Apilak Grindeks pastillari 10 mg №50 (2 blister x 25 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Apilak Grindeks pastillari 10 mg №50 (2 blister x 25 tabletka)
1 таблетка сақлайди:
фаол модда: лиофилланган апилак 10 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, тальк, кальций стеарат.
Ясси цилиндрик, фаскали, синдирилганда юзаси оқ ёки сарғимтир тусли рангдаги таблеткалар. Mайда сариқ холли доғларга йўл қўйилади.
Биоген рағбатлантирувчилар. АТХ коди: А13А.
Апилак ёки асалариларнинг она сути ёш ишчи асалариларнинг аллотрофик безлари томонидан ишлаб чиқарилувчи биологик фаол моддаларнинг аралашмасидан иборат секретидир. Унинг таркибига қуйидагилар киради:
- Витаминлар (С, В1, В2, В5, В6, В8, В12, Н, фолат кислотаси, инозитол);
- Макроэлементлар (К, Na, Ca, Mg, Fe, P) ва микроэлементлар (Zn, Mn, Cu, Co, S, Si, Ni, Cr, As, Bi);
- 23 турли аминокислоталар, шу жумладан алмашинмайдиган (масалан, гистидин, валин, метионин, триптофан);
- Бошқа биологик фаол моддалар (масалан, холинэстераза ферменти, ацетилхолин медиатори ва бошқалар).
Умумий тонусни оширувчи, антиспастик таъсирга эга, организмни стрессларга нисбатан қаршилигини ва чидамлилигини оширади, моддалар алмашинувини рағбатлантиради.
- Ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даври.
- Туғруқдан кейинги даврда эмизишни бузилиши.
- Болаларда иштаҳани йўқолиши.
- Невротик бузилишлар ва артериал гипотензия (ёрдамчи восита сифатида).
Катталарга 1 таблеткадан суткада 3 марта, 10-15 кун давомида.
3 ёшдан катта болаларга 1 таблеткадан суткада 2 марта, 10-15 кун давомида буюрилади. Таблеткани тил остига қўйиш ва тўлиқ эриб кетганигача қолдириш керак (ичга қабул қилинганда препарат меъда ширасини таъсири остида парчаланади).
Агар Сиз препаратни навбатдаги қабулини ўтказиб юборсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилганни ўрнига иккибаробар дозани қабул қилманг. Шифокорнинг тавсиясига кўра қабул қилишни давом эттиринг.
- Аллергик реакциялар.
- Оғиз қуриши.
- Тахикардия.
- Уйқуни бузилиши.
Юқорида қайд этилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада келтирилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
- Лиофилизирланган аппилакка ва асаларичиликнинг бошқа маҳсулотларига ёки препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.
- Аддисон касаллиги.
- 3 ёшгача бўлган болалар ёши.
Аниқланмаган.
Таблеткалар аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Оғиз қуриши, юрак уриши ёки уйқуни бузилиши пайдо бўлганида препаратни дозасини камайтириш ёки бекор қилиш лозим. Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун лактозани ўзлаштираолмасликни кам учрайдиган наслий шакли, Lapp-лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентларга ушбу дозаларини қўллаш мумкин эмас. Уйқуни бузилишида препаратни дозасини камайтириш ёки бекор қилиш лозим. Фақат лиофилизирланган апилакнинг оз миқдоригина даволовчи самара кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорни маслаҳатидан кейин қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Симптомлари:
Кўп миқдорда қабул қилинганда моддалар алмашинуви жараёнлари секинлашади, масалан кунига 2,5 г қабул қилиш лоҳаслик чақиради.
Даволаш:
Препаратни бекор қилиш. Симптоматик терапия.
Шимиш учун таблеткалар 10 мг.
25 таблеткадан поливинил хлорид плёнкали ва алюминий фольгали контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.
Рецептсиз.
“Гриндекс” АЖ, Крустпилс кўч., 53, Рига, LV-1057, Латвия.
Alilak: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Apilak Grindeks pastillari 10 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) narxi 44250 so'm - 25 шт.
Apilak Grindeks pastillari 10 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) ning to`liq analoglari:
Apilak Grindeks pastillari 10 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Latviya.
Apilak Grindeks pastillari 10 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) ning asosiy faol moddasi Alilak hisoblanadi.
Apilak Grindeks pastillari 10 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Grindeks hisoblanadi.