Bonjigar
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Bondjigar kapsulalari №20 (shisha)»
Бир капсула қуйидаги экстрактларни сақлайди: Доғли Расторопша 200 мг, Оқ вербезина 250 мг, Пикрориза курроа 100 мг, Қора итузум 50 мг, Оддий сачратқи 175 мг, Яланғоч чучукмия 200 мг, Тожли тамарикс100 мг.
Шоколад-жигарранг рангли, №0 ўлчамдаги капсулалар. Капсулалар гигроскопик жигарранг кукун ёки гигроскопик оқ киритмали жигарранг кукун сақлайди. Капсуланинг корпуси ва қалпоқчасида BONJIGAR ёзуви туширилган.
Капсулалар.
Гепатопротектор.
Бонджигар жигарни зарарсизлантириш қибилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Бонджигар ёғларнинг (асосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.
Шундай қилиб, Бонджигар заҳарли таъсирдан жигарни ҳимоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.
Оқ вербизина | Жигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради. |
Пикрориза курроа | Жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради. |
Оддий сачратқи | Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради. |
Дала турупи | Антиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда йиғилган азотли чиқиндиларни йўқ қилади. |
Серқилтиқ зирк | Жигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради |
Тожли тамарикс | CCI4 ва D-Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради |
Сершох Берхавия | Антигепатотоксик восита. Сурги воситаси |
Доғли Расторопша | Алкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради. |
Ҳинд чучукмия | Тонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради. |
Яланғоч чучукмия | Ушбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади. |
Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари; Ўткир ва суринкали гепатит;Инфекцион гепатит; Ёғли дегенерацияси, жигарнинг ёғли инфильтрацияси; Гепатоцеллюляр сариқлик ва яширин жигар касалликлари; Бўшашган жигар; Гепатотоксик медикаметлар, саноат киёвий моддалари ва инфекциялар чақирган жигар фаолиятининг бузилишлари; Сурункали тошсиз холециститда қўлланади.
1-2 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин буюрилади.
Аниқланмаган.
Аллергик касалликларда. Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Бонджигарни қўллаш мумкин эмас.
Маълум эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Маълум эмас.
20 ва 60 капсула пластмасса бураладиган қалпоқчали пластмасса флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Шифокор рецептисиз берилади.
Хербион Пакистан (Пвт) Лтд. Карачи, Покистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Bondjigar kapsulalari №20 (shisha) | 26000 so'm |
Bondjigar siropa 90 ml (shisha) | 26800 so'm |
Bondjigar kapsulalari №60 (shisha) | 68500 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent