Alltrombosepin kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 97200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Alltrombosepin kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: аллтромбосепин - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: аэросил - 15 мг; крахмал - 33,5 мг; кальций стеарати - 1,5 мг.
Кулранг-сариғдан оч сариқ ранггача бўлган кукун билан тўлдирилган, ўзига хос ўткир ҳидли ва таъмли №2 ўлчамли, тўқ сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Антиагрегант восита. Код АТХ: В01АХ.
АДФ ни тромбоцитларнинг юзасидаги рецепторлар билан боғланишини сусайтиради ва GPIIb/IIIa (фибриноген учун асосий рецепторини) мажмуасини фаолланишини ингибиция қилиш йўли билан тромбоцитларнинг АДФ-индукция қиланган агрегациясини тормозлайди. Аллтромбосепин, шунингдек бошқа омилар юзага чақирган тромбоцитларнинг агрегациясини ҳам сусайтиради. Аллтромбосепин АДФ га тромбоцитар рецепторларни орқага қайтмайдиган ўзгариши орқали таъсир қилади; меъёрий агрегацион фаоллик янги тромбоцитларнинг ҳосил бўлиш тезлигига мувофиқ тезликда тикланади. Аллтромбосепинни қўллашнинг биринчи кунларидан тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши юзага чиқади.
- сурункали коронар етишмовчилигини даволаш;
- тромбоз ва эмболияларни, шу жумладан миокард инфарктини ва бош мияни инсультини олдини олиш;
- тромбоцитлар агрегацияси юқори хавфи бўлган касалликларни олдини олиш;
- ностабил зўруқувчи стенокардия, миокард инфаркти, юрак ва қон томирлар операциядан кейинги даврда антикоагулянтлар (гепарин) билан қўшимча даволаш сифатида қўлланилади.
Аллтромбосепин катталарга - 100 мг дан суткада 1 марта овқат қабул қилгандан сўнг буюрилади, ичга сув билан қабул қилинади.
Сезувчанликка эга бўлган беморларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
- ўткир қон кетиши (пептик яра ва б.);
- препаратга, препаратнинг копонентларига юқори сезувчанлик;
- гемофилияда қўллаш мумкин эмас.
Агар Аллтромбосепинни бир вақтда бошқа антиагрегантлар, тромболитиклар ёки антикоагулянтлар ҳамда тромбоцитопенияни ривожланиши мумкин бўлган воситалар билан бир вақтда қўлланса, қон кетишнинг ривожланишини хавфи ошади.
Аллтромбосепинни жароҳатлар, оператив аралашувлар ва патологик ҳолатлар туфайли қон кетишни пайдо бўлиши хавфи юқори бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Симптомлари: аллтромбосепин препаратини тавсия қилангандан юқори дозалар қўллаши қон кетиши хавфини ошириши мумкин.
Даволаш: қон кетиш билан асоратланган дозани ошириб юборилиш Аллтромбосепин препаратини бекор қилиш керак. Жароҳлик гемостаз, қон йўқотишни ўрнини тўлдириш, янгимузлатилган плазма, плазмаферез ўтқазилиши мумкин.
100 мг ли капсулалар блистер ўрамида 30 донадан чиқарилади. Блистерлар, қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойлаштирилади.
Қуруқ, салқин, қуёш нурларидан ҳимояланган жойда 25 °С дан паст ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«REMEDY GROUP» МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. Тел./факс(99871) 248-02-05.
Alltrombosepin: 100 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Alltrombosepin kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Alltrombosepin kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Alltrombosepin kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Alltrombosepin hisoblanadi.
Alltrombosepin kapsulalari 100 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.