Facebook Pixel Code

Ampitsillin (Ampicillin) Merrimed Farm kapsulalari 250 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ampitsillin (Ampicillin) Merrimed Farm kapsulalari 250 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг ёки 500 мг ампициллин тригидрати (ампициллинга қайта ҳисобланганда);

ёрдамчи модда: стеарин кислотаси.

Оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар № 1 (250 мг доза учун), № 0 (500 мг доза учун).

Капсулалар.

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи). АТХ коди: J01CA01

Ампициллин - кенг таъсир доирасига эга бўлган яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотикдир. Микроорганизмлар ҳужайра девори синтезини сусайтириб бактерицид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Кислотага чидамли.

Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Streptococci A, B, C, F, G; Str.pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар:

L.monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelothrix rhusopathiae, Eikenella, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema доимо сезгир;

Enterococcus faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella лар доимий сезгир эмас.

Препаратга чидамли микроорганизмлар: Staphylococcus spp., B.catarrhalis, Klebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Плазмадаги энг юқори миқдорига тахминан 1,5-2 соатдан кейин эришилади. Организмнинг тўқималари ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда плеврал, перитонеал ва синовиал суюқликларида, сафрода аниқланади. Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, она сутига чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) таҳминан 1 соат ташкил қилади, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори миқдори ҳосил бўлади. Препарат қайта юборилганида, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қабул қилишга имконият беради.

Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчилик, холецистит, кўкйўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.

Препарат овқатдан 0,5-1 соат олдин қабул қилинади.

Ўртача оғирликда кечувчи инфекцияларда, суткалик дозаси катталар учун 2-3 г, оғир инфекцияларда - 10 г, менингитда - 14 г ташкил қилади.

Болаларга препарат 50-100 мг/кг суткалик дозада буюрилади.

Бир ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 0,25-0,75 г, 1 ёшдан 6 ёшгача - суткалик 0,75-1,5 г, 6 ёшдан 15 ёшгача - 1,5-2 г ташкил қилади.

Суткалик дозани 2-4 қабулга, менигитда 6-8 қабулга бўлинади.

Гонококкли уретрит бундан истисно, унда 3,5 г препарат ичга бир қабулда бир марта буюрилади.

Даволаш курсининг муддати одатда 5-10 кун, ўткир пиелонефритда 2-3 ҳафта, сурункали пиелонефритда 6 ойдан ошиқ ташкил қилади.

Аллергик реакциялар (эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда - иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия; жуда кам ҳолларда - анафилактик шок).

Марказий нерв тизимига токсик таъсири (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда юқори дозаларда қўлланганда), диспепсик кўринишлар (диарея, кўнгил айниши, қусиш), кандидоз, ичак дисбактериози бўлиши мумкин.

Мутлоқ қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: пенициллин қатори антибиотикларига юқори сезувчанлик, жигар фаолиятининг оғир бузилишлари, миастения, 1 ёшгача бўлган болалар, препаратга сезгир бўлмаган штаммлар, айниқса псевдомонадалар ва стафилококклар чақирган инфекцион касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Нисбий қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, анамнезда аллергия, бронхиал астма, пичан тумови ёки эшакемини бўлиши, инфекцион мононуклеоздаги, лимфолейкоздаги иккиламчи инфекциялар, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланганида ўзаро антагонизм юзага келади. Аминогликозид антибиотиклари билан микробларга қарши самарадорлигида синергизм кузатилади. Пробеницидни бирга буюриш, препаратни сийдик билан чиқарилишини камайтиради ва унинг қон зардобидаги миқдорини ошишига олиб келади, аллопуринол билан эса - препаратнинг метаболизмини секинлаштиради ва тери тошмасининг пайдо бўлиш тез-тезлигини оширади. Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.

Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва десенсибилизация қиловчи даволашни ўтказиш керак.

Препарат сепсис бўлган беморларда қўлланганида бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин.

Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволанганда препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроорганизмлар) чақирган суперинфекцияни ривожланиши мумкин.

Бу беморларга препарат билан даволаш даврида В гуруҳи витаминларини ва С витаминини, буюриш, зарурати бўлганда, нистатин ва леворинни бериш мақсадга мувофиқдир.

Бронхиал астмада, пичан иситмасида ва бошқа аллергик касалликларда, зарур ҳолларда препарат билан бир вақтда десенсибилизация қиловчи воситалар буюрилади.

Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Буйраклар, жигар фаолиятини ва қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит балансини бузилиши (қусиш ва диареяни асорати натижасида).

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, тузли сурги воситалари, сув-электролит балансини тутиб туриш, симптоматик даволаш. Гемодиализ орқали чиқарилади.

Капсулалар 250 мг ва 500 мг дан контур уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт буйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўч., 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Ampitsillin: 250 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ampitsillin (Ampicillin) Merrimed Farm kapsulalari 250 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ampitsillin (Ampicillin) Merrimed Farm kapsulalari 250 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Ampitsillin hisoblanadi.

Ampitsillin (Ampicillin) Merrimed Farm kapsulalari 250 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.