Aloe Keir
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aloe Keir kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)»
1 капсула қуйидагиларни сақлайди: 273 мг қизил атиргул (Rosa Damascena); 27 мг Барбадос алойи экстракти (Aloe barbedensis).
Оқ рангли корпусли ва яшил рангли қопқоқчали, оч-жигарранг рангли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Адаптоген ва умумий рағбатлантирувчи воситалар. АТХ коди: А13А.
Алоэ Кейр табиий детоксикация қилувчи восита бўлиб ҳисобланади, сафро ажралишини, овқат ҳазм қилиш безлари секрециясини кучайтиради, антацид восита бўлиб ҳисобланади, сурги ва бактерицид таъсирларга эга, жигар ва талоқ фаолиятини яхшилайди, тери аллергияси симптомларини енгиллаштиради, организмда сийдик кислотаси даражасини ошиши чақирган оғриқларни камайтиради.
Алоэ Кейр препаратининг таркибига кирувчи барбадос алойи ва қизил атиргул унинг асосий фармакологик хусусиятларини белгилайди:
Барбадос алойи экстракти (Aloe barbedensis) - кўпгина ҳаёт учун муҳим биологик фаол моддалар сақлайди: витаминлар, минераллар, энзимлар ва аминокислоталар, улар биргаликда таъсир кўрсатади, антиоксидант, антибактериал, яллиғланишга қарши хусусиятларга, меъда-ичак йўллари деворига тинчлантирувчи таъсирга эга, антацид хусусиятларга эга, таббий адептоген бўлиб ҳисобланади, тўқималар трофикаси ва регенерациясини яхшилайди, эпителизацияни тезлаштиради, организмдан токсинларни чиқарилишига ёрдам бериб, табиий детоксикант сифатида таъсир кўрсатади.
Қизил атиргул (Rosa Damascena) - яллиғланишга қарши ва антисептик, спазмолитик, енгил сафро ҳайдовчи хусусиятларга эга.
Экзоген ва эндоген интоксикациялар.
Жигар ва талоқ фаолиятини бузилиши.
Меъда-ичак йўлларининг сурункали касалликлари (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, энтероколитлар, сурункали колит, қабзият, шу жумладан спастик ва атоник).
Терининг сурункали яллиғланишли ва инфекцион касалликлари: ҳуснбузар тошма, спрептодермия, нейродермит, аллергик дерматит.
Организмда сийдик кислотаси даражасини ошиши чақирган оғриқ.
Мажмуавий даволашда умумий қувватлантирувчи ва иммунитетни рағбатлантирувчи восита сифатида қўлланади.
1-2 капсуладан кунига икки марта овқатдан олдин ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Кучсиз сурги самарага эга бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик кузатилиши мумкин.
Кузатилмаган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг хавфсизлиги аниқланмаган.
Механизмларни ва автотранспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Кузатилмаган.
10 капсулалар алюмин блистерга қадоқланган. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«Qarshi Industries (Pvt.) Ltd.», Хаттар, Покистон
Teл.: +92 42 111 200 300
E-mail: imd@qarshi.com
Сайт: www.qarshi.com
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Aloe Keir kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) | 47400 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent