Facebook Pixel Code

Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 5%, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 6500 so'm gacha 10000 so'm
Retsept bo'yicha
12 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 5%, 2 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: аскорбин кислотаси - 50,0 г.

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, натрий сульфити, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Витамин. АТХ коди: A11G0A1.

С витамини биологик оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларида иштирок этади. У ҳужайра ичидаги асосий модда проколлаген ва коллагенни синтези ва бир маромда ушлаб туриш учун асосий компонент ҳисобланади. Организмда С витамини дегидроаскорбин кислотасига оксидланади ва тирозин, фенилаланин, норадреналин метаболизмига ва баъзи фермент тизимларига таъсир қилади; у шунингдек фолат кислотасини фолин кислотасига айланишига, углеводлар метаболизмига, организмнинг инфекцияларга чидамлилиги, ҳужайралар нафаси, липидлар, протеинлар, карнитинлар, стероидлар синтезига, иммун фаолиятига таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

С витамини тана тўқималарида кенг тарқалади ва жигарда метаболизмга учрайди.

С витамини ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади.

  • С витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш.
  • темир препаратлари билан бирга темир танқислиги анемиясида ёрдамчи восита сифатида ва идиопатик метгемоглобинемияни даволашда қўлланади.
  • репаратни, шунингдек инфекцион касалликлар ва интоксикацияларда, жигар касалликлари, жароҳат ва суяк синишларини секин битиши, дистрофиялар;
  • юқори жисмоний фаолиятда, ақлий зўриқишда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин буюрилади.

Профилактик мақсадларда (қиш-баҳор даврида ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда) суткада 50-100 мг (болаларга - суткада 25 мг), ҳомиладорлик ва лактацияда - суткада 300 мг 10-15 кун давомида, сўнгра - суткада 100 мг дан; даволаш мақсадида - суткада 100-200 мг (болаларга - суткада 50-100 мг) буюрилади.

Мушак ичига ва вена ичига - 1-5 мл 5% эритма, заҳарланишларда - 60 мл гача.

Максимал дозаси - 1-2 г.

  • С витаминининг юқори дозалари диарея ва сийдикни кислотали муҳитга ўтишида тошлар ҳосил бўлиши билан оксалат ва уратларни чўкмага тушишини чақириши мумкин.
  • мушак ичига юборилган жойда вақтинчалик енгил оғриқ.
  • вена ичига тез инъекцияси вақтинчалик холсизлик ёки бош айланишини чақириши мумкин.

С витаминини кунига 2-3 г дан ортиқ узоқ муддат истеъмол қилишдан кейин цинга симптомлари пайдо бўлиши мумкин.

Аскорбин кислотасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Гормонал контрацептивлар билан бир вақтда қўллаганда аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.

Ишқорий ичимликлар, янги мева ёки сабзавот шарбатлари аскорбин кислотасини сўрилишини камайтиради.

У пенициллинни сўрилишини оширади, антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатларни буюришда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади.

Дефероксамин билан даволашнинг бошида С витаминини буюриш юракка нисбатан темирнинг токсиклигини ошириши мумкин.

Огоҳлантиришлар: темир танқислиги ҳолатларида аскорбин кислотаси темирни сўрилишини кучайтиради. Бир шприцда қўллаганда С витаминини В12 витамини билан фармацевтик номутаносиблиги кузатилади.

С витаминининг инъекцияси G пенициллинининг калийли тузи билан номутаносиб.

Қонни юқори ивиши, тромбофлебит ва тромбозларга мойиллик, подагра, шунингдек қандли диабети бўлган беморларга С витаминининг юқори дозаларини буюриш мумкин эмас.

С витаминининг юқори дозаларини узоқ муддат қўллаганда меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида меъда ости безининг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.

Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонларни ҳосил бўлишига рағбатлантирувчи таъсири сабабли, юқори дозалар билан даволашда буйрак фаолияти ва артериал босимни назорат қилиш керак.

Аскорбин кислотаси кимёвий қайтарувчи модда сифатида турли лаборатор синамалар: қонда глюкоза, билирубин миқдори, жигар трансаминазалари фаоллиги, лактат дегидрогеназанинг натижаларини ўзгартириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик вақтида аскорбин кислотасининг юқори дозалари юбориш янги туғилган чақалоқларда цинга пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

С витамини она сути билан ажралади, аммо препаратни нормал дозада ҳар куни истеъмол қилган ҳолларда ҳеч қандай муаммо туғилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши (кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши), сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, марказий нерв тизими қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатиялар ривожланиши мумкин.

Инъекция учун эритма 5%, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

1 йил.

Рецепт бўйича.

С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

S vitamini: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
5 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 5%, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 650 so'm - 1 шт.

5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 5%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 5%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi S vitamini hisoblanadi.