Aprid 750 qoplangan tabletkalar 750 mg №10 (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 50400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Aprid 750 qoplangan tabletkalar 750 mg №10 (flakon)
Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Сультамициллин тосилат дигидрати 507 мг ёки 1013 мг (375 мг ва 750 мг сультамициллинга эквивалент).
Ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза.
Қобиқ таркиби: Opadry Y 1 700 White (титан диоксиди, гидроксипропилметилцеллюлоза).
Суспензия тайёрлаш учун кукун таркиби:
Фаол модда: Сультамициллин 2000 мг (40 мл), 3500 мг (70 мл).
Ёрдамчи моддалар: сахароза, ксантан камеди, гидроксипропилцеллюлоза, натрий карбоксиметилцеллюлоза (кам алмашинган натрий кармеллоза), сувсиз лимон кислотаси, сувсиз динатрий гидрофосфат, гуаран хушбўйи.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар ва суспензияни тайёрлаш учун кукун.
Оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, икки томони чизиқли, қобиқ билан қопланган таблеткалар; оқ ёки деярли оқ рангли кукун.
Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи). Код АТХ: J01CR04.
Кенг таъсир доирасига эга антибактериал восита. Икки эфирли ампициллин (ярим синтетик пенициллин) ва сульбактамдан (бета-лактамазалар ингибитори) иборат. Бактерияларнинг ҳужайра девори синтезини бостириб, бактерицид таъсир кўрсатади. Сультамициллин граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp., Streptococcus spp., (шу жумладан Enterococcus); аэроб спора ҳосил қилмайдиган бактериялар, Listeria monocytogenes га нисбатан фаол. Препарат шунингдек грамманфий микроорганизмлар: аэроб - Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp., Bordetella pertussis, Haemophilus influenzae нинг айрим штаммларига, шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган бактерияларига нисбатан ҳам фаол.
Фармакокинетикаси
Сультамициллин ичга қабул қилинганда, меъда-ичак йўлларидан сўрилиш жараёнидаёқ гидролизга учрайди. Бунда тизимли қон оқимида ампициллин ва сульбактамнинг 1:1 нисбати ўрнатилади. Перорал қўллангандаги биокиришаолишлиги, вена ичига (в/и) юборилгандагига нисбатан, овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда, 80% ни ташкил қилади. Сульбактам билан бирга қабул қилинган ампициллиннинг максимал миқдори тоза ампициллин қабул қилгандагига нисбатан 2 марта кўп. Қон оқсиллари билан қайтувчан боғланиши ампициллинда 28% ни ва сульбактамда 38% ни ташкил қилади. Ампициллин ва сульбактамнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) мувофиқ 0,75 ва 1 соатни ташкил қилади, бунда ҳар бир препаратнинг 50-75% (Т1/2) сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кекса беморлар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган одамларда ампициллин ва сульбактамнинг чиқарилиш кинетикаси буйрак етишмовчилигининг даражасига мувофиқ камайган бўлади.
Сезгир микроорганизмларнинг штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш:
- тери инфекциялари;
- ичак инфекциялари;
- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари;
- гинекологик инфекциялар;
- нафас йўлларининг инфекциялари;
- сийдик-жинсий соҳасининг инфекциялари;
- йирингли-жарроҳлик инфекциялари (абсцесслар, флегмоналар, остеомиелитлар ва бошқалар);
- бактериал септицемия, суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
- гонококкли инфекциялар;
- операциядан кейинги инфекцияларни олдини олишда қўлланади.
Юқорида санаб ўтилган касалликлардан ташқари, ампициллинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекциялар ҳам таркибида ампициллин сақлаганлиги сабабли ушбу препарат билан даволанади.
Ичга, таблетка ёки суспензия кўринишида қўлланади. Катталар ва тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган болалар учун суткалик доза 750-1500 мг ни, тана вазни 30 кг дан кам бўлган болалар учун 25-50 мг/кг ни (инфекциянинг оғирлигига қараб) ташкил қилади. Суткалик доза 2 маҳалда қабул қилинади. Даволаш курси 5-14 кун. Асоратланмаган гонореяни даволашда препаратни 2,25 г дозада бир марта (пробенецид билан бирга) буюриш мумкин.
Суспензияни тайёрлаш учун кукунли флаконга озгина қайнатиб совутилган сув солиб яхшилаб чайқатилади. Сўнгра флакон унининг деворидаги қавариқ белгисигача худди шу сув билан тўлдирилади. Флаконнинг қопқоғини бураб, яхшилаб чайқатилади. Бир ўлчов қошиқ (5 мл) бундай суспензияда 250 мг препарат сақланади.
Диарея, қичишиш, тошма ва тери реакциялари, кам-кўнгил айниши, қусиш, эпигастрия соҳасида оғриқ, санчиқлар, уйқучанлик, ҳолсизлик, бош оғриғи, энтероколит ва псевдомембраноз колит, супер инфекция (шу жумладан замбуруғли) ривожланиши мумкин. Оғир анафилактик реакция ҳоллари таърифланган.
Препаратни инфекцион мононуклеози бўлган беморларда ва пенициллин қатори препаратларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Пробенецид билан бирга қўлланганида ампициллин ва сульбактамнинг организмдаги концентрациясини давомлироқ бўлиши, шунингдек ампициллин ва сульбактамнинг буйраклар орқали чиқарилиш даражасини пасайиши пайдо бўлиши мумкин. Аллопуринол билан бирга қўлланганда тери тошмаларининг тошиш эҳтимоли сезиларли ошади. Препаратни аминогликозид-антибиотиклар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Ампициллиннинг сийдикдаги юқори концентрациялари сийдикдаги глюкозанинг миқдори таҳлил қилинганида сохта мусбат реакциялар чақириши мумкин. Препарат ҳомиладор аёлларда қўлланганида шунингдек боғланган эстриол, эстриол-глукуронид, боғланган эстрон ва эстрадиол даражаларини вақтинчалик ўтиб кетувчи камайиши таърифланган.
Анамнезида цефалоспоринларга аллергик реакциялари бўлганида, қарама-қарши аллергиянинг ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Буйраклар фаолиятини оғир бузилишларида қабуллар орасидаги оралиқларни ошириш керак. Узоқ муддатли даволашда периферик қон манзарасини, жигар ва буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак.
Препарат ҳомиладорлик даврида фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюрилиши мумкин. Ампициллин ва сульбактамни ҳайвонларда ўрганилганда бу моддаларнинг тератоген таъсири аниқланмаган, аммо ҳомиладор аёлларда клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Лактация даврида сультамициллин фақат кўкрак сути билан эмизиш тўхтатилгандан кейингина буюрилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: ич кетиши, қичима, тошма, талваса.
Даволаш: симптоматик терапия. Гемодиализ ёрдамида қон зардобида ампициллин ва сульбактам концентрацияси камайиши мумкин.
«Априд 375», қобиқ билан қопланган таблеткалар 375 мг дан, №10.
«Априд 750», қобиқ билан қопланган таблеткалар 750 мг дан, №10.
«Априд» 250 мг/5 мл, 40 мл суспензияни тайёрлаш учун кукун, комплектда 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.
«Априд» 250 мг/5 мл, 70 мл суспензияни тайёрлаш учун кукун, комплектда 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Тайёр суспензияни совутгичда, 2-8 °С бўлган ҳароратда сақлаш ва 14 кун давомида қўллаш керак.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК
Дори воситасининг сифати бўйича истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва дори препаратининг ножўя таъсирлари ёки самарасини йўқлиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч., 5 "А"
Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz
Sultamitsillin: 750 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Aprid 750 qoplangan tabletkalar 750 mg №10 (flakon) ning to`liq analoglari:
Aprid 750 qoplangan tabletkalar 750 mg №10 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Aprid 750 qoplangan tabletkalar 750 mg №10 (flakon) ning asosiy faol moddasi Sultamitsillin hisoblanadi.
Aprid 750 qoplangan tabletkalar 750 mg №10 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.