Facebook Pixel Code

Ambromer siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 7500 so'm
Retsept bo'yicha
8 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ambromer siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha)

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди - 15 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, тозаланган этил спирти, нипагин, нипазол, ер тут таъмли озуқа ароматизатори эссенцияси, тозаланган сув.

Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли ер тут ҳидли тиниқ суюқлик.

Сироп.

Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB06.

Амбромер ўзгарган бронх - ўпка секрециясини нормаллаштиради, балғамнинг реологик кўрсаткичларини яхшилайди, унинг қовушқоқлигини камайтириб, бронхлардан балғамни чиқарилишини енгиллаштиради. Амбромер альвеолаларда 2 тур пневмоцитларга ва Клар-ҳужайраларига бевосита таъсир қилиш орқали сирт фаол моддалар тизимини фаоллашувига ёрдам беради, эмбрион ва етук ҳужайранинг альвеолар ва бронхиал соҳаларида сирт фаол моддаларни (сурфактанни) ҳосил бўлиши ва чиқарилишини рағбатлантиради.

Бундан ташқари, амброксолнинг антиоксидант самаралари аниқланган. Амбромерни қўллашдан кейин балғамда ва бронхиал секретда антибиотикларнинг концентрацияси ошади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилгандан кейин Амброксол гидрохлориди меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг плазмадаги максимал концентрациясига 1-3 соатдан сўнг эришилади. Оқсиллар билан боғланиши тахминан 85% ни ташкил қилади. Ярим парчаланиш даври тахминан 22 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали метоболитлар кўринишида 90% ва 10% ўзгармаган амброксол кўринишида чиқарилади.

Амбромер балғамнинг ажралиши ва кўчиб чиқиши бузиладиган ўткир ва сурункали бронх - ўпка касалликларини, секретолитик даволаш мақсадида қўлланилади:

  • ўткир ва сурункали бронхитлар, пневмония;
  • балғам ажралишини қийинлашган бронхиал астма;
  • бронхоэктатик касалликда қўлланади.

Амбромер сироп ичга овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан (масалан, сув) ўлчов қошиқчаси ёрдамида қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: биринчи 2-3 кунда 10 мл дан суткада 3 марта, кейин 10 мл дан 2 марта ёки 5 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 5 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади.

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

2 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл дан суткада 2 марта буюрилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишининг ҳусусиятларига боғлиқ. Амбромер сиропи шифокор кўрсатмасисиз 4 -5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.

Кам ҳолларда:

  • гастралгиялар,кўнгил айниши, қусиш;
  • ўта юқори сезувчанликнинг реакциялари (тери тошмаси, юзнинг шиши, диспноэ, қичишиш);
  • иссиқлик.

Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок кузатилиши мумкин.

  • амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • фруктозани ўзлаштираолмаслик;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Амбромер ва йўталга қарши препаратлар бир вақтда қўллаганда йўтал рефлексини камайиш фонида бронхлардан балғамни ажралиб чиқишини қийинлашиши кузатилиши мумкин.

Қандли диабети бўлган беморлар учун Амбромер сиропининг 1 та ўлчов стаканчасида 2,1 г сорбит сақлашини (0,18 СЕU га эквивалент) эътиборга олиш зарур.

Буйракларнинг функционал қобилияти чекланганда ва/ёки жигарнинг оғир даражали касалликларида  Амбромер ни, қабул қилаётган дозани камайтириб ва препаратни қабул қилиш орасидаги вақтни узайтириб алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳозирги вақтгача Амбромерни ҳомила ва чақалоқларга салбий таъсири хақидаги етарли маълумотлар йўқ бўлишига қарамай, Амбромер ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида ва лактация даврида фақат фойда/хавф нисбатини даволовчи шифокор томонидан синчков таҳлилидан кейин қўллаш мумкин.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: қўзғалувчанлик, диарея, сўлакнинг кўп ажралиши, қусиш ва гипотензия.

Даволаш: симптоматик даволаш

Сироп, 15 мг/5 мл, 50 мл ва 100 мл дан.

50 мл ва 100 мл дан полимер флаконларда ва бураладиган қопқоғи бўлган шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиқчаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўч., 1 уй, тел: (0369) 224-67-22

 
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 3 mg/ml

Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
1 trimestrda kontrendikedir, 2 va 3 trimestrda shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ambromer siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ambromer siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ambromer siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.