Facebook Pixel Code

Dermobakter

Tovarlar: 1
Dermobakter tashqi va topikal foydalanish uchun eritma, 125 ml (shisha)
Innotera Shuzi (Frantsiya)
dan 40000 so'm
Без рецепта
в 18 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 40000 so'm (18 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Dermobakter tashqi va topikal foydalanish uchun eritma, 125 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Dermobakter tashqi va topikal foydalanish uchun eritma, 125 ml (shisha)»

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 985 мг 50% ли бензолконий хлоридини эритмаси, бу 500 мг бензалконий хлоридга тўғри келади, 1065 мг 20% ли хлоргексидин диглюконати эритмаси, бу 200 мг хлоргексидин диглюконатга тўғри келади.

Ёрдамчи моддалар: 30% ли бетаин кокоалкил-диметил эритмаси, этилен оксидини ва пропилен оксидининг сополимери, гиэтеллоза, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, тозаланган сув.

Бироз қовушқоқ, чайқатилганида кўпирадиган, эфир ҳидига эга тиниқ, рангсиз суюқлик.

Антисептик восита. АТХ коди: D08AC52.

Сиртга ва маҳаллий қўллаш учун эритма.

Бензалконий хлориди ва хлоргексидин кенг таъсир доирасига эга антисептик бўлиб, граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади, патоген замбуруғларга, шу жумладан Candida albicans туридаги ачитқисимон замбуруғларга фунгицид таъсир кўрсатади. Антисептик таъсири бир минут давомида намоён бўлади. Яллиғланишда ажраладиган ширада препаратнинг фаоллиги кам даражада пасаяди.

Дермобактер тери қопламларининг бутунлигини бузмасдан терини тозалайди ва дезинфекция қилади, тери юзасидан деярли сўрилмайди.

Инфекцияланган тери ва шиллиқ қаватларни шикастланишларини даволаш; тери ва шиллиқ қаватларни инфекцияланишини олдини олиш учун қўлланади.

Сиртга ва маҳаллий буюрилади.

Эритма суюлтирилган ёки суюлтирилмаган ҳолда кунига 1-2 марта қўлланилади. Тери юзасига ишлов бериш учун суюлтирилмаган эритма қўлланади. Шиллиқ қаватларга маҳаллий ишлов бериш учун сувда 1/10 нисбатида суюлтирилган эритма қўлланади. Суюлтирилган эритма бевосита қўллаш олдидан тайёрланади ва сақланмаслиги керак.

Эритма бир текис тери ёки шиллиқ қаватларни суртилади ва кейин кўп миқдордаги сув билан ювилади.

Эритма сув билан яхшилаб ювиб ташланганида ўтиб кетувчи тери ва шиллиқ қаватларнинг қуруқлиги терини таъсирланиши бўлиши мумкин; контактли экзема.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Кўз ва эшитиш йўлини шиллиқ қаватини ювиш учун қўллаш мумкин эмас.

Бошқа маҳаллий антисептиклар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (номутаносиблик ёки самарасизлик хавфи). Агар аввал совун ишлатилган бўлса, у яхшилаб ювиб ташланиши лозим.

Эритма билан терининг катта юзаларига ишлов берилганида ва уни герметик боғлов остига қўлланганда, хусусан куйган терига ёки чала туғилган чақалоқ ёки гўдак ёшидаги болаларнинг шикастланган терисига қўлланганда, препаратнинг фаол моддаларини тизимли таъсири хавфи мавжуд.

Хирургик асбоблар ва мосламаларини дезинфекцияси учун қўлланмасин.

Ишлатилганидан сўнг флакон қопқоғи билан албатта беркитилсин.

Флакон очилганидан кейин эритма 15 кунгача сақлансин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препарат ҳомиладорлик даврида қўлланганида зарарли таъсири аниқланган эмас; таъсир этувчи моддаларини тератоген хусусиятларини экспертизаси салбий натижалар берди.

Эмизиш даврида кўкрак безларига ишлов бериш учун эритмани қўллаш мумкин эмас.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Аниқланмаган.

Оқ рангли пластмассали таглик қўйилган буралувчи пластмасса қалпоқли, ҳажми 125 мл ёки 300 мл ли жигарранг тиниқ пластмасса флакон. Бир флакондан картон қутида қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецептсиз.

Иннотера Шузи, Рю Рене Шантеро “Л`Илсь Вер”, 41150, Шузи-Сюр-Сис, Франция.

Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси

Лаборатория Иннотек Интернасиональ, Франция.

Dermobakter narxi dan boshlanadi 40000.00
Nomi Narxi so'm
Dermobakter tashqi va topikal foydalanish uchun eritma, 125 ml (shisha) 40000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish