Borik kislotasi (Boric acid) Galenika Invest spirtli eritmasi 3%, 25 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 600 so'm)
Uchun ko‘rsatma Borik kislotasi (Boric acid) Galenika Invest spirtli eritmasi 3%, 25 ml (shisha)
фаол модда: борат кислотаси - 30 г;
ёрдамчи модда: 70% ли этил спирти 1 л гача.
Рангсиз, тиниқ, спирт ҳидли эритма.
Спиртли эритма.
Антисептик ва дизенфекцияловчи восита. АТХ коди: D08AD.
Антисептик восита сифатида қулоқ, томоқ, бурун ва тери касалликларида қўлланади. Борат кислотаси антисептик ҳусусиятга эга.
Препарат тери ва шиллик қавати орқали, айниқса эрта болалик ёшида яхши ўтади, организмдан секин чиқарилади, аъзо ва тўқималарда тўпланиши мумкин .
Қулоқ, бурун, томоқ ва тери касалликларида антисептик восита сифатида қўлланади.
Ҳар куни қулоққа 3-5 томчидан кунига 2-3 марта томизилади.
Эритмага шимдирилган турунда қулоқ чиғаноғига қўйилади.
Пиодермияда, экземада шикастланган соҳа 1-3% ли эритма билан тозаланади.
Борат кислотаси узоқ вақт қўлланганида ёки дозаси ошириб юборилганида: буйрак фаолиятини бузилиши, ўткир ва сурункали токсик реакциялар (кўнгил айниши, қусиш, диарея, тошма, бош оғриғи, онгни чалкашиши, тиришишлар, олигурия, шок) пайдо бўлиши мумкин.
Препаратни буйраклар фаолиятини бузилишида, болани эмизишдан олдин сут безларига ишлов беришда, ҳомиладорлик, препаратга юқори сезувчанлида, болалик ёшида (шу жумладан, чақалоқларда) қўллаш мумкин эмас.
Шунингдек, препаратни тананинг катта сатҳига суртмаслик лозим.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Борат кислотасининг 3% ли спиртли эритмаси, 10 мл ва 25 мл дан флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
МЧЖ «GALENIKA INVEST»,
Ўзбекистон Республикаси, Чиланзор тумани, Гавхар кўчаси, 151 уй.
Тел:+998901868733, +998933823493
Borik kislotasi: 30 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Borik kislotasi (Boric acid) Galenika Invest spirtli eritmasi 3%, 25 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Borik kislotasi (Boric acid) Galenika Invest spirtli eritmasi 3%, 25 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Borik kislotasi (Boric acid) Galenika Invest spirtli eritmasi 3%, 25 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Borik kislotasi hisoblanadi.
Borik kislotasi (Boric acid) Galenika Invest spirtli eritmasi 3%, 25 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Galenika Invest hisoblanadi.