Alsata-10 plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 24200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Alsata-10 plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister)
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: серратиопептидаза гранулалари* - 10 мг;
(*10% йўқотилиши мумкин бўлган қиймати ҳисобга олинган);
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, дикальций фосфати, тозаланган сув**, тозаланган тальк, магний стеарати, натрий крахмал глюконати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гидроксипропилметилцеллюлоза, изопропил спирти**, дихлорметан**, титан диоксиди, полиэтиленгликоль-6000.
Оқ думалоқ, икки ёқлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Протеолитик фермент. АТХ коди: М09АВ.
Фармакодинамикаси
Серратиопептидаза патоген бўлмаган Serrаtia E15 ичак бактериясидан ажратиб олинган протеолитик фермент ҳисобланади. Унга фибринолитик, яллиғланишга қарши ва шишга қарши фаолликлар хос.
Яллиғланиш жараёнини яққоллигини камайтиришдан ташқари серратиопептидаза яллиғланган тўқималардан оғриқ аминларини ажралиб чиқишини блоклаши оқибатида оғриқни яққоллигини камайтиради.
Серратиопептидаза қоннинг альфа-2 макроглобулини билан 1:1 нисбатда боғланади, ва унинг антигенлигини ниқоблайди, аммо ферментатив фаоллигини сақлайди. У кейин аста-секин яллиғланиш жойидаги экссудатга ўтади ва мувофиқ равишда унинг қондаги даражаси камаяди.
Серратиопептидаза бевосита капиллярларни дилатациясини (кенгайишини) камайтиради, брадикинин, гистамин ва серотонинни гидролизга учраши туфайли уларни ўтказувчанлигини назорат қилади. Шунингдек серратиопептидаза плазмин ингибиторини блоклайди, шу орқали плазминни фибринолитик фаоллигига ёрдам беради. Балғам таркибидаги оқсилларни парчаланиши туфайли, балғамни реологик хусусиятларини яхшилайди ва уни кўчишига ёрдам беради.
Препаратни ферментатив фаоллиги α-химотрипсинга қараганда 10 марта юқори.
Сурункали яллиғланган ўчоғда серратиопептидаза полипептид табиатли яллиғланиш медиаторлари (брадикинин, фибрин) даражасини камайишига олиб келади, аммо тирик организмнинг альбумин α- ва γ-глобулин каби оқсилларига эса сезиларли таъсир кўрсатмайди. Препарат яллиғланган жойга яхши ўтади, некрозга учраган тўқималарни ва уларни парчаланиш маҳсулотларини эритиб юборади, гиперемияни камайтиради ва антибиотикларни киришини ва фаоллигини тезлаштиради. Препарат сўлак ва бурун ажралмаларини қовушқоқлигини камайтиради, шу орқали уларни чиқарилишини енгиллаштиради.
Фармакокинетикаси
Препарат меъда орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади ва ичакда сўрилади. Препарат меъда ширасида фаолсизланмайди. Қон плазмасида максимал концентрацияга 1 соатдан кейин эришади. Серратиопептидаза фаол шаклда қон оқимига етади, шунингдек сафро билан ҳам фаол шаклда чиқарилади ва оз миқдорда сийдикда аниқланади.
- жарроҳлик касалликлари: пайларни чўзилиши ва узилиши, синишлар ва чиқишлар;
- пластик жарроҳлик: операциядан кейинги шишларни камайтиради ва трансплантатларни кўчиш (битмаган) жойда микроциркуляцияни иклайди;
- ЛОР аъзоларининг касалликлари: ёпишқоқ секретни ҳосил бўлиши билан кечадиган;
- тери касалликлари: ўткир яллиғланган дерматозлар;
- аёллар жинсий аъзоларининг ва сут безларининг касалликлари: гематомалар, сут безларида димланиш;
- мушак ва бўғим оғриқлари;
- юзаки тромбофлебитда қўлланади.
Серратиопептидаза таблеткаларда одатда кунига 3 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади. Таблеткаларни овқатланиш вақтида кўп миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим. Даволаш курсининг давомийлиги ва препаратнинг дозаси касалликнинг характерига ва динамикасига, шунингдек пациентни индивидуал хусусиятлари боғлиқ.
Серратоипептидаза таблеткаларини, одатда қисқа муддат қабул қилганда ножўя самараларисиз яхши ўзлаштирилади. Агар Сизда қон ивишини бузилиши ёки икки ҳафта давомидаги белгиланган режали операциялар бўлса препаратни ишлатиш тавсия қилинмайди.
Препарат айрим ножўя самараларга эга бўлиб, улар одамларга турлича таъсир қилиши мумкин. Қуйида кўпинча препаратни қабул қилиш билан боғлиқ ножўя самараларнинг айримлари келтирилган: анорекция; меъдада дискомфорт, кўнгил айниши
Тери тошмалари каби юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида қабул қилишни тўхтатинг. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Серратоипептидазага ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Қон ивишини бузилиши ва/ёки қон кетишларга мойиллик.
Жигар ва/ёки буйрак касалликлари билан хасталанган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Препаратни болаларда қўллаш тажрибасини йўқлиги туфайли, уни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қаътий назорати остида буюриш мумкин.
Препарат бир вақтда қўлланганда бевосита ва билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар таъсирини кучайтиради. Бу препаратларни мажмуавий қўллаш зарур бўлганида уларни қатъий шифокор назорати остида қўлланади ва зарур ҳолатларда антикоагулянтларни дозаларига тузатиш киритилади.
Коагулопатиялар (қон ивишини бузилиши): Серратиопептидаза қонни ивишига халақит қилиши мумкин, шунинг учун айрим тадқиқотчилар, бу коагулопатияларни ёмонлашишига олиб келишидан хавотирланади. Агар Сизда коагулопатия бўлса, Алсата препаратини ишлатишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.
Операция: Серратиопептидаза қон ивишига халақит қилиши мумкин. Бу эса операция вақтида ва операциядан кейин қон кетишини кучайтириши мумкинлиги тўғрисида хавотирлик мавжуд. Алсата препаратини қўллашни режалаштирилган операциядан камида 2 ҳафта олдин тўхтатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Серратиопептидазани ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида ишлатилиши етарли даражада маълум эмас. Хавфсизлик мақсадида қабул қилишдан сақланинг.
Препарат ҳомилага тератоген, мутаген ва эмбриотоксик таъсир кўрсатмайди, аммо Алсата препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тажрибаси чекланган. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг қатъий назорати остида буюриш мумкин.
Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Препаратни юқори дозаларда қабул қилинганда, пациентларда препаратнинг ножўя самарларини кучайиши аниқланган. Препарат дозасини аҳамияти даражада оширилганда пациентларда ички қон кетиши ривожланган.
Махсус антидиоти йўқ. Препарат қабулини тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.
10 таблеткадан алюмин фольгали стрипда. 10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“God Gift Laboratory Pvt. Ltd.”,
205, HSIIDC, Phase-II, Kundli, Ҳиндистон.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“OMAD NUR FARM” МЧЖ
100095 Ўзбекистон Республикаси,
Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий кўч, 448В
Тел: +99871 2187259, +99897 434 33 34
Serratiopeptidaza: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Alsata-10 plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Alsata-10 plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Alsata-10 plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Alsata-10 plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Serratiopeptidaza hisoblanadi.