Facebook Pixel Code

Magnerot

Tovarlar: 2
Magnerot  tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)
Mauermann Artsnaimitel (Germaniya)
dan 92000 so'm
Без рецепта
в 115 dorixonalarda
Magnerot  tabletkalari 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
Mauermann Artsnaimitel (Germaniya)
dan 42000 so'm
Без рецепта
в 110 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 42000 so'm gacha 92000 so'm (115 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Magnerot tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Magnerot tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг магний оротати дигидрати;

ёрдамчи моддалар: коллоидли кремний диоксиди 2,50 мг, натрий кармелоза 10,00 мг, микрокристалл целлюлоза 67,50 мг, маккажўҳори крахмали 22,50 мг, повидон К-30 - 30,00 мг, лактоза моногидрати 50,00 мг, натрий цикламати 1,50 мг, тальк 18,75 мг, магний стеарати 1,63 мг.

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томонида фаскаси ва бир томонида рискаси бўлган ясси таблеткалар.

Таблеткалар.

Магний препарати. АТХ коди: А12СС09.

Фармакодинамикаси

Магний препарати. Магний кўплаб энергетик жараёнларни таъминлаш учун зарур бўлган микроэлемент ҳисобланади, оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва нуклеин кислоталарни алмашинувида иштироқ этади. Магний нерв-мушак ўтказувчанлигини сусайтириб, нерв-мушак қўзғалиши жараёнида иштироқ этади. Магний кальцийнинг ягона табиий физиологик антагонисти сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Магний миокард хужайраларини нормал фаолият кўрсатишини назорат қилади; миокарднинг қисқарувчанлик функциясини бошқаришида қатнашади. Стрессли вазиятларда магний эркин ионлашган шаклда кўп миқдорда ажралиб чиқарилади, шу сабабли магнийнинг қўшимча миқдори стрессга нисбатан резистенликни ошишига ёрдам беради.

Магнийни танқислиги нерв-мушак бузилишларига (мотор ва сенсор юқори қўзғалувчанликка, тиришишларга, парестезияларга), руҳий ўзгаришларга (депрессия ҳолатига, онгни чалкашишига ва галлюцинацияларга), юрак-қон томир касалликларга (юрак қоринчалари экстрасистолияларга, тахикардияга, юрак гликозидларга юқори сезувчанликка) олиб келади. Ҳомиладорлик даврида магний танқислиги токсикоз ва муддатдан олдин туғруқлар эҳтимолини оширади. Оротат кислотасининг тузлари моддалар алмашинуви жараёнида қатнашади. Бундан ташқари, орот кислотасани тузлари хужайрада АТФ га магнийни бирикиши ва унинг таъсирини намоён бўлиши учун зарурдир.

Фармакокинетикаси

Қабул қилинган дозанинг тахминан 35-40% сўрилади. Гипомагниемияда магний ионларини сўрилиши кучаяди. Оротат кислотасанинг тузларини мавжудлиги магнийни сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. Магний буйрак орқали чиқарилади, магний танқислигида уни чиқарилиши сусаяди ва керагидан ортиқ бўлганида чиқарилиши ошади.

Миокард инфарктини, стенокардияни, сурункали юрак етишмовчилигини, магний танқислиги оқибатидаги юрак аритмияларини, спастик ҳолатларни мушаклар оғриғи ва спазмларини (шу жумладан ангиоспазмни), атеросклерозни, артериитни, липид алмашинувини бузилишини мажмуавий даволаш ва профилактика сифатида қўлланилади.

Таблеткаларни овқатдан олдин оз миқдордаги сув билан қабул қилиш керак.

2 таблеткадан кунига 3 марта, 7 кун давомида, сўнгра ҳар куни 1 таблеткадан 2-3 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги 4-6 хафтадан кам бўлмаслиги керак. Зарурат бўлганида Магнерот®ни узоқ муддат қўллаш мумкин.

Болдир мушакларини тунги тиришишларида кечқурун 2-3 таблеткадан қабул қилиш тавсия қилинади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: одатда препаратнинг дозаси камайтирилганда мустақил ўтиб кетувчи барқарор бўлмаган ич кетиши ва диарея; аллергик реакциялар.

Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя таъсирлар чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Гарчи ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш даври) да магнийга эҳтиёж юқори бўлса-да, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда шифокор кўрсатмасига биноан ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас. Агар магний миқдори мувозанатланмаган бўлса, бу жиддий асоратларга, шу жумладан ҳомилани тушиб қолишига олиб келиши мумкин.

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида агар она учун даволашдан кутиладиган потенциал фойда, ҳомила ва бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Магний сақловчи препаратларни темир препаратлари, натрий фториди ва тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганда, темир препаратлари, натрий фториди ва тетрациклинларни сўрилиши камаяди. Шунинг учун препаратларни 2-3 соатлик интервал билан қабул қилиш лозим. Перорал контрацептивлар, диуретиклар, миорелаксантлар, глюкокортикостероидлар, инсулин препаратнинг самарадорлигини камайтиради.

Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш қобилиятига ва диққатни юқори жамлашга ва психимотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолиятларга таъсир қилмайди.

Магнерот®ни узоқ вақт қўллаш мумкин.

Меъда-ичак йўллари касалликлари магний кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар истеъмол қилиш, спорт билан шуғулланиш (кўп терлаш туфайли), сурункали алкоголизм (буйрак каналчалардан магнийни кам сўрилишини камайиши ва организмдан магний ионларини чиқарилишини кучайиши туфайли); баъзи дори воситаларни қабул қилиш (юрак гликозидлари, аминогликозидлар, перорал контрацептивлар, диуретиклар, сурги воситалари, глюкокортикостероидлар); магнийни юқори миқдорда талаб қилувчи истеъмол қилишини ҳолатлар (гиподинамия, стресс, ҳомиладорлик ва лактация); офтобда узоқ вақт бўлиш организмда магний танқислигига олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Буйрак функцияси нормал бўлганида магнийни ичга қабул қилиш токсик реакциялар чақирмайди. Магний билан заҳарланиш бўйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралар асосан қон зардобида магнийнинг концентрациясига боғлиқ.

Симптомлари: артериал босимини пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, депрессия, рефлексларини секинлашини, нафасни сусайиши, кома, юракни тўхтаб қолиши, анурик синдроми.

Даволаш: регидратация, кучайтирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ, перитонеал диализни ўтқазиш керак.

500 мг ли таблеткалар.

10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольгали блистерда.

2 ёки 5 блистердан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

5 йил.

Рецептсиз.

Мауерманн Арциаймиттель КГ,

Хайнрих-Киоте-штрассе 2, Д-82343, Пёкинг, Германия.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Ниёзбек йўли кўч., 1 уй

Тел./факс: +998712357646

e-mail: info@ woerwagpharma.uz

Magnerot narxi dan boshlanadi 42000.00
Nomi Narxi so'm
Magnerot tabletkalari 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) 42000 so'm
Magnerot tabletkalari 500 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) 92000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish