Facebook Pixel Code

Oflomelid

Tovarlar: 2
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Oflomelid tashqi foydalanish uchun malham 30 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Oflomelid tashqi foydalanish uchun malham 30 g (naycha)»

100 г суртма:

фаол моддалар: офлоксацин - 1 г, диоксометилтетрагидропиримидин (метилурацил) - 4 г, лидокаин гидрохлориди моногидрати (лидокаин гидрохлоридига қайта ҳисобланганда) - 3 г;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин ёки метилпарабен), пропилпарагидроксибензоат (нипазол ёки пропилпарабен), пропиленгликоль, макрогол-1500 (қуйи молекуляр полиэтиленгликоль-1500, полиэтиленоксид-1500), макрогол-400 (қуйи молекуляр полиэтиленгликоль-400, полиэтиленоксид-400).

Оқ ёки деярли оқ рангли суртма.

Сиртга қўллаш учун суртма.

Сиртга қўллаш учун мажмуавий микробларга қарши восита. АТХ коди: D06BX.

Офломелид® мажмуавий препарат бўлиб, микробларга қарши, яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, регенерацияловчи таъсир кўрсатади.

Фаол моддалари бўлиб офлоксацин, метилурацил ва лидокаин ҳисобланади.

Офлоксацин фторхинолонлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита ҳисобланади. Бактериал хужайрада ДНК-гиразани блоклаш ҳисобига бактерицид таъсир кўрсатади. ДНК-гираза бактериал ДНК ни репликация, транскрипция, репарация ва рекомбинацияси учун муҳим. Уни ингибиция қилиниши бактериал ДНК ни буралиши ва дестабилизациясига ва бунинг натижасида микроб хужайрасини ўлимига олиб келади.

Офлоксацинга юқори сезгир микроорганизмлар (МБК<0,5 мг/л): граммусбат аэроблар - Staphylococcus aureus methi-S (метициллинга сезгир штаммлар), Staphylococcus coagulase negative (коагулазо-негатив стафилококклар: Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis и др.); грамманфий аэроблар - Aeromonas hydrophila, Bordetella spp., Brucella spp, Campylobacter jejuni, Citrobacter spp. (шу жумладан, Citrobacter freundii), Enterobacter spp. (шу жумладан Enterobacter cloacae, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumonia), Moraxella (Brahamella) catarrhalis, Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Plesiomonas spp, Proteus spp. (Proteus mirabilis, Proteus vulgaris (indole + ва indole -)), Providencia spp., Salmonella spp., Serratia (шу жумладан, Serratia marcescens), Shigella spp. (шу жумладан, Shigella sonnei), Vibrio spp. (шу жумладан, Vibrio cholerae, Vibrio parahaemolyticus), Yersinia spp. (шу жумладан Yersinia enterocolitica);

анаэроблар - Clostridium perfringens, Helicobacter pylori, Propionibacterium acnes;

бошқалар - Chlamydia trachomatis, Legionella spp., Mycoplasma spp. (шу жумладан, Mycoplasma hominis).

Офлоксацинга ўртача сезгир микроорганизмлар: Acinetobacter spp. (шу жумладан Acinetobacter calcoaceticus), Bacteroides fragilis, Bacteroides urealyticus, Chlamydia psittaci, Gardnerella vaginalis, Enterococcus faecalis, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium leprae, граммусбат анаэроб кокклар (Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Pseudomonas spp. (шу жумладан, Pseudomonas aeruginosa), Streptococcus spp. (шу жумладан, Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus viridians) - фақат пенициллинга сезгир штаммлар, Ureaplasma urealyticum.

Офлоксацинга чидамли микроорганизмлар (МБК > 1 мг/л): Acinetobacter baumannii, Enterococcus spp. нинг кўпгина штаммлари, Listeria monocytogenes, Nocardia spp., (шу жумладан, Nocardia asteroids), Staphylococcus aureus ва Staphylococcus spp. нинг метициллинга чидамли штаммлари (Staphylococci methi-R), Treponema pallidum.

Метилурацил тўқималар репарацияси рағбатлантирувчисидир. Анаболик фаолликка эга. Тўқималарни ўсиши ва грануляцион етилиши ва эпителизациясини тезлаштириб, тўқималарда хужайралар регенерацияси жараёнини тезлаштиради.

Лидокаин Na+-каналларини блоклаш натижасида маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, бу сезувчан нерв охирларида импульс генерацияси ва нерв толалари бўйлаб импульсларни ўтказилишига тўсқинлик қилади. Сиртга қўлланганида қон томирларни кенгайтиради, маҳаллий таъсирловчи самара кўрсатмайди.

Суртманинг сувда эрувчан (гидрофил) ва гиперосмоляр асосини молекуляр массаси 400 ва 1500 бўлган полиэтиленоксидлар (полиэтиленгликоллар) аралашмаси (ПЭО-400 ва ПЭО-1500 ёки ПЭГ-400 ва ПЭГ-1500) ташкил этади, улар тўқималарга дегидратацияловчи (намликни ютувчи) ва осмотик таъсир кўрсатади, у натрий хлоридининг 10% ли эритмасининг таъсир кучига нисбатан 20 марта юқори ва 18-20 соатгача давом этади.

Турли локализацияли ва яра жараёнининг биринчи (йирингли-некротик) фазасидаги инфекцияланган яралар, шу жумладан яққол оғриқ синдроми (II-IV даражали инфекцияланган куйишлар, ётоқ яралар, трофик яралар, операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги яралар ва оқма яралар, абсцесслар, флегмоналарни очишдан кейинги яралар, абсцессланувчи фурункулларни, карбункулларни, гидраденитларни, йиринглаган атеромаларни, липомаларни бирламчи жаррохлик ишловидан кейинга яралар) билан кечувчи яраларда қўлланади.

Кунига 1 марта 1-2 хафта давомида сиртга қўлланади. Яраларга ва куйган яраларга стандарт ишлов берилганидан кейин суртма юпқа қават қилиб (ундан кейин стерил марли боғлам қўйилади) ёки марли боғлам ва кейинчалик шикастланган соҳага аппликация йўли билан бевосита яра юзасига қўйилади. Суртма билан шимдирилган тампонлар йирингли яраларга жаррохлик ишлови берилгандан кейин сийрак қилиб тўлдирилади, суртмали марли турундалар эса оқма яралар йўлига қўйилади.

Йирингли яраларни даволашда суртма суткада 1 марта, куйган яраларни даволашда - йирингли ажралма миқдорига қараб ҳар куни ёки хафтасига 2-3 марта қўлланади. Максимал суткалик доза 100 г дан ошмаслиги керак. Даволаш давомийлиги ярани йирингли экссудатдан тозаланиш динамикаси ва яллиғланиш жараёнини бартараф этилиши муддатларига боғлиқ.

Аллергик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Қўлланилаётган препаратларнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини камайишига олиб келувчи дори воситаларининг ўзаро таъсирлари ҳолатлари аниқламаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Сиртга қўллаш учун суртма.

30 г, 50 г ёки 100 г дан алюмин тубаларда.

30 г, 50 г ёки 100 г дан пластмасса қопқоқ билан беркитилган тўқ сариқ рангли шиша банкаларда.

200 г, 400 г дан биринчи очиш назоратли полимер банкаларда.

Стационарлар учун 5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан 200 г, 400 г дан биринчи очиш назоратли полимер банкаларда.

Стационарлар учун 5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан 1000 г дан бураладиган қопқоқли полимер банкаларда.

Стационарлар учун 5 қўллаш бўйича йўриқномаси билан 1000 г, 2000 г дан пластмасса қопқоқ билан беркитилган тўқ сариқ рангли шиша банкаларда.

Ҳар бир 30 г, 50 г, 100 г, 200 г, 400 г ли туба ёки банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25 °С гача ҳароратда.

Тубалар: 4 йил.

Банкалар: 4 йил. Банка очилгандан кейин 3 ой давомида ишлатилсин.

Рецепт бўйича.

«Акционерное Курганское общество медицинских препаратов и изделий «Синтез» очиқ акционерлик жамияти («Синтез» ОАЖ).

640008, Россия, Курган ш., Конституция проспекти, 7.

Тел./факс (3522) 48-16-89

E-mail: real@kurgansintez.ru

Ишлаб чиқарувчи корхона интернет-сайти: http://www.kurgansintez.ru

Boshqa shaharlarda qidirish