Facebook Pixel Code

Eleuterokokk

Tovarlar: 2
Eleutherococcus ekstrakti suyuq Bititech 50 ml (shisha)
Vifiteks (Rossiya)
dan 20000 so'm
Без рецепта
в 6 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 8000 so'm gacha 20000 so'm (97 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Eleuterokokka suyuqlik ekstrakti (Eleutherococci extractum) Og'iz orqali yuborish uchun Dalximfarm, 50 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Eleuterokokka suyuqlik ekstrakti (Eleutherococci extractum) Og'iz orqali yuborish uchun Dalximfarm, 50 ml (shisha)»

Тиканли элеутерококк илдизпояси ва илдизи 1000 г;

Этил спирти (этанол) 40% - 1 л экстрат олиш учун етарли миқдорда.

Оч-жигаррангдан тўқ-жигарранггача рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкма тушишига йўл қўйилади.

Ичга қабул қилиш учун суюқ экстракт.

Усимликдан олинган умумий тонусни оширувчи восита. АТХ коди: А13А.

Марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир, организмга тонусни оширувчи ва умумий қувватлантирувчи таъсир кўрсатади, организмнинг умумий носпецифик қаршилигини оширади, иштаҳани яхшиланиши, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширишга ёрдам беради.

Ақлий ва жисмоний толиқиш, турли этиологияли астеник ҳолатлар, артериал гипотония, инфекцион касалликлардан кейинги соғайиш даври ва операциядан кейинги даврда қўлланади.

Препаратни овқатдан олдин ичга қабул қилинади.

Катталарга 20-30 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади.

12 ёшдан ошган болаларга ҳар бир ёшига 1 томчи ҳисобидан буюрилади.

Даволаш курси 25-30 кун. Зарурати бўлганида шифокор маслаҳатидан кейин икки хафталик танаффус билан (ёки усиз) такрорий курслар ўтказилади.

Препарат компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, артериал гипертензия (артериал босимни ошиши), юрак ритмини бузилиши, миокард инфаркти, церебрал-томир патологияси, юқори таъсирчанлик, тутқаноқ, тиришиш ҳолатлари, уйқусизлик, ўткир инфекцион касалликлар, жигарнинг сурункали касалликлари.

Препаратни ҳомиладорликда, лактация даврида ва 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Кам ҳолатларда аллергик реакциялар, тахикардия, бош оғриғи бўлиши мумкин. препаратни қўллашда уйқуни бузилиши ва гипогликемия кузатилиши мумкин.

Элеутерококк препаратлари рағбатлантирувчилар ва аналептикларнинг (кофеин, камфора, фенамин ва бошқалар) таъсирини кучайтиради, марказий нерв тизимини сусайтирувчи ухлатувчи таъсирга эга воситаларнинг (шу жумладан, барбитуратлар, транквилизаторлар, тиришишга қарши препаратлар ва бошқалар) физиологик антагонисти ҳисобланади.

Уйқуни бузилишидан сақланиш учун препаратни куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш мумкин эмас.

Гипокликемия кўринишларида препаратнинг дозасини камайтириш, уни овқатдан кейин қабул қилиш ёки препаратни бекор қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ичга қабул қилиш учун суюқ экстракти.

50 мл ёки 100 мл дан бураб-ёпиладиган полиэтилен қопқоқ билан беркитилган ёки полиэтилен тиқин ва биринчи очиш назоратли ва бураладиган резбали алюмин қопқоқ ёки биринчи очиш назоратли ва тўлдирувчи элементли бураладиган резбали алюмин қопқоқ билан беркитилган винтли бўйинчали зарғалдоқ шиша флаконларда.

Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

10 л ёки 20 л дан қистирмали бураладиган пластмасса қопқоқ билан беркитилган винтли бўйинчали зарғалдоқ шиша бутилларда.

10 л ёки 20 л дан беркитиш учун воситалар билан мажмуада полиэтилен канистрларда.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

4 йил.

Рецептсиз.

“ДАЛЬХИМФАРМ” ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровский ўлкаси, Хабаровск ш., Ташкентская кўч., 22, Тел/факс (4212) 53-91-86.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Sonata Holding» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, 100149, Тошкент ш, Чоштепа кўчаси, 38 ва 40-уй.

Тел: 215-86-23

Eleuterokokk narxi dan boshlanadi 8000.00
Nomi Narxi so'm
Eleuterokokka suyuqlik ekstrakti (Eleutherococci extractum) Og'iz orqali yuborish uchun Dalximfarm, 50 ml (shisha) 8000 so'm
Eleutherococcus ekstrakti suyuq Bititech 50 ml (shisha) 20000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish