Facebook Pixel Code

Bepanten mahalliy foydalanish uchun krem ​​5% 30 g (naycha)

dagi narxlar
dan 79000 so'm gacha 99000 so'm
Без рецепта
136 ta dorixonalarda
Og'irligi:
100 g
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Bepanten mahalliy foydalanish uchun krem ​​5% 30 g (naycha)

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: 50 мг декспантенол;

ёрдамчи моддалар: DL-пантолактон, феноксиэтанол, амфизол К, цетил спирти, стеарил спирти, ланолин (Е913), изопропилмиристат, пропиленгликоль (Е1520), тозаланган сув.

Сиртга қўллаш учун крем.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, кучсиз ҳидли гомоген тиниқ бўлмаган крем.

Жароҳат ва яраларни даволаш учун воситалар. Жароҳатни битирувчи воситалар. АТХ коди: D03AX03.

Декспантенол пантотенат кислотасининг спиртли аналоги бўлиб, худди шундай биологик фаолликка эга. Декспантенол хужайраларга тез киради, пантотенат кислотасига айланади ва худди В5 витамини каби таъсир кўрсатади.

Пантотенат кислотаси ва унинг тузлари сувда эрувчи витаминлар бўлиб, ацетилкоэнзим А таркибига киради ва жуда кўп модда алмашинуви жараёнларида ўта мухим роль ўйнайди. Шундай қилиб, декспантенол тери ва шиллиқ қаватларни шаклланиши ва регенерацияси учун зарур бўлган, организмнинг пантотен кислотасига юқори эҳтиёжини қондириши мумкин. Кўпгина қисми организмдан ўзгармаган ҳолда сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Қуруқ ва таъсирланган шикастланмаган терини: гиперемия, енгил куйишлар (қуёшдан ва маиший), терини катта соҳаларига ишлов бериш (масалан, қўл бармоқлари, тирсак, тизза ва бошқалар) да даволаш.

Қуруқ, қизарган терига профилактик ишлов бериш.

Майда шикастланишларда (ёриқлар, тирналишлар), радио-, фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терини таъсирланишларида терини битиши ва эпителизациясини тезлаштириш.

Кортикостероидларни қўллагандан кейин терига ишлов бериш.

Кремни юпқа қилиб, кунига бир марта терининг шикастланган соҳаларига суртилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига ва кечишига боғлиқ.

Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар спонтан хабарларга асосланган. Уларнинг ҳар бирини учрашнинг аниқ сонини аниқлашнинг имкони йўқ.

Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тери - контакт дерматит, аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терини таъсирланиши, пуфакли тошмалар.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Декспантенол хатто юқори дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади ва токсик ҳисобланмайди.

Ланолин, стеарил спирти ва цетил спирти, пропиленгликоль терини таъсирланишини чақириши (масалан контакт дерматит бўлиши) мумкин.

Кремни кўзга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кремни қўллаш бўйича чекловлар йўқ.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир ҳоллари маълум эмас.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

30 г ёки 100 г туба илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рецептсиз.

Байер Консьюмер Кэр АГ,

Петер Мериан-Штрассе 84, 4052 Базель, Швейцария

ГП Гренцах Продукционс ГмбХ,

Эмиль-Барелл-Штрассе 7, D-79639 Гренцах-Вилен, Германия

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«СИНОМЕД»

100017 Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси

Ц-5, 155-коттедж

Тел.: +99871 244-96-00

Факс: +99871 244-95-47

E-mail: info@sinomed.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Dexpantenol: 50 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
30 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Bepanten mahalliy foydalanish uchun krem ​​5% 30 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Bepanten mahalliy foydalanish uchun krem ​​5% 30 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Bepanten mahalliy foydalanish uchun krem ​​5% 30 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Dexpantenol hisoblanadi.