Antigemoran (Antigemorane) gemorroyga qarshi shamlar № 10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 74500 so'm)
Alyuminiy subatsitati: 50 mg/shamlar, Gidrokortizon: 5 mg/shamlar, Lidokain gidroxloridi: 60 mg/shamlar, Sink oksidi: 400 mg/shamlar
Uchun ko‘rsatma Antigemoran (Antigemorane) gemorroyga qarshi shamlar № 10 (2 blister x 5 sham)
Ҳар бир шамча қуйидагиларни сақлайди: гидрокортизон ацетати - 5 мг, лидокаин - 60 мг, алюминий субацитати - 50 мг, рух оксиди - 400 мг.
Оқ шамчалар.
Глюкокортикостероидлар мажмуада. Геморрой ва анал ёриқларини даволаш учун қўлланадиган мажмуавий препаратлар. АТХ коди: С05А Х03.
Антигеморане - тўғри ичакнинг касалликларини маҳаллий даволаш учун қўлланадиган яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, репаратив ва иммунитетни рағбатлантирувчи препаратдир. Препаратнинг таркибига кирувчи гидрокортизон яллиғланишга қарши ва қичишишга қарши яққол таъсир кўрсатади, экссудатив кўринишларнинг яққоллигини камайтиради. Лидокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Алюминий субацитати ва рух оксиди альбуминатларни ҳосил қилади ва оқсилни денатурацияга учратади. Терининг шикастланган юзасига суртилганида экссудатив жараёнларнинг яққоллигини камайтиради, яллиғланиш ва таъсирланишнинг маҳаллий белгиларини бартараф қилади, адсорбцияловчи таъсирга эга, терида ҳимоя қопламини ҳосил қилади, бу унга ташқи омилларнинг таъсирини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг таркибига кирувчи гидрокортизон тўғри ичакда қисман сўрилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 - тахминан 90 минутни ташкил этади.
- геморроидал тугунлар;
- орқа чиқарув йўлидаги юзаки ёриқлар;
- проктитда қўлланади.
Ҳар дефекация актидан сўнг қўллаш тавсия этилган Антигеморане препаратини қўллашдан олдин, орқа чиқарув тешиги соҳасини яхшилаб тозалаш керак. Аксарият ҳолларда жуда тез бошланадиган яхшиланиш ҳолати даволаш курсини муддатидан олдин тўхтатишга сабаб бўлиши керак эмас. Шикоятлар бутунлай йўқолганидан сўнг касалликни қайталанишини олдини олиш учун Антигеморане препаратини яна камида 1 ҳафта давомида қўллаш керак, бироқ катта интервал билан қўллаш (суткада 1 марта) тавсия этилади. Даволаш курси имкон борича 4 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
Агар шифокор ҳеч қандай бошқа кўрсатмалар бермаса, у ҳолда шамча кунига икки марта қўлланади.
Шамчани орқа чиқарув тешиги соҳасига ва сфинктернинг қаршилигини бармоқ билан енгиб, орқа чиқарув халқасига қўйилади.
Антигеморане препарати узоқ муддат (4 ҳафтадан кўп) қўлланганида, масалан, терининг атрофияси каби маҳаллий ёндош ўзгаришларни истисно қилиш мумкин эмас. Кам ҳолларда терида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Туберкулёз ва сифилитик жараёнлар даволаниш керак бўлган соҳалари, вирусли касалликлар (масалан, сувчечак)да қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллашдан принципиал сақланиш тавсия этилади.
Антигеморане суртмасини бошқа дори препаратлари, шу жумладан таркибида глюкокортикостероидлар сақловчи маҳаллий қўлланадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Бундай бирга қўллаш глюкокортикостероидларнинг таъсирини кучайишига ва ушбу препаратларнинг тизимли ножўя самараларини ривожланиш ҳавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Препаратни ректал қўлланадиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бир неча ректал дори воситалари билан мажмуавий даволаш ўтказиш зарурати бўлганида, қўллашлар орасидаги интервал камида 60 минут бўлиши керак.
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Антигеморане препаратининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Антигеморане препаратининг юқори дозалари узоқ муддат қўлланганида буйрак усти безларининг фаолияти сусайиши мумкин, бу сув-электролитлар мувозанатини бузилишлари, бош мия ички босимини ошиши, юрак қисқаришлар сонини ўзгариши, шунингдек Кушинг синдромини ривожланиши билан кечади. Специфик антидоти номаълум. Дозани сурункали ошириб юборилиш белгилари ривожланганида Антигеморане препаратини бекор қилиш керак.
Антигеморане суртмаси бехосдан перорал қабул қилинганида меъда-ичак йўллари томонидан нохуш самаралар, шу жумладан кўнгил айниши, диарея, қуйиш ва эпигастрал соҳада оғриқ ривожланиши мумкин.
5 шамча блистерда. 2 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
“Aburaihan Pharmaceutical Co.,” Эрон
Ўзбекистоннинг “Фарм Абиди Инт” буюртмаси бўйича
Alyuminiy subatsitati: 50 mg/shamlar, Gidrokortizon: 5 mg/shamlar, Lidokain gidroxloridi: 60 mg/shamlar, Sink oksidi: 400 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Antigemoran (Antigemorane) gemorroyga qarshi shamlar № 10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Antigemoran (Antigemorane) gemorroyga qarshi shamlar № 10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Eron.
Antigemoran (Antigemorane) gemorroyga qarshi shamlar № 10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Aburaihan Pharmaceutical hisoblanadi.