Ampitsillin lafz 250 mg tabletkalar №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2100 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Ampitsillin: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Ampitsillin lafz 250 mg tabletkalar №10 (blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: Ампициллин тригидрат - 0,25 г и 0,5 г;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати, тальк.
Оқ ёки оқ сарғиш рангли, ўзига хос хидли таблеткалар.
Таблеткалар.
Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи). АТХ коди: J01CA01.
Ампициллин - кенг таъсир доирасига эга бœлган яримсунъий пенициллинлар гуруҳига мансуб антибиотик.
Микроорганизмлар ҳужайраси девори синтезини тўхтатиб бактериоцид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Кислотага чидамли.
Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Streptococci A, B, C, F, G; Str.pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар: L.monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelothrix rhusopathiae, Eikenella corrodens, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema доимо сезгир; Enterococcus faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella spp. лар доимий сезгир эмас.
Дорига чидамли микроорганизмлар: Staphylococcus spp., B.catarrhalis, Klebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганида меъданинг кислотали муҳити таъсирида парчаланмайди, қонга яхши сўрилади.
Ичилганидан сўнг плазмадаги энг юқори миқдорига тахминан 1,5-2 соатлар атрофида эришилади. Организм тўқима ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда œпка пардаси, қорин бўшлиғи ва бўғим суюқликларида, ўт-сафрода топилган.
Препарат йўлдош тўсиғидан ўта олади, она сути билан ажралади.
Яримчиқиш даври 1 соат атрофида, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди. Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори миқдори аниқланади.
Препарат қайта ичилганда, организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қабул қилишга имконият беради.
Бактериал инфекциялар: бронхит, зотилжам, ич буруғ, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчанликда, холецистит, кœк йўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияси, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген юқумли касалликлар, менингит, сепсис ва препаратга таъсирчан микроорганизмлар чақирган бошқа инфекциялар.
Ўртача оғирликда кечувчи инфекцияларда, кунлик дозаси катталар учун 2-3 г, оғир инфекцияларда - 10 г, менингитда - 14 г.
Болаларга буюриладиган препаратнинг кунлик дозаси 50-100 мг/кг тана оғирлигига.
Бир ёшгача бўлган болалар учун кунлик доза 0,25-0,75 г, 1 ёшдан 6 ёшгача - 0,75-1,5 г/кунига, 6 ёшдан 15 ёшгача - 1,5-2 г/кунига.
Бир кунлик дозани 2-4 мартага бўлиб ичирилади, менигитда 6-8 маҳалдан.
Гонококкли уретритда 3,5 г препаратни бир мартада ичиш тавсия этилади.
Препаратни овқатдан 0,5-1 соат олдин ичилади.
Даволаш муддати одатда 5-10 кун, ўткир пиелонефритда 2-3 ҳафта, сурункали пиелонефритда 6 ойдан ортиқ.
Аллергик реакциялар (эшакем, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюктивит; кам ҳолларда иситмалаш, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия; жуда кам ҳолларда анафилактик шок).
Марказий нерв тизимига токсик таъсир кўрсатиши (буйрак етишмовчилиги бор беморларга жуда катта дозаларда қўлланилганда), диспепсик ҳолатлар (диарея, кœнгил айниши, қайт қилиш), кандидоз, ичак дисбактериози кузатилиши мумкин.
Қўллаш умуман ман этиладиган ҳолатлар: пенициллин қатори антибиотикларига œта сезувчанликда.
Жигар фаолиятининг оғир бузилишларида.
Миастенияда.
Бир ёшгача бўлган болаларга.
Дорига таъсирчан бўлмаган микроорганизм штаммлари, айниқса псевдомонада ва стафилококклар чақирган юқумли касалликларда.
Қўллаш қисман ман этиладиган ҳолатлар: цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, анамнезида аллергия, бронхиал астма, узоқ вақт давом этган иситмалаш ёки эшакем бор бўлса, юқумли мононуклеоздаги иккиламчи инфекцияларда, лимфолейкозда, лактация даврида, ҳомиладаорликда.
Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва б.) билан бир вақтда қўлланилганда ўзаро зиддият юзага келади.
Аминогликозид антибиотиклар билан бирга қўлланганда, препаратнинг микробга қарши таъсирини кучайиши кузатилади.
Пробеницид билан қўлланилганда, у препаратни сийдик билан ажралишини камайтиради, натижада унинг миқдори қон зардобида ошади, аллопуринол билан қўлланганда, у препаратнинг метаболизмини секинлатиб, тери тошмасини пайдо бўлиш тезлигини оширади.
Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.
Аллергик реакциялар юзага келганда, дори ичишни тўхтатиб, десенсибилизация даволаш чораларини қўллаш лозим.
Сепсисли беморларда бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин.
Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволанганда, препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроблар) суперинфекция чақириши мумкин.
Бу гуруҳ беморларга даволаш даврида В гуруҳи ва С витаминларини, керак бўлганда, нистатин ва леворин дори воситаларини тавсия қилиш зарур.
Бронхиал астма, узоқ вақт иситмалаш ва бошқа аллергик касалликларда, препарат билан бир вақтда десенсибилизацияловчи воситаларни бирга қўллаш тавсия этилади. ҳомиладор ва эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Препаратни қабул қилаётганда, буйрак, жигар фаолияти ва қон таркибини доимо назорат қилиб бориш лозим.
Буйрак етишмовчилиги бор беморларга препарат жуда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Таблеткалар 0,25 г ва 0,5 г дан.
Контур уяли ва контур уясиз ўрамларда №10 та таблеткадан.
№20 ёки №30 таблеткадан банкаларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепт бўйича.
2 йил.
МЧЖ «LAFZ», Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, С.Дарбоза кўч., Курилиш тор кўча, № 1 уй.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Ampitsillin: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Ampitsillin lafz 250 mg tabletkalar №10 (blister) ning to`liq analoglari:
- Ampisillin (Ampicillinum) Dentafill Plus suspenziyasi uchun kukun 125 mg / 5 ml, har biri 17,5 g (flakon)
- MR ampitsillin natriy tuzi (MR Ampicillin natrium) 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakonlar)
- Ampitsillin (Ampicillin) Merrimed Farm kapsulalari 250 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)
Ampitsillin lafz 250 mg tabletkalar №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ampitsillin lafz 250 mg tabletkalar №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Ampitsillin hisoblanadi.
Ampitsillin lafz 250 mg tabletkalar №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Lafz hisoblanadi.