқ шиша 2 мл ли ампулаларда. 5 ампуладан алюмин фольга қопламаси билан контур уяли ўрамда. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25 °С ҳароратда.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

«К.О. Биотехнос C.А.», Руминия, Илфов, Отопень ш., Горунулуй кўч.№3-5

Бирламчи ўрам

«К.О. Зентива C.А.», Теодор Паллади бульвари № 50, Бухарест ш, Руминия

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ruminiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
shifokor bilan maslahatlashganidan keyin
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Alflutop inyeksiya uchun eritma 0,1 ml/ml, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 39000 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Alflutop inyeksiya uchun eritma 0,1 ml/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ruminiya.

Alflutop inyeksiya uchun eritma 0,1 ml/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Kichik dengiz baliqlarining bioaktiv konsentrati hisoblanadi.