Medlaks pikosulfat
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Medlaks pikosulfat 20 ml og'iz orqali yuborish uchun tomchilar (shisha)»
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 7,5 мг (20 томчи) натрий пикосульфати;
ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), натрий метилпарагидроксибензоат (Е 219), хлорид кислотасининг 1М эритмаси рН 6,0 дан 7,0 гача, инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.
0,75% ичиш қабул қилиш учун томчилар.
Сурги воситалар. АТХ коди: А06АВ08.
Фармакодинамикаси
Медлакс пикосульфатнинг таъсир этувчи моддаси натрий пикосульфати триарилметан гурухига мансуб махаллий таъсирга эга сурги воситасидир.
Натрий пикосульфати йўғон ичакда бактериялар таъсирида парчаланганидан кейин, унинг шиллиқ қаватини рағбатлантиради, перистальтикани тезлаштириб, йўғон ичак ичида сув ва электролитларни кумуляциясига ёрдам беради. Бунинг натижасида дефекацияни фаоллашуви, ахлатни ўтиш вақтини камайиши ва уни юмшаши юз беради.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганидан кейин аҳамиятли сўрилмай йўғон ичакка етиб боради. Фаол метаболити бис-(п-гидроксифенил)-пиридин-2-метан йўғон ичакда бактериал парчаланишдан кейин хосил бўлади. Медлакс пикосульфатнинг таъсири препарат қабул қилинганидан кейин, фаол метаболитни ажралиб чиқишига қараб, 6-12 соат ўтгач юз беради. Перорал қўллангандан кейин дори воситасининг фақат озгина миқдори организмнинг аъзо ва тўқималарида аниқланиши мумкин.
Препаратнинг сурги самараси қон плазмасидаги фаол метаболитнинг даражаси билан мос келмайди.
Қабзиятлар ёки ични келишини енгиллаштиришни талаб этувчи холатлар.
Бошқа сурги воситалари каби, Медлакс пикосульфат хар куни ёки қабзиятни сабабини аниқламасдан узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.
Препарат ишлаб чиқарувчининг дозатори билан дозаланади.
Катталарга: 13-27 томчи буюрилади (бу 5-10 мг натрий пикосульфатига мос келади);
Болаларга 4 дан бошлаб (фақат шифокорнинг тавсиясига кўра: 7-13 томчи буюрилади (бу 2,5-5 мг натрий пикосульфатига мос келади).
Медлакс пикосульфатни кесқурун қабул қилиш керак. Медлакс пикосульфат қўллангандан кейин ичн бўшаши 10-12 соатдан кейин рўй беради. Препаратни хам суюқлик билан, хам усиз қўллаш мумкин.
Медлакс пикосульфатни қабзиятнинг сабабини аниқламасдан хар куни ёки узоқ муддат давомида қўллаш мумкин эмас.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, тери реакциялари ( тошма, қичишиш, эшакеми).
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, синкопе. Бош айланиши ва синкопени юз бериш эҳтимоливазовагал реакция (абдоминал спазм ёки дефекация каби) билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).
Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қоринда санчиқлар, абдоминал оғриқ, қоринда дискомфорт, қусиш, кўнгил айниши.
Препаратни узоқ муддат давомида ва ҳаддан зиёд қўлланиши суюқлик, калий ва бошқа электролитларни йўқотилишига олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида, мушак кучсизлигига ва айниқса препаратни диуретиклар ёки кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганда юрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин.
Препарат натрий метилпарабен (Е219) сақлайди, у аллергик реакцияларни (эҳтимол, кечиккан реакцияларни) чақириши мумкин.
Таъсир этувчи моддага, бошқа триарилметанларга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига юқори сезувчанлик. Ичак тутилиши ёки қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, масалан ўткир аппендицит, ичакнинг ўткир яллиғланиш касалликлари, кўнгил айниши ва қусиш билан бирга кечувчи ўткир абдоминал оғриқ. У юқорида келтирилган ўткир касалликларга ишора қилиши мумкин.
Кучли сувсизланиш
Препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтаси кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслик, масалан фруктозани аниқланмаган ўлаштиролмаслигини юз бериш эҳтимоли бор (“Махсус курсатмалар” булимига қаранг). Медлакс пикосульфатни сув ва электролит мувозанатини бузилиш билан боғлиқ холатларда (масаланбуйрак фаолиятини оғир бузилишида) тиббий кузатув остида қабул қилиш керак.
Медлакс пикосульфат ва диуретикларнинг катта дозаларини ёки кортикостероидларни бир вақтда қўлланиши электролит мувозанатини бузилиш хавфини ошириши мумкин, бу юрак гликозидларига сезувчанликни ошишига олиб келиши мумкин. Антибиотиклар билан бир вақтда қўлланиши Медлакс пикосульфатнинг сурги таъсирини пасайтириши мумкин.
Сурункали қабзиятдан азият чекувчи пациентларда тўлиқ текширувни ўтказиш ва қабзиятнинг сабабини аниқлаш лозим.
Препаратни узоқ вақт қўллаш сув ва электролит мувозанатини бузилиши ва гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
Қабул қилиш вақти бўйича натрий пикосульфатини қўлланиши билан тўғри келган бош айланиши ва/ёки синкопе ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Мавжуд маълумотлар, кўрсатилган ҳолатларни дефекация вақтида синкопега жавоб беришини (Вальсалва синамаси билан ассоциацияланган) ёки қориндаги оғриққа вазовагал жавоб билан боғлиқ бўлиши мумкин дейишга имкон беради.
Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак, чунки у сорбит сақлайди.
Бу дори воситаси 1 дозада 1ммоль натрий сақлайди, яъни препарат натрийдан деярли холидир.
Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Хомиладор аёллар иштирокида натрий пикосульфатини қўллаш бўйича етарли тадқиқотлар йўқ. Хавфсизлигини ҳисобга олиб, агар бунинг иложи бўлса, Медлакс пикосульфатни ҳомиладорлик даврида қўлламаслик керак.
Клиник маълумотларга кўра, на фаол метаболити бис-(п-гидроксифенил)-пиридил-2-метан (БГПМ), на глюкуронидлар кўкрак сутига ўтмайдилар. Шундай қилиб, Медлакс пикосульфатни эмизиш даврида қўллаш мумкин.
Фертилликка таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Болалар. Препаратни болаларга фақат шифокорнинг тавсияси бўйича 4 ёшдан бошлаб қўллаш мумкин.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқп механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Бироқ пациентларни вазовагал реакция (хусусан абдоминал спазм) оқибатида бош айланиши ва/ёки синкопе каби ножўя реакцияларни ривожланиши мумкинлиги туғрисида огоҳлантириш керак. Абдоминал спазм юз берган ҳолларда бемор автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш каби потенциал хавфли фаолият турларидан сақланишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ични суюқ келишига (диареяга), ичак спазмларига ва суювлик, калий ва бошқа электролитларни клиник ахамиятли йўқотилишига олиб келиши мумкин.
Дозани ўткир ошириб юборилганда оқибатлар мажбурий қусиш ёки Медлакс пикосульфатни қабул қилингандан кейин қисқа вақтдан сўнг меъдани ювиш йўли билан минимумга етказиш ёки бутунлай бартараф этиш мумкин. Суюқлик ўринини тўлдириш ва электролит мувозанатини мувофиқлаштириш зарурати туғилиши мумкин. Спазмга қарши воситаларни қўллаш мумкин.
Медлакс пикосульфатнинг катта дозалари, қабзиятларда одатда тавсия қилинганидан анча катта дозаларни қўллаганда йўғон ичакнинг шиллиқ қаватини ишемияси тўғрисида хабар берилган.
Бошқа сурги воситалари каби, Медлакс пикосульфат хам, дозани узоқ муддат давомида ошириб юборилганда сурункали диареяга ва қоринда оғриқларга, гипокалиемияга, иккиламчи гиперальдостеронизмга ва эҳтимол, буйракда тошларни хосил бўлишига олиб келиши мумкин. Сурги воситаларни узоқ муддат давомида ҳаддан зиёд истеъмол қилинганда буйрак найчаларини шикастланиши, метаболикалколоз, гипокалиемияни натижасида мушак кучсизлиги тўғрисида хабар берилган.
20 мл ёки 30 мл дан флаконда қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Флакон очилгандан кейин сақлаш муддати 28 кун.
Рецептсиз.
«MEDIOFARM» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сергели тумани, Қумариқ кўчаси, 10 уй.
Тел.+998951977700
da mavjud emas Toshkent