Facebook Pixel Code

Deklosid

Tovarlar: 1
Deklosid  tashqi foydalanish uchun krem ​​30 g (naycha)
Uorld Medetsin (Turkiya)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Deklosid tashqi foydalanish uchun krem ​​30 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Deklosid tashqi foydalanish uchun krem ​​30 g (naycha)»

1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: сувсиз бекламетазон дипропионати 0,25 мг; клотримазол 10 мг; гентамицин сульфати 1 мг; клиохинол 20 мг;

ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, сариқ суюқ парафин, цетостеарил спирти, цетомакрогол 1000, пропиленгликоль, бензил спирти, хлорокрезол, натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий гидрофосфат дигидрати, тозаланган сув.

Ёт заррачалар бўлмаган оч-жигарранг рангли бир хил крем.

Крем.

Дерматологияда қўлланадиган восита (маҳаллий таъсир этувчи яллиғланишга қарши восита). АТХ коди: D07CC04.

Деклосид - тери касалликларини даволашда сиртга қўлланадиган мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар - бекламетазон дипропионати, клотримазол, гентамицин сульфати ва клиохинол билан боғлиқ.

Беклометазон дипропионати - синтетик глюкокортикоид бўлиб, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив, қичишишга қарши таъсир кўрсатади.

Клотримазол - имидазол ҳосиласи ҳисобланади. Замбуруғларнинг хужайра мембраналари таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузиши хисобига антифунгал таъсир кўрсатади, бу унинг хусусиятларини ўзгаришини чақиради ва хужайрани парчаланишига олиб келади. Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton flоccosum, Microsporum canis, Candida albicans, Malassezia furfur (Pityrosporum оbiculare) ларга нисбатан фаолдир. Клотримазол, шунингдек Corynebacterium minutissimum, Strep. Spp. Staph. Spp. Trichomonas vaginalis ларга нисбатан ҳам фаолдир.

Гентамицин сульфати - сувда эрувчан, аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотикдир, бактерицид таъсир кўрсатади. Бактерияларнинг хужайра мембранаси орқали фаол ўтиб, бактерияларнинг рибосомалари билан қайтмас боғланади ва шу билан қўзғатувчида оқсил синтезини сусайтиради. Грамманфий бактериялар: Pseudomonas aeruginosa, E. Coli, Aerobacter aerogenes, Klebsiella spp., Proteus vulgaris; граммусбат бактериялар: Streptoccocus spp., Staphylococcus spp ларга нисбатан фаолдир.

Клиохинол антибактериал, антисептик ва замбруғларга қарши таъсир кўрсатади. Маҳаллий таъсири элементар йод томонидан тўқима оқсилларини чўктириш хусусияти билан боғлиқ.

  • дерматитлар;
  • экзема;
  • нейродермит;
  • отомикозлар;
  • оёқ панжаси ва чов сохасини эпидермофитияси;
  • терининг йирингли касалликлари;
  • силлиқ терининг бармоқлараро ва бошқа замбуруғли шикастланишларида қўлланади.

Сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Деклосид кремининг катта бўлмаган мидори терининг шикастланган юзасига юпқа қават қилиб суткада 2 марта қўйилади. Даволаш давомийлиги 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Узоқ муддат даволашдан сўнг, атрофик ўзгаришлар юз терисида тананинг бошқа юзаларига нисбатан кўпроқ пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак, бундай ҳолда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.

Маҳаллий реакциялар: препарат қўйилган жойда терини қизариши, ачишиш ва санчилиш ҳисси бўлиши мумкин (терини таъсирланиши ривожланганида препаратни бекор қилиш керак).

Бўлиши мумкин: аллергик реакциялар.

  • препаратнинг таркибига кирувчи компонентларни шахсий ўзлаштираолмаслик;
  • тери туберкулези;
  • сифилисни тери кўринишлари;
  • сувчечак;
  • оддий герпес;
  • эмлашдан кейинги тери реакциялари;
  • очиқ жароҳат юзасига қўйиш;
  • 7 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препарат офтальмологияда қўлланмайди. Кўз соҳаси терисига қўйиш мумкин эмас.

Препаратни шикастланган терига ва очиқ жароҳатларга қўйишдан сақланиш керак.

Чидамли бактериал ёки замбуруғли микрофлора ривожланганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак.

Аминогликозид антибиотиклари билан кесишган резистентлик ривожланиши мумкин.

Узоқ муддат давомида даволанганда, препаратни аста-секин бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланиши

Ҳомиладорликда Деклосид препаратини, она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина, қўллаш мумкин.

Препаратнинг компонентларини кўкрак сути билан ажралиб чиқиши аниқланмаган, шунинг учун Деклосид препарати лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларга препарат 7 ёшдан бошлаб фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида буюрилади, чунки беклометазон билан боғлиқ бўлган тизимли ножўя самаралар ривожланиши мумкин. Деклосид катта юзаларга қўлланганида, сиртга қўлланадиган бошқа ГКС каби, гипоталомо-гипофизар-буйрак усти безлари тизимининг фаолияти бостирилиши мумкин, ўсиш гормонини экскрецияси пасайиши, шунингдек бош мия қон босимини ошиши кузатилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Симптомлари: глюкокортикоидлар катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида гиперкортицизм симптомлари (гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини қайтувчи сусайиши, Кушинг синдромининг белгилари) ривожланиши мумкин.

Даволаш: сиптоматик даволаш ўтказилади.

Сиртга қўллаш учун Диклосид креми 30 г дан алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S, Турция.

Boshqa shaharlarda qidirish