Facebook Pixel Code

Barboval og'iz tomchilari 25 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 17000 so'm gacha 31900 so'm
Без рецепта
154 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Barboval og'iz tomchilari 25 ml (shisha)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% қуруқ моддага ҳисоблаганда 18 мг a-бромизовалериан кислотасининг этил эфири; 80 мг изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги (валидол) ментол эритмаси, 17 мг фенобарбитал;

ёрдамчи моддалар: натрий ацетат тригидрати, этанол (96%), тозаланган сув.

Тиниқ, рангсиз, специфик хушбўй ҳидли суюқлик.

Перорал қўллаш учун томчилар.

Уйқу чақирувчи ва седатив препаратлар. Барбитуратларнинг мажмуавий препаратлари. АТХ коди: N05CB02.

Барбовал - мажмуавий дори воситаси, унинг терапевтик таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ.

a-бромизовалериан кислотасининг этил эфири асосан оғиз бўшлиғининг рецепторлари ва бурун-томоқ рецепторларининг таъсирланиши, нерв тизимининг марказий бўлимларида рефлектор қўзғалувчанлигини пасайиши ва бош мия пўстлоғининг нейронларида ва пўстлоқ ости структураларида тормозланиш жараёнини кучайиши, шунингдек марказий томирларни ҳаракатлантирувчи марказлар фаоллигини пасайиши ва силлиқ мушакларга маҳаллий тўғридан-тўғри спазмолитик таъсири билан боғлиқ бўлган рефлектор, тинчлантирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.

Фенобарбитал ўрта ва узунчоқ миянинг ретикуляр фармацияси марказларини катта ярим шарларнинг пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсирини сусайтиради, шу орқали бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости структураларига қўзғатувчи таъсир оқимларини камайтиради. Дозага боғлиқ тинчлантирувчи, транквилизацияловчи ёки уйқу чақирувчи самаралари фаоллаштирувчи таъсирини камайишини чақиради. Барбовал умумий артериал босимни пасайтириб, томирларнинг спазмларини йўқотиб ва олдини олиб, айниқса юрак томирларининг, томирларни ҳаракатлантирувчи марказларга, коронар ва периферик томирларга қўзғатувчи таъсирларини камайтиради.

Валидол марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, меъда ва ичакнинг перистальтикасини секинлаштиради, метеоризмни камайтиради, шунингдек ўртача рефлектор томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсирга эга.

Этанол ҳар бир компонентларнинг самарасини кучайтиради.

Юқори қўзғалувчанлик, уйқусизлик, истерия билан кечувчи неврозлар; стенокардиянинг енгил хуружлари, артериал гипертензиянинг бошланғич босқичи, функционал генезли тахикардияни, меъда ва ичакнинг спазмларини, метеоризмни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.

Барбовал ичга, оз миқдордаги суюқлик билан ёки қанд бўлагида тил остига қабул қилинади. Дозаси ва даволашнинг давомийлигини шифокор шахсий белгилайди. Одатда катталар 10-15 томчидан кунига 2-3 марта 10-15 кун давомида қабул қиладилар. Препаратни яхшиси овқатдан 20-30 минут олдин қабул қилиш керак. 10-15 кунлик танаффусдан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Алоҳида ҳолларда уйқучанлик, кўнгил айниши, бош айланиши, юрак ритмининг секинлашиши, диққатни жамлашни пасайиши, тери тошмаси, эшакеми, қичишиш кузатилиши мумкин. Бу кўринишлар доза камайтирилганида ўтиб кетади. Жуда кам аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида препаратга қарамлик ва бромизм пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўлланмайди. Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда, жигар ва буйрак етишмовчилигида, жигар порфириясида қўллаш мумкин эмас.

Нейролептиклар ва транквилизаторлар билан бир вақтда қўллаш, препаратнинг ҳар бир компонентининг таъсирини потенциялайди, марказий нерв тизимининг стимуляторлари билан эса - заифлаштиради. Ўз таркибида барбитурат кислотасининг ҳосилаларини сақловчи Барбовал маҳаллий анестезияловчи, оғриқни қолдирувчи ва уйқу чақирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Алкоголь препаратнинг самарасини кучайтиради ва унинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Барбовал таркибида фенобарбиталнинг бўлиши жигар ферментларини индукциялаши мумкин ва жигарда метаболланувчи дорилар билан бир вақтда қўллаш (кумарин ҳосилалари, гризеофульвин, глюкокортикоидлар, ҳомилага қарши перорал воситалар) мақсадга мувофиқ эмас, чунки метаболизмининг юқорироқ даражаси натижасида уларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Препарат метотрексатнинг заҳарлилигини ошириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препарат ҳомиладорларга ва эмизикли аёлларга буюрилмайди.

Болалар. Болаларни даволаш учун препаратни қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун у педиатрия амалиётида қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препарат иши юқори диққат билан боғлиқ шахсларга - ҳайдовчиларга, операторларга эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Узоқ муддат ёки тез-тез қўлланганида препаратни кумуляцияси юз бериши мумкин, бу дозани ошириб юборилишининг клиник белгиларига олиб келади, хусусан:

  • марказий нерв тизимини сусайиши, бу МНТ стимуляторларини қўлланиши билан бартараф қилинади (кофеин, кордиамин ва бошқ.);
  • нистагмга, атаксияларга, артериал босимни пасайишига, қон формуласида ўзгаришларга.

Қуйидагилар бром билан сурункали заҳарланиш белгиларидир: депрессия, апатия, ринит, конъюнктивит, геморрагик диатез, ҳаракат координациясини бузилиши. Кўрсатилган белгиларни бартараф қилиш учун симптоматик даволаш буюрилади.

Препаратни доимий давомли қўллаш ўрганиб қолишни, дорига қарамликни, абстинент синдромини, қўллашни тўсатдан тўхтатиш эса бекор қилиш синдромини чақириши мумкин. Препаратни давомли қўллаш баъзида кутиладиган седациянинг ўрнига психодинамик фаолликни кучайиши билан кечади. Даволаш симптоматик.

25 мл дан флаконда, қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«Фармак» ОАЖ. Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
25 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Barboval og'iz tomchilari 25 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Barboval og'iz tomchilari 25 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Barboval og'iz tomchilari 25 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Farmak hisoblanadi.