Boyitilgan baliq yog'i (Fish oil) kapsulalari 500 mg №50 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 20000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Boyitilgan baliq yog'i (Fish oil) kapsulalari 500 mg №50 (blister)
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: витаминлаштирилган балиқ мойи - 500 мг;
ёрдамчи моддалар: желатин - 191,8 мг, глицерин - 87,64 мг, метилпарагидроксибензоат- 0,56 мг, тозаланган сув- 0,51 мг.
Овал ёки узунчоқ шаклли, тиниқ, чокли, эгилувчан, юмшоқ желатин капсулалар.
Капсула ичидагиси: оч-сариқдан сариқ ранглигача бўлган, кучсиз ўзига хос ҳидли, таҳир ҳиди ва таъми бўлмаган тиниқ мойли суюқлик.
Капсулалар.
Витаминлар. АТХ коди: A11CB.
“Витаминлаштирилган балиқ мойи” капсулалари - ҳайвонлардан олинадиган дори воситаси бўлиб, унинг таъсири таркибига кирувчи А ва Д витаминлар, шунингдек тўйинмаган ёғ кислоталари билан белгиланади. А ва Д - витамини, гиполипидемик, билвосита қон-томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.
Тромбоцитларнинг агрегациясини тормозлайди, қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди.
А витамини - ёғда эрувчан витамин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, мукополисахаридларнинг, оқсилларнинг, липидларнинг синтезида иштирок этади. Ғира-шира вақтда нормал ва рангли кўриш учун зарур бўлган пигментларининг шаклланишида иштирок этади; эпителиал тўқималарни бутунлигини таъминлайди, суякларнинг ўсишини бошқаради.
Д витамини - ичакда кальций ва фосфорнинг сўрилишини, буйракда кальций ва фосфорнинг қайта сўрилишини, ҳужайра мембранаси орқали кальцийнинг ташилишини рағбатлантиради, суяклар структурасини қурилиши жараёнини бошқаради. Шунингдек иммун тизимининг ривожланишига, ҳужайраларнинг пролиферацияси ва дифференциациясига, липидларнинг ва қатор гормонларнинг синтезига, юрак қон-томир тизими ва меъда-ичак йўлларининг функционал фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади, қондаги паратиреоид гормонининг даражасини пасайтиради. У қалқонсимон бези олди безларининг нормал фаолият кўрсатиши учун керак, АТФ синтезида иштирок этади.
Тўйинмаган ёғ кислоталари арахидон кислотаси, лейкотриенлар ва простагландинларнинг синтезида иштирок этади, қон плазмасида холестерин ва триглицеридларнинг концентрациясини пасайтиради.
“Рыбий жир витаминизированный” дори воситасини қўллашга қуйидагилар кўрсатма бўлади:
- А ва Д гипо- ва авитаминози (тез-тез респиратор касалликлар, суякларнинг ўсишини бузилиши, кўришни пасайиши, тери, соч, тирноқлар, тишларнинг структурасини бузилиши, рахит, реконвалесценция даврида);
- турли генезли остеопатияларни олдини олиш ва даволаш; остеомаляция, остеопороз, синишларни секинлашган консолидация кўринишлари билан бўлган “ёлғон” бўғимлар бўйича оператив аралашувлардан кейинги тикланиш даври: суяк қадоғини ҳосил бўлишини рағбатлантириш;
- атеросклероз ва унинг томирли асоратларини олдини олиш;
- гиперлипидемия.
Кўз касалликларини: пигментли ретинит, ксерофтальмия, кератомаляция, конъюнктивит, қовоқларнинг экзематоз шикастланишини мажмуавий даволашда қўлланади.
“Рыбий жир витаминизированный” капсулалари овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади.
Тавсия қилинадиган доза: 7 ёшдан катта болаларга - суткада 3-4 капсуладан. Катталар учун суткада - 2-3 қабулга бўлинган 6-8 капсула буюрилади.
Конкрет дозани патологиянинг характерига қараб шифокор буюриши керак.
Дори воситаси тавсия қилинган дозаларда қўлланганида ножўя кўринишлар одатда кузатилмайди.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, идиопатик гиперкальциемия, гиперкальциурия, ўпка туберкулёзининг фаол шакллари, жигар ва буйракнинг ўткир ва сурункали касалликлари, нефроуролитиаз, сурункали панкреатит (касалликни зўрайиши мумкин), Д гипервитаминози, саркоидоз, узоқ муддатли иммобилизация (юқори дозаларда), тиреотоксикоз (ўта юқори сезувчанлик эҳтимоли) 7 ёшгача бўлган болаларда дори воситасини қўллашга қарши кўрсатмалар бўлиб ҳисобланади.
Д витамини тиришишга қарши воситалар ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг фаоллиги пасайиши мумкин.
Эстрогенлар билан бир вақтда қўлланганида А гипервитаминозни хавфи ошади.
А витамини глюкокортикоидларнинг яллиғланишига қарши таъсирини пасайтиради.
“Рыбий жир витаминизированный” дори воситасини бошқа А ва Д витаминларини сақловчи витамин препаратлари билан бирга, ушбу витаминларнинг дозасини ошириб юборилишидан сақланиш учун, қўллаш тавсия қилинмайди.
Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш мумкин.
Юракнинг шикастланишларида, буйрак, жигар ва меъда-ичак йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида, гипотиреозда, кексаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: катталарда - уйқучанлик, бўшашиш, бош оғриғи; болаларда - ҳароратни ошиши, уйқучанлик, кўп терлаш, қусиш, тери тошмалари.
Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, кальцийни овқат билан организмга тушишни кескин/чеклаш.
500 мг капсулалар. 10 капсуладан контур уяли ўрамда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«LEKINTERKAPS» МЧЖ,
Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй.
Тел.: (99895) 170 99 48
Baliq yog'i: 500 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Boyitilgan baliq yog'i (Fish oil) kapsulalari 500 mg №50 (blister) narxi har bir paket uchun
Boyitilgan baliq yog'i (Fish oil) kapsulalari 500 mg №50 (blister) ning to`liq analoglari:
Boyitilgan baliq yog'i (Fish oil) kapsulalari 500 mg №50 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Boyitilgan baliq yog'i (Fish oil) kapsulalari 500 mg №50 (blister) ning asosiy faol moddasi Baliq yog'i hisoblanadi.
Boyitilgan baliq yog'i (Fish oil) kapsulalari 500 mg №50 (blister) ishlab chiqaruvchisi Lekinterkaps hisoblanadi.