Facebook Pixel Code

Amikasin (Amikacin) 500 mg dan tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun sintez kukuni (flakon)

dagi narxlar
dan 7600 so'm gacha 9000 so'm
Retsept bo'yicha
54 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Amikasin (Amikacin) 500 mg dan tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun sintez kukuni (flakon)

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: амикацин сульфати (амикацинга қайта ҳисобланганда) 500 мг.

Оқ ёки деярли оқ рангли кукун, гигроскопик.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Антибиотик (аминогликозидлар гурухи). АТХ коди: J01GB06.

Фармакодинамикаси

Кенг таъсир доирасига эга яримсинтетик антибиотик, бактерицид таъсир кўрсатади. Рибосомаларнинг 30S суббирликлари билан боғланиб, транспорт ва матрицали РНК комплексини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, оқсил синтезини блоклайди, шунингдек бактерияларнинг цитоплазматик мембраналарини бузади.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli, Klebsiella spp., Serratia spp., Providencia spp., Enterobacter spp., Salmonella spp., Shigella spp.; баъзи граммусбат микроорганизмларга Staphylococcus spp. (шу жумладан пенициллинга, баъзи цефалоспоринларга чидамли) нисбатан юқори фаол; Streptococcus spp. га нисбатан ўртача фаол.

Бензилпенициллин билан бир вақтда буюрилганида Enterococcus faecalis нинг штаммларига нисбатан синергик таъсир кўрсатади.

Анаэроб микроорганизмларга таъсир қилмайди.

Амикацин бошқа аминогликозидларни фаолсизлантирадиган ферментларнинг таъсири остида фаоллигини йўқотмайди ва тобрамицин, гентамицин ва нетилмицинга чидамли Pseudomonas aeruginosa нинг штаммларига нисбатан фаоллиги сақланиб қолиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига (м/и) юборилганидан сўнг тез ва тўлиқ сўрилади.

7,5 мг/мл дозада мушак ичига юборилганида максимал концентрацияси (Cmax) 21 мкг/мл, 7,5 мг/мл дозада вена ичига инфузия қилингандан 30 минутдан кейин 38 мкг/мл. Максимал концентрацияга эришиш вақти (Tcmax) м/и юборилганидан сўнг тахминан 1,5 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши 4-11%.

Ҳужайрадан ташқари суюқликларда (абсцессларнинг ичидагиси, плевра бўшлиғидаги суюқлик, асцит, перикардиал, синовиал, лимфатик ва перитонеал суюқлик) яхши тақсимланади. Юқори концентрацияларда сийдикда аниқланади; паст концентрацияларда сафро, кўкрак сути, кўз суюқлиги, бронхиал секрети, балғам ва орқа мия суюқлигида (ОМС) да аниқланади. Организмнинг барча тўқималарига яхши ўтади, у ерда ҳужайра ичида тўпланади; қон билан яхши таъминланган аъзоларда: ўпкалар, жигар, миокард, талоқ ва айниқса буйракларда юқори концентрацияларда аниқланади, у ерда пўстлоқ моддасида тўпланади, камроқ концентрацияларда мушаклар, ёғ тўқимаси ва суякларда аниқланади.

Катталарга ўртача терапевтик дозаларда (нормада) буюрилганида амикацин гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди, бош мия пардалари яллиғланганида ўтказувчанлиги бироз ошади. Янги туғилган чақалоқларнинг ОМС даги концентрацияси катталарга қараганда юқорироқ бўлади; йўлдош тўсиғи орқали ўтади ҳомиланинг қонида ва амниотик суюқликда аниқланади. Катталарда тақсимланиш ҳажми 0,26 л/кг, болаларда 0,2-0,4 л/кг, янги туғилган чақалоқларда 1 ҳафталикдан кичик ва тана вазни 1500 г дан кам бўлганда 0,68 л/кг гача, 1 ҳафталикдан кичик ва тана вазни 1500 г дан ортиқ бўлганда 0,58 л/кг гача, муковисцидози бўлган беморларда 0,3-0,39 л/кг. В/и ёки м/и юборилганида ўртача терапевтик концентрацияси 10-12 соат давомида сақланади.

Метаболизмга учрамайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) катталарда 2-4 соат, янги туғилган чақалоқларда 5-8 соат, каттароқ ёшли болаларда 2,5-4 соат. Т1/2 ни якуний катталиги 100 соатдан ортиқ (ҳужайра ичидаги заҳиралардан ажралиб чиқиши).

Буйраклар орқали калава фильтрацияси йўли билан (65-94%) асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак клиренси 79-100 мл/мин.

Катталарда буйраклар фаолияти бузилганида Т1/2 бузилиш даражасига қараб 100 соатгача, муковисцидози бўлган беморларда 1-2 соатгача тебранади, куйган ва гипертермияси бўлган беморларда Т1/2 клиренси юқорилиги туфайли, ўртача кўрсаткичларга қараганда қисқароқ бўлиши мумкин.

Гемодиализда (4-6 соат давомида 50%) чиқарилади, перитонеал диализнинг самараси камроқ (48-72 соат давомида 25%).

Грамманфий микроорганизмлар (гентамицин, сизомицин ва канамицинга чидамли) ёки граммусбат ва грамманфий микроорганизмларни ассоциацияси чиқарган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: нафас йўлларининг инфекциялари (бронхит, пневмония, плевра эмпиемаси, ўпка абсцесси), сепсис, септик эндокардит, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари (шу жумладан менингит), қорин бўшлиғининг инфекциялари (шу жумладан, перитонит), сийдик жинсий йўлларининг инфекциялари (пиелонефрит, цистит, уретрит), тери ва юмшоқ тўқималарнинг йирингли инфекциялари (шу жумладан, инфекцияланган куйишлар, инфекцияланган яралар ва турли генезли ётоқ яралар), ўт-сафро йўллари, суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари (шу жумладан остеомиелит), жароҳат инфекциялари, операциядан кейинги инфекцияларда қўлланади.

М/и, в/и (оқим билан, 2 минут давомида ёки томчилаб), катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга 5 мг/кг дан ҳар 8 соатда ёки 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда; сийдик йўлларининг (асоратланмаган) бактериал инфекцияларида 250 мг дан ҳар 12 соатда; гемодиализ сеансини ўтказгандан сўнг қўшимча доза 3-5 мг/кг буюрилиши мумкин.

Катталар учун максимал доза суткада 15 мг/кг, аммо суткада 1,5 г дан кўп эмас 10 кун давомида юборилади.

Даволаш давомийлиги в/и юборилганида 3-7 кун, м/и юборилганида 7-10 кун.

Чала туғилган чақалоқларга бошланғич доза 10 мг/кг, сўнгра 7,5 мг/кг дан ҳар 18-24 соатда; янги туғилган чақалоқларга ва 6 ёшгача бўлган болаларга бошланғич доза 10 мг/кг, сўнгра 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда 7-10 кун давомида юборилади.

Куйган беморларда Т1/2 қисқароқ (1-1,5 соат) бўлганлиги сабабли, бу беморларга ҳар 4-6 соатда 5-7,5 мг/кг доза талаб қилиниши мумкин.

М/и юбориш учун 250 мг ёки 500 мг флаконнинг ичидагисига 2-3 мл инъекция учун сув қўшиб тайёрланган эритма ишлатилади.

Амикацин вена ичига 30-60 минут давомида томчилаб, зарурати бўлганида оқим билан юборилади.

В/и (оқим билан) юбориш учун 250 мг ёки 500 мг флаконнинг ичидагисига 2-3 мл инъекция учун сув ёки 0,9% натрий хлоридининг эритмаси ёки 5% декстроза эритмаси қўшиб тайёрланган эритма ишлатилади.

В/и (томчилаб) юбориш учун флаконнинг ичидагиси 200 мл 5% декстроза эритмаси ёки 0,9% натрий хлориди эритмасида эритилади.

В/и юбориш учун эритмадаги амикациннинг концентрацияси 5 мг/мл дан ошмаслиги керак.

Буйракларнинг ажратиб чиқариш фаолиятини бузилиши бўлганида дозасини камайтириш ёки юборишлар оралиғини узайтириш лозим.

Юборишлар оралиғи узайтирилган ҳолда (агар креатинин клиренсининг даражаси номаълум, пациентнинг ҳолати турғун бўлса) препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал қуйидагича аниқланади:

Интервал (соатлар) = қон зардобидаги креатининни концентрацияси × 9.

Агар зардобдаги креатининнинг концентрацияси 2 мг/100 мл бўлса, у ҳолда тавсия қилинган бир марталик дозани (7,5 мг/кг) ҳар 18 соатда юбориш керак.

Интервал узайтирилганида бир марталик доза ўзгармайди.

Дозалаш тартиби ўзгармаганда бир марталик доза камайган ҳолда

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун биринчи доза 7,5 мг/кг ни ташкил қилади.

Навбатдаги дозаларни ҳисоблаш учун беморларнинг креатинин клиренсини (мл/мин) нормадаги креатинин клиренсга бўлинади, сўнгра чиққан рақам биринчи дозанинг катталигига (мг) кўпайтирилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жигар фаолиятини бузилиши (“жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия);

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения;

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, нейротоксик таъсири (мушакларни тортилиши, увишиш ҳисси, санчилиш, тутқаноқ ҳуружлари), нерв-мушак ўтказувчанлигини бузилиши (нафасни тўхташи);

Сезги аъзолари томонидан: ототоксиклик (эшитишни пасайиши, вестибуляр ва лабиринт бузилишлар, қайтмас карлик), вестибуляр аппаратга токсик таъсири (ҳаракатлар дискоординацияси, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш);

Сийдик чиқариш тизими томонидан: нефротоксиклик буйрак фаолиятини бузилиши (олигурия, протеинурия, микрогематурия);

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, терини қизариши, иситма, Квинке шиши;

Маҳаллий: инъекция қилинган жойда оғриқ, дерматит, флебит ва перифлебит (вена ичига юборилганида).

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, анамнездаги бошқа аминогликозидларга), эшитиш нервининг неврити, азотемияли ва уремияли оғир сурункали буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан миастения, паркинсонизм, ботулизм (аминогликозидлар нерв-мушак ўтказувчанлигини бузилишини чақириши мумкин, бу скелет мушакларини янада кучсизланишига олиб келади), дегидратация, буйрак етишмовчилиги, янги туғилган чақалоқлик даври, чала туғилган чақалоқлар, кексалик ёши, лактация даври.

Пенициллинлар, гепарин, цефалоспоринлар, капреомицин, амфотерицин В, гидрохлортиазид, эритромицин, нитрофурантоин, В гуруҳи витаминлари ва С витамини, калий хлорид билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб.

Карбеницилин, бензилпенициллин, цефалоспоринлар билан ўзаро таъсирлашганида синергизм намоён қилади (оғир сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда бета-лактам антибиотиклар билан бирга қўлланганида аминогликозидларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин).

Налидикс кислотаси, полимиксин В, цисплатин ва ванкомицин ото- ва нефротоксиклик ривожланиши хавфини оширадилар.

Диуретиклар (айниқса, фуросемид), цефалоспоринлар, пенициллинлар, сульфаниламидлар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар нефронларнинг найчаларида фаол секреция учун рақобатлашиб, аминогликозидларнинг элиминациясини блоклайдилар, қон зардобида уларнинг концентрацияларини ошириб, нефро- ва нейротоксикликни кучайтирадилар.

Кураресимон препаратларнинг миорелаксацияловчи таъсирини кучайтиради. Метоксифлуран, парентерал юбориш учун полимиксинлар, капреомицин ва нерв-мушак ўтказувчанлигини блокловчи бошқа дори воситалар (галогенланган карбонводородлар ингаляцион анестезияда қўўлаш учун препаратлар сифатида, опиоид анальгетиклар), цитрат консервантли қоннинг катта миқдорини вена ичига қуйиш нафасни тўхтаб қолиш хавфини оширадилар.

Индометацинни парентерал юбориш аминогликозидларнинг токсик таъсирини ривожланиши хавфини оширади (ярим чиқарилиш даврини ошиши ва клиренсини пасайиши).

Антимиастеник дори воситаларнинг самарасини пасайтиради.

Қўллашдан олдин 30 мкг амикацин сақловчи дисклар ёрдамида ажратиб олинган қўзғатувчиларнинг сезувчанлиги аниқланади. Микроорганизмлар ўсмаган майдоннинг диаметри 17 мм ва ундан ортиқ бўлганида микроорганизм сезувчан, 15 мм дан 16 мм гача ўртача сезувчан, 14 мм дан кам чидамли ҳисобланади.

Плазмада амикациннинг концентрацияси 25 мкг/мл дан ошмаслиги керак (15-25 мкг/мл концентрация терапевтик ҳисобланади).

Даволаш даврида ҳафтада камида 1 марта буйраклар фаолияти, эшитиш нерви ва вестибуляр аппаратни назорат қилиш керак.

Нефротоксикликни ривожланиш эҳтимоли буйраклар фаолияти бузилган, шунингдек катта дозаларда ёки узоқ вақт давомида буюрилганида юқорироқ бўлади (беморларнинг бу тоифасида буйраклар фаолиятини ҳар куни назорат қилиш талаб қилиниши мумкин).

Аудиометрик синамалар қониқарсиз бўлганида препаратнинг дозаси пасайтирилади ёки даволаш тўхтатилади.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари бўлган пациентларга катта миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади.

Клиник динамика ижобий бўлмаганида чидамли микроорганизмларни ривожланиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Бундай ҳолларда даволашни бекор қилиш ва тегишли даволашни бошлаш керак.

Ҳаётий кўрсатмаларга қараб препаратни эмизикли аёлларда қўллаш мумкин (аминогликозидлар катта бўлмаган миқдорларда кўкрак сутига ўтадилар, бироқ улар меъда-ичак йўлларидан секин сўриладилар ва улар билан боғлиқ бўлган асоратлар қайд этилмаган).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: токсик реакциялар (эшитишни йўқолиши, атаксия, бош айланиши, сийишни бузилиши, чанқоқлик, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қулоқларни шанғиллаши ёки битиб қолиши ҳисси, нафасни бузилиши).

Даволаш: нерв-мушак ўтказувчанлигини блокадаси ва унинг оқибатларини бартараф қилиш учун гемодиализ ёки перитонеал диализ; антихолинэстераз воситалар, кальций (Са2+) тузлари, ўпкаларни сунъий вентиляцияси, бошқа симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 500 мг.

500 мг амикацин 10 мл сиғимли флаконларда.

50 флакон 5 дона рус ва ўзбек (давлат) тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга стационарларга етказиб бериш учун картон қутига жойланган.

2 йил.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича.

«Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» Очиқ акционерлик жамияти («Синтез» ОАЖ), 640008, Россия, Курган ш., Конституция проспекти, 7, Тел/факс: (3522) 48-16-89.

Интернет-сайти: http://www.kurgansintez.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Amikasin: 500 mg/flakon

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
keksa odamlarga ehtiyotkorlik bilan
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
favqulodda holatlarda (shifokor tomonidan ko'rsatilgandek)
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Amikasin (Amikacin) 500 mg dan tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun sintez kukuni (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Amikasin (Amikacin) 500 mg dan tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun sintez kukuni (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Amikasin (Amikacin) 500 mg dan tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun sintez kukuni (flakon) ning asosiy faol moddasi Amikasin hisoblanadi.