Facebook Pixel Code

Askorutin Zunnur xizmat ko'rsatish Pharm planshetlari №10 (blister)

dagi narxlar
Без рецепта
Paketdagi miqdor:
100 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Askorutin Zunnur xizmat ko'rsatish Pharm planshetlari №10 (blister)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: аскорбин кислотаси (С витамини), рутозид (рутин);

ёрдамчи моддалар: ахароза; картошка крахмалиг; тальк; кальций стеарати.

Яшилдан жигарранггача бироз доғлари бўлган, сариқдан яшил тусли сариқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, рискали ва фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Витаминлар. АТХ коди: С05СА51.

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинувини, коллаген синтезини бошқарилишида иштирок этади.

Рутозид капиллярларнинг ошган ўтказувчанлигини йўқотади, томир деворини мустаҳкамлайди.

Аскорбин кислотаси ва рутозиднинг гипо- ва авитаминози.

Қон-томир ўтказувчанлигини бузилиши билан кечувчи касалликлар: веналарнинг варикоз кенгайиши, терининг трофик бузилишлари ва яралари, сурункали веноз етишмовчилик, геморрагик диатезни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Ичга, 1 таблеткадан суткада 2-3 марта овқатланиш вақтида ёки овқатлангандан кейин қабул қилинади. Даволаш курси 2-3 хафта.

Аллергик реакциялар, диспепетик бузилишлар, бош оғриғи.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болалар, ҳомиладорликда (I уч ойлик) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қон гиперкоагуляцияси билан кечувчи ҳолатлар ва тромбозларга мойиллик, тромбофлебитда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Аскорбин кислотаси пенициллин, темир гуруҳи препаратларининг сўрилишини оширади; гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг клиник самарасини пасайтиради.

Ҳомиладорлик (II ва III уч ойликда) ва лактация даврида агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун хавфдан юқори бўлгандагина қўлланади.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва ҳар қандай потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препаратнинг ҳаддан ташқари юқори дозалари қўллаш кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, бош оғриғини чақириши мумкин.

Даволаш: симптоматик, жадаллашган диурез.

Таблеткалар.

10 ёки 50 таблеткадан контур уяли ўрамларда.

10 таблеткадан 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

50 таблеткадан контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномалари (ўрамлар сонига қараб) гуруҳ ўрамига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +30 °С юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецептсиз.

ZUNNUR SERVIS FARM, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Rutin: 50 mg/tabletkalar, S vitamini: 50 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Askorutin Zunnur xizmat ko'rsatish Pharm planshetlari №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Askorutin Zunnur xizmat ko'rsatish Pharm planshetlari №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Zunnur Servis Farm hisoblanadi.