Askorbin kislotasi D/in eritmasi. 5% 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1 100 so'm)
Uchun ko‘rsatma Askorbin kislotasi D/in eritmasi. 5% 2 ml №10 (ampulalar)
2 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Аскорбин кислотаси.
Ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, натрий метабисульфити, цистиин гидрохлориди, динатрий эдетати, инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Витаминлар. АТХ коди: A11GA01.
Яққол антиоксидант хусусиятларга эга. Кўпчилик биокимёвий реакцияларда водороднинг ташилишини бошқаради, трикарбон кислоталари циклида глюкозани ишлатилишини яхшилайди, тетрагидрофолат кислотасини ҳосил бўлишида ва тўқималар регенерациясида, стероид гормонлар, коллаген, проколлаген синтезида иштирок этади. Ҳужайралараро модданинг коллоид ҳолатини ва капиллярларнинг нормал ўтказувчанлигини тутиб туради (гиалуронидазани сусайтиради). Протеолитик ферментларни фаоллаштиради, ароматик аминокислоталар, пигментлар ва холестерин алмашинувида иштирок этади. Жигарда гликогенни тўпланишига ёрдам беради. Жигарда нафас ферментларини фаоллашуви ҳисобига, унинг детоксикацион ва оқсил ҳосил қилиш фаолиятини кучайтиради, протромбин синтезини оширади.
Сафро ажралиб чиқишини яхшилайди, меъда ости безининг ташқи секретор ва қалқонсимон безининг инкретор фаолиятини тиклайди. Иммунологик реакцияларни бошқаради (антителолар, С комплементи компонентини, интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга ёрдам беради, организмни инфекцияларга бўлган қаршилигини оширади. Яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Гистаминнинг ажралиб чиқишини тормозлайди ва деградациясини тезлаштиради, ПГ ва бошқа яллиғланиш ва анафилаксия медиаторларини ҳосил бўлишини сусайтирди.
Фармакокинетикаси
Лейкоцитларга, тромбоцитларга, сўнгра эса барча тўқималарга осон киради; гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти безларининг пўстлоғи, кўз эпителийси, уруғ безларининг оралиқ ҳужайралари, тухумдонлар, жигар, мия, талоқ, меъда ости бези, ўпкалар, буйраклар, ичак девори, юрак, мушаклар, қалқонсимон безида тўпланади. Асосан жигарда дезоксиаскорбин ва кейин шовулсирка ва дикетогулон кислоталаригача метаболланади. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, аҳлат, кейин кўкрак сути билан чиқарилади. Юқори дозаларда, плазмадаги концентрацияси 1,4 мг/дл дан ошиққа етганида чиқарилиши кескин кучаяди, бундай юқори чиқарилиш қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ҳам сақланиши мумкин. Чекиш ва этил спиртини истъемол қилиш аскорбин кислотасини организмдаги заҳираларини кескин пасайтириб, уни парчаланишини (нофаол метаболитларга айланишини) тезлаштиради.
С гиповитаминози, геморрагик диатез, капилляротоксикоз, геморрагик инсульт, ёрдамчи воситаси сифатида: қон кетишлари (бурун, ўпка, бачадон ва бошқалардан), инфекцион касалликлар, интоксикациялар, алкоголли ва инфекцион делирий, ўткир нур касаллиги, посттрансфузион асоратлар, жигар (Боткин касаллиги, сурункали гепатитлар ва циррозлар), меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ахилия, яра касаллиги, айниқса қон кетишидан кейинги, энтеритлар, колитлар, гельминтозлар), холецистит, буйрак усти безларининг етишмовчилиги (Аддисон касаллиги), узоқ битмайдиган яралар, жароҳатлар, суяк синишлари, дистрофия, жисмоний ва ақлий юкламалар, ҳомиладорлик ва лактация, гемосидероз, меланодермиялар, эритродермиялар, псориаз, сурункали тарқалган дерматозлар, атеросклероз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермия) ва бошқалар; антикоагулянтлар дозасини ошириб юбориш, аконит, анестезин, анилин, антабус, барбитуратлар, бензол, дихлорэтан, калий перманганат, метил спирти, маргимуш, ис гази, синил кислотаси, сульфаниламидлар, таллий, фенол, хинин билан заҳарланишда қўлланилади.
Мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) қўлланилади. Бунда катталар учун даволаш дозалари суткада 1-5 мл ни (5%-10% натрийли тузи эритмаси (аскорбинат натрий) (заҳарланишда 60 мл гача) ташкил қилади. Болаларга суткада 1-2 мл (5% эритма) буюрилади.
Даволаш курси касалликнинг характери ва кечувига боғлиқ.
Артериал гипертензия, модда алмашинувини бузилиши, меъда ости безининг инсуляр аппарати фаолиятини (гипергликемия, глюконурия) ва гликоген синтезини сусайиши, капиллярлар ўтказувчанлигини ва тўқималар трофикасини пасайиши, тромбоцитоз, гиперпротромбинемия, тромб ҳосил бўлиши, эритроцитопения, нейтрофил лейкоцитоз, миокард дистрофияси, буйракларнинг гломеруляр аппаратини шикастланиши, аллергик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок); узоқ вақт қабул қилинганида сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, марказий нерв тизимини қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатияларни ривожланиши.
Ўта юқори сезувчанлик, тромбофлебит, тромбозларга мойиллик, қандли диабет.
Қонда салицилатлар (кристаллурия хавфини оширади), этинилэстрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклинлар концентрациясини оширади, орал контрацептивларни камайтиради. Кумарин ҳосилаларининг антикоагуляцион самарасини камайтиради. Ичакда темир препаратларининг сўрилишини яхшилайди. Хинолин қатори препаратлари, кальций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт қўлланганида, С витаминининг заҳирасини камайтиради.
Аскорбин кислотаси кимёвий жиҳатдан қайтарувчи сифатида турли лаборатория синамаларининг натижаларини (қондаги глюкоза, билирубин миқдорини, трансаминазалар, ЛДГ фаоллигини) ўзгартириши мумкин.
Узоқ даволаниш вақтида буйрак фаолиятини, АБ ни ва глюкоза даражасини (айниқса юқори дозаларда буюрилганида) назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
5% инъекция учун эритма ампулаларда 2 мл дан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Bicon Pharmaceutical Jiangsu Co. Ltd, Китай.
S vitamini: 50 mg/ampula
Ko`p so`raladigan savollar
Askorbin kislotasi D/in eritmasi. 5% 2 ml №10 (ampulalar) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Askorbin kislotasi D/in eritmasi. 5% 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Askorbin kislotasi D/in eritmasi. 5% 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.
Askorbin kislotasi D/in eritmasi. 5% 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi S vitamini hisoblanadi.