Ambroksol Sofarma (Ambroxol Sofarma) siropi 15 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 6400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ambroksol Sofarma (Ambroxol Sofarma) siropi 15 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)
5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлориди - 15 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол (Е420), метил парагидроксибензоати (Е218), пропил парагидроксибензоати (Е216), глицерол, пропиленгликоль, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахарини, “Малина” суюқ эссенция; тозаланган сув.
Тиниқ, оч-сариқдан кучсиз жигарранггача рангли, малина ҳидли сиропсимон суюқлик.
Сироп.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB06.
Фармакодинамикаси
Амброксол бромгексиннинг фаол метаболити ҳисобланади ва мукокинетик ва секретолитик таъсирларга эга. Ўпка сурфарктантини ишлаб чиқарилишини кучайиши ва цилиар фаолликни рағбатлантириш шиллиқ оқиши ва ташилишини (мукоцилиар клиренси) тезлашишини чақиради. Шундай қилиб дори препарати балғамни ажралиб чиқиши ва йўталиб чиқарилишини енгиллаштиради, нафас олишни яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: меъда-ичак йўлларида деярли тўлиқ сўрилади, бунда сўрилиши тез бошланади ва плазмадаги максимал концентрацияга перорал қабул қилинганидан кейин 0.5 соатдан 3 вақт давомида эришилади.
Тақсимланиши: тахминан 90% плазма протеинлар билан боғланади. Тўқималарда тез тақсимланади, бунда максимал концентрацияси ўпкаларда аниқланган.
Метаболизми: асосан жигарда конъюгация орқали метаболизмга учрайди.
Чиқарилиши: 90% гачаси буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида тўпланмайди. Кўкрак сути билан ажралади.
Нафас йўлларида қуюқ секретнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида балғам кўчишини ва йўтални енгиллаштириш учун ишлатилади.
Амброксол Софарма сиропи ичга, овқатланиш вақтида қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар
Ўткир касалликларни даволашда ёки сурункали касалликларда бошланғич даволаш сифатида 10 мл дан биринчи 2-3 кунлари кунига 3 марта дозада бошланади, сўнгра дозани 10 мл дан кунига 2 мартагача камайтириш мумкин. Максимал суткалик доза 120 мг ни ташкил қилади.
Болалар:
- 6 ёшдан 12 ёшгача - 5 мл (15 мг) дан кунига 2-3 марта;
- 2 ёшдан 6 ёшгача - 2,5 мл (7,5 мг) дан кунига 3 марта;
- 2 ёшдан кичик - 2,5 мл (7,5 мг) дан кунига 2 марта.
Амброксол Софарма сиропи 2 ёшдан кичик болаларда фақат шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашгандан кейин қўлланади!
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентлардаги доза катта пациентлардаги дозадан фарқ қилмайди.
Жигар ва буйракни шикастланишлари бўлган пациентлар
Бу тоифадаги пациентларда катталар учун тавсия этилган дозанинг ½ қисми қўлланади.
Даволаш давомийлиги
Дори препаратини шифокор билан маслаҳатлашмасдан 5 кундан кўп қўллаш тавсия этилмайди.
Агар Сиз Амброксол Софарма сиропининг навбатдаги дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз бир дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти бошланган бўлса, уни одатдагидек қабул қилинг. Унутилган дозани тўлдириш учун икки марта қабул қилманг. Дори препаратини пациент учун маълумотдаги тавсияларга риоя қилиб қабул қилишни давом эттиринг.
Амброксол Софарма сиропининг ножўя таъсирлари асосан ўткинчидир.
Ножўя таъсирлар, шу жумладан бу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлганида дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат этинг.
Тез-тез (100 истеъмолчилардан 1 тадан 10 тагачасида кузатилади): оғиз бўшлиғида ва томоқда сезувчанликни пасайиши, кўнгил айниши, таъмни ўзгариши.
Тез-тез эмас (1000 истеъмолчилардан 1 тадан 10 тагачасида кузатилади): оғизни қуриши, қусиш, диарея, диспепсия (меъдада дискомфорт, овқатлангандан кейин кекириш) ва қоринда оғриқ.
Кам ҳолларда (10000 истеъмолчилардан 1 тадан 10 тагачасида кузатилади): тери тошмалари, эшакеми, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Номаълум тез-тезликда (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди): томоқни қуриши, анафилактоид реакциялар (терида тошма, қичишиш ёки эшакеми, танада шишлар, бўғилиш, хириллашлар каби тўсатдан аллергия), шу жумладан анафилактик шок, ангионевротик шиш (юз, лаб, тил, томоқни шиши, нафас олиш ва ютишни қийинлашиши), оғир тери реакциялари (кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз (ТЭН), ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз (ЎТЭП)).
Агар Сизда қуйидагилар бўлса, Амброксол Софармани қўлламанг:
Сиропнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Амброксол ва антибиотикларни (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) бир вақтда қўллаш антибиотикнинг ўпка тўқимасидаги концентрациясини ошишига олиб келади.
Амброксолни йўтални сусайтирадиган дори препаратларни билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Агар Сизда айрим дори воситаларига ёки озиқ-овқат маҳсулотларига аллергия бўлса ёки Сизда буйрак ёки жигар касалликлари бўлса, Амброксол Софарма сиропини шифокор билан маслаҳатлашмасдан қўлламанг.
Амброксолни қўллаш билан боғлиқ оғир тери реакциялари ҳақида хабар берилган. Агар даволаш жараёнида Сизда тери тошмаси (шу жумладан шиллиқ қаватлар, масалан оғиз, томоқ, бурун, кўзлар, жинсий аъзоларнинг шиллиқ қаватини шикастланиши) пайдо бўлса, дарҳол шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Агар сироп билан 5-кун даволангандан кейин, Сизда йўтални енгиллашини ва ҳолатни яхшиланиши сезмасангиз, маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилишингиз керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Бу дори препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг ҳавфсизлиги исботланмаган. Шунинг учун Амброксол Софарма сиропини ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойлиги давомида қўллаш тавсия этилмайди.
Амброксол дори воситаси кўкрак сутига киради. Шунинг учун эмизиш даврида она томонидан дори препаратини фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин истеъмол қилиш мумкин.
Дори воситасини транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Амброксол Софарма ҳаракат реакцияларига ва диққатга таъсир кўрсатмайди, шунинг учун уни транспорт воситаларини ҳайдовчилари ва машина операторлари ишлатиши мумкин.
Препаратни ёрдамчи моддалари тўғрисида муҳим маълумот
Амброксол Софарма сиропи сорбитол сақлайди. Агар шифокорингиз Сизга айрим қандларни ўзлаштираолмаслигингизни ҳабар қилган бўлса, унга бу препаратни қабул қилишдан олдин маслаҳат учун мурожаат қилинг.
Амброксол Софарма сиропининг таркибига кирувчи метил- ва пропилгидроксибензоат аллергик реакцияларни (эҳтимол секинлашган тури) чақириши мумкин.
Дори препарати глицерол сақлайди, у юқори дозаларда қўлланганида зарарли ҳисобланади, чунки бош оғриғи, меъдани таъсирланиши ва диареяни чақириши мумкин.
Бу дори препарати бир дозада 1 ммоль дан кам (23 мг) натрий сақлайди, яъни умуман олганда натрий сақламайди.
Агар Сиз Амброксол Софарманинг керагидан ортиқ дозасини қабул қилган бўлсангиз
Агар Сиз керагидан ортиқ дозани қабул қилган бўлсангиз, маслаҳат учун шифокорингизга мурожаат қилинг.
Агар Сиз Амброксол Софармани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агар Сиз бир дозани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар деярли кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг. Маълумотдаги тавсияларга риоя қилган ҳолда дори препаратини қабул қилишни давом эттиринг.
Агар Сизда бу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Бирламчи ўрам
100 мл сироп 125 мл сиғимли тўқ жигарранг “Пильфер пруф” типдаги шиша (III гидролитик синф) флаконларда. Флаконлар “Пильфер пруф” типдаги ALKOzell зичланган алюминий винтли қопқоқча билан беркитилади.
100 мл сироп 125 мл сиғимли тўқ жигарранг “Пильфер пруф” типдаги шиша ёки ПЭТ флаконларда. Флаконлар “Пильфер пруф” типдаги ALKOzell зичланган полиэтилен винтли қопқоқча билан беркитилади.
Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил. Ўрам очилгандан кейин яроқлилик муддати - 1 (бир) ой.
Рецептсиз.
СОФАРМА АЖ, Болгария.
1220 София, Илиенское шоссе кўч 16.
Ambroksol: 3 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ambroksol Sofarma (Ambroxol Sofarma) siropi 15 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Ambroksol Sofarma (Ambroxol Sofarma) siropi 15 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Bolgariya.
Ambroksol Sofarma (Ambroxol Sofarma) siropi 15 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.
Ambroksol Sofarma (Ambroxol Sofarma) siropi 15 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Sofarma hisoblanadi.