Facebook Pixel Code

Rekol

Tovarlar: 1
Rekol  plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №14 (1 blister)
Kusum Heltker (Hindiston)
dan 47000 so'm
Retsept bo'yicha
в 67 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 47000 so'm (67 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Rekol plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №14 (1 blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Rekol plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №14 (1 blister)»

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мемантин гидрохлориди - 5 мг ёки 10 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол 25С, маннитол SD200, микрокристалл целлюлоза PH 102, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, повидон К 30, магний стеарати, пушти Opadry 03F84827 ва тозаланган сув.

Пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, ҳар икки томони текис бўлган овал таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Психоаналептиклар. Деменцияни даволаш учун бошқа препаратлар. Мемантин. АТХ коди: N06DX01.

Фармакодинамикаси

Глутамат ёрдамида, айниқса NMDA рецепторлари билан нейроузатишда бузилишларнинг тасдиқланиши сони кўпаймоқда, бу симптомларнинг кучайишига ҳам, нейродегенератив деменция ривожланишига олиб келади.

Мемантин бу NMDA-рецепторларининг потенциал-боғлиқ, ўртача аффинликдаги рақобатсиз антагонисти. У глутамат миқдорининг нейрон дисфункциясига олиб келиши мумкин бўлган патологик ошишини блоклайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Мемантиннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 100% ни, қон плазмасида чўққи концентрациясига эришиши вақти (tmax) 3 соатдан 8 соатгачани ташкил этади. Овқатланишни препарат сўрилишига таъсири белгилари йўқ.

Тақсимланиши

Суткада 20 мг ли дозаси қон плазмасида сезиларли индивидуал ўзгаришлар билан мемантиннинг 70 дан 150 нг/мл гача (0,5-1 мкмоль) чегарасида барқарор концентрациясини келтириб чиқаради. 5 дан 30 мг гача суткалик дозалари қўлланилганида цереброспинал суюқликда ва қон зардобида препарат миқдорининг нисбати 0,52 га тенг. Тақсимланиш ҳажми тахминан 10 л/кг ни ташкил этади. Мемантиннинг тахминан 45% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади.

Биотрансформацияси

Одам организмида мемантиннинг тахминан 80% дастлабки модда кўринишида айланади, 4- ва 6-гидроксимемантинга изомер бўлган аралашма N-3,5 диметил-глудантан ва 1-нитрозо-3,5 диметиладамантан асосий метаболит бўлиб ҳисобланади. Ушбу метаболитларнинг ҳеч бири NMDA-антагонистик фаолликни намоён қилмайди. P450 цитохромини in vitro шароитда метаболизмда иштироки аниқланмаган.

Перорал қабул қилинган 14C-мемантинни тадқиқ этиш давомида дозанинг ўртача 84% 20 сутка давомида чиқарилган, бунда унинг 99% дан ортиғи буйраклар орқали чиқарилган.

Чиқарилиши

Мемантин ярим чиқарилишининг якуний даври 60 соатдан 100 соатгача бўлган моноэкспоненциал боғлиқликнинг эгри чизиғи бўйича чиқарилади. Буйрак функцияси нормал бўлган кўнгиллиларда умумий клиренс (Cltot) 170 мл/мин/1,73м2 га тенг, умумий буйрак клиренсининг бир қисми эса каналчалар секреция билан эришилади.

Мемантин фармакокинетикасининг буйрак босқичи эса шунингдек эҳтимол транспорт оқсилларидан келиб чиқувчи каналчалар реабсорбцияни ҳам ўз ичига олади. Мемантиннинг буйрак орқали чиқарилиши тезлиги сийдикнинг ишқорий реакцияси шароитларида 7-9 марта пасайиши мумкин. Сийдикни ишқорланиши овқатланишни кескин ўзгариши натижасида, масалан, гўштли овқатларга бой рациондан вегетарианча рационга ўтилганида ёки антацид меъда воситалари жадал қўлланилиши оқибатида юз бериши мумкин.

Пропорционаллик

Кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотлар 10-40 мг дозалар диапазонида фармакокинетиканинг пропорционал табиатини намоён қилган.

Фармакодинамик/фармакокинетик боғлиқлиги

Мемантиннинг суткада 20 мг ли дозасида цереброспинал суюқликдаги миқдори даражаси мемантиннинг ki (тормозланиш константаси) кўрсаткичига мос келади, бу одам бош миясининг фронтал пўстлоғи соҳасида 0,5 мкмоль ни ташкил этади.

Катта ёшдаги пациентларда ўртача ва оғир даражадаги Альцгеймер касаллигида қўлланилади.

Дозалаш

Даволашни фақат васий мавжуд бўлиши шарти билан бошланади, васий пациент томонидан препарат қабул қилинишини назорат қилади.

Ташҳис амалдаги тавсияларга кўра аниқланади. Мемантинни ўзлаштираолиш ва дозаларини мунтазам равишда, энг яхшиси даволаш бошланишидан 3 ой давомида баҳолаш лозим. Кейинчалик мемантиннинг клиник самарасини ва пациент томонидан уни ўзлаштираолинишини амалдаги клиник тавсияларга мувофиқ мунтазам равишда баҳолаш лозим. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни даволаш самараси ижобий, мемантинни пациент томонидан ўзлаштираолиниши эса яхши бўлиб қолишигача давом эттириш мумкин. Агар терапевтик самараси белгилари йўқолса ёки пациент томонидан даволашни ўзлаштираолиниши ёмонлашса, мемантин билан даволашни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Катталар

Дозани танлаш

Тавсия этиладиган бошланғич доза бир кунда 5 мг ни ташкил этади, мазкур дозани даволашнинг дастлабки 4 ҳафтаси давомида қуйидаги схема бўйича тавсия этиладиган самарани бир маромда ушлаб турувчи дозага эришган ҳолда аста-секин ошириб борилади:

1-ҳафта (17-кун): 5 мг дан 7 кун давомида қабул қилиш керак;

2-ҳафта (814-кун): 10 мг дан 7 кун давомида қабул қилиш керак;

3-ҳафта (1521-кун): 15 мг дан 7 кун давомида қабул қилиш керак;

3-ҳафта (2228-кун): 20 мг дан 7 кун давомида қабул қилиш керак.

Максимал суткалик доза 20 мг ни ташкил этади.

Тавсия этиладиган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза бир кунда 20 мг ни ташкил этади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Клиник тадқиқотлар натижаларига асосан 65 ёшдан катта бўлган пациентлар учун тавсия этиладиган доза юқорида кўрсатилганидек суткада 20 мг ни ташкил этади.

Буйрак функциясини пасайиши

Буйрак функциясини енгил даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 5080 мл) бўлган пациентлар учун препарат дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак функциясини ўртача даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 3049 мл) бўлган пациентлар учун суткалик дозани 10 мг гача пасайтириш лозим. Агар даволашнинг энг камида 7 куни давомида препарат яхши ўзлаштираолинса, дозани стандарт схема бўйича суткада 20 мг гача ошириш мумкин. Буйрак функциясини оғир даражада бузилиши (креатинин клиренси минутига 529 мл) бўлган пациентлар учун дозани суткада 10 мг гача пасайтириш лозим.

Жигар функциясини пасайиши

Жигар функциясини енгил ёки ўртача даражада бузилиши (Чайлд-Пью А, B) бўлган пациентлар учун дозага тузатиш талаб қилинмайди. Жигар функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларда мемантинни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Рекол препаратини жигар функциясини оғир бузилиши бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар

Маълумотлар йўқ.

Қўллаш усули

Рекол таблеткаларини ҳар куни бир вақтда суткада 1 марта ичга қабул қилиш зарур. Таблеткаларни овқатланиш билан бирга ёки унга боғлиқ бўлмаган ҳолда қўллаш мумкин.

Жадвалда келтирилган қуйидаги нохуш реакциялар Рекол препаратининг клиник тадқиқотлари давомида ва рўйхатдан ўтказилганидан кейинги даврда кузатилган.

Ножўя самаралар аъзолар тизими бўйича қуйидаги схема бўйича таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1,000 дан < 1/100гача), кам ҳолларда (1/10,000 дан < 1/1,000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10,000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқланиши мумкин бўлмаган).

Ҳар бир гуруҳ доирасида тез-тезлиги бўйича ножўя таъсирлар уларнинг оғирлиги даражаси камайиб бориши тартибида тақдим этилган.

АЪЗОЛАР ТИЗИМИ СИНФИ ТЕЗ-ТЕЗЛИГИ НОЖЎЯ РЕАКЦИЯСИ
Инфекцион ва паразитар касалликлар Тез-тез эмас Замбуруғли инфекциялар
Иммун тизими томонидан Тез-тез Препаратга ўта юқори сезувчанлик
Руҳият томонидан Тез-тез Уйқучанлик
Тез-тез эмас Онгни чалкашиши
Тез-тез эмас Галлюцинациялар1
Номаълум Руҳий реакциялар2
Нерв тизими томонидан Тез-тез Бош айланиши
Тез-тез Мувозанатнинг бузилиши
Тез-тез эмас Қадам ташлашнинг бузилиши
Жуда кам ҳоларда Тиришишлар
Юрак томонидан Тез-тез эмас Юрак етишмовчилиги
Қон томирлар томонидан Тез-тез Артериал босимни ошиши
Тез-тез эмас Веноз тромбоз/тромбоэмболия
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан Тез-тез Ҳансираш
Меъда-ичак йўллари томонидан Тез-тез Қабзият
Тез-тез Қусиш
Номаълум Панкреатит2
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан Тез-тез Жигар синамаларининг кўрсаткичларини ошиши
Номаълум Гепатит
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар Тез-тез Бош оғриғи
Тез-тез эмас Толиқиш

1 Галлюцинациялар асосан оғир босқичдаги Альцгеймер касаллиги бўлган пациентларда кузатилган.

2 Рўйхатдан ўтказилганидан кейинги қўллаш тажрибаси даврида олинган алоҳида хабарлар.

Альцгеймер касаллиги депрессия, ўз жонига қасд қилиш фикри, ўз жонига қасд қилишлар билан боғлиқ. Мемантиннинг рўйхатдан ўтказилгандан кейинги қўлланилиши даврида бундай нохуш реакциялар юзага келиши ҳақида хабар берилган.

Препаратнинг фаол моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Мемантиннинг фармакологик самараларини ва таъсир механизмини инобатга олган ҳолда қуйидаги ўзаро таъсирлар бўлиши мумкин.

  • Таъсир механизми мемантин каби NMDA-антагонистлар бир вақтда қўлланилганида L-допа, допаминергик агонистлар ва антихолинергик воситалар самараларининг кучайиши мумкинлигини назарда тутади. Барбитуратлар ва нейролептик воситалар самаралари пасайиши мумкин. Мемантин ва спазмолитик воситаларни, дантролен ёки баклофенни бир вақтда буюрилиши уларнинг самараларини модификация қилиши, дозаларга тузатиш киритиш заруратини келтириб чиқариши мумкин.
  • Фармакотоксик психоз хавфи туфайли, мемантинни амантадин билан бир вақтда қўлланилишидан сақланиш лозим. Кўрсатилган компонентлар NMDA-рецепторлари антагонистлари гуруҳига мансуб. Бу кетамин ва декстрометорфанга ҳам тааллуқлидир. Мемантин ва фенитоин биргаликда қўлланилганида кутилиши мумкин бўлган хавф ҳоллари ҳақида эълон қилинган маълумотлар мавжуд.
  • Амантадин каби буйракларнинг айнан шу транспорт тизимидан фойдаланадиган циметидин, ранитидин, прокаинамид, хинидин, хинин ва никотин билан бир вақтда қабул қилинганида плазмадаги миқдор даражалари ошишининг потенциал хавфини келтириб чиқарган ҳолда мемантин билан ҳам ўзаро таъсирлашиши мумкин.
  • Мемантинни гидрохлортиазид ёки гидрохлоротиазид сақлайдиган мажмуавий ҳар қандай препарат билан биргаликда буюрилганида қон зардобида гидрохлоротиазид миқдори даражаси пасайиши мумкин.
  • Постмаркетинг қўллаш даврида варфаринни қабул қилувчи пациентларда мемантин қўлланилганида халқаро нормаллаштирилган нисбатнинг (ХНН) ошишига доир айрим ҳоллар қайд этилган. Гарчи сабаб боғлиқлиги аниқланмаган бўлса-да, перорал антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилувчи пациентларда протромбин вақти ёки ХНН юзасидан синчков мониторингни олиб бориш зарур.

Бир марталик дозаларни фармакокинетик тадқиқотлари давомида соғлом кўнгиллилар орасида мемантинни глибурид/метформин ёки донепезил билан ўзаро таъсирлашишида сезиларли самаралар аниқланмаган.

Ўтказилган клиник тадқиқотларида мемантинни ёш соғлом кўнгиллиларда галантамин фармакокинетикасига таъсири ҳам аниқланмаган.

Мемантин in vitro шароитда CYP 1A2, 2A6, 2C9, 2D6, 2E1, 3A, флавин сақловчи монооксигеназа, эпоксидгидролаза ёки сульфатионнинг ингибитори бўлиб ҳисобланмайди.

Препаратни тутқаноқ билан касалланган беморларга, анамнезда тиришиш эпизодлари бўлган пациентларга, шунингдек тутқаноқ ривожланиши хавфи омиллари бўлган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Амантадин, кетамин ёки декстрометорфан каби N-метил-D-аспартат (NMDA)-антагонистларини бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Ушбу бирикмалар мемантин таъсир қиладиган айнан ўша рецепторлар тизимига таъсир қилади, шунинг учун ножўя реакциялар (асосан МНТ томонидан) тез-тез юзага келиши ва янада яққол ифодаланган бўлиши мумкин.

Сийдик pH даражаси ошишини чақирувчи айрим омиллар пациентни синчков кузатиш заруратини келтириб чиқариши мумкин. Кўрсатилган омиллар овқатланиш тартибида кескин ўзгаришларни, масалан гўштли таомларга бой рационни вегетериан таомларга алмаштиришни ёки антацид меъда воситаларини жадал қўлланилишини ўз ичига олади. Бундан ташқари, тубуляр буйрак ацидози ёки Proteus bacteria келтириб чиқарадиган сийдик йўлларининг оғир инфекциялари оқибатида сийдик рН даражаси ошиши мумкин.

Клиник тадқиқотларининг кўпчилигида яқин орада миокард инфарктини ўтказган пациентлар ва декомпенсацияланган турғун юрак етишмовчилиги (NYHA таснифига кўра IIIIV даражада) бўлган пациентлар, шунингдек артериал босими назорат қилинмайдиган даражада юқори бўлган пациентлар иштирокчилар сафидан чиқарилган. Бунинг оқибатида чекланган тегишли маълумотлар мавжуд, бундай касалликлари бўлган пациентлар устидан эса синчков кузатув зарур.

Ёрдамчи моддалар: препарат сорбит сақлайди, шу сабабли кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмайдиган пациентларга уни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик даври

Мемантинни ҳомиладорликнинг кечишига таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ ёки чекланган миқдорда мавжуд. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотлар одамлардагига нисбатан бир хил ёки бир мунча юқори концентрациялар таъсирида она қорнида ўсишнинг секинлашиши мумкинлигини кўрсатади. Одам учун потенциал хавф номаълум. Мемантинни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, аниқ ва яққол заруратдан келиб чиқадиган ҳоллар бундан мустасно.

Лактация даври

Мемантинни кўкрак сути билан ажралиши номаълум, бироқ субстанциянинг липофиллигини инобатга олган ҳолда бунинг эҳтимоли бор. Мемантинни қўллаётган аёллар эмизишдан сақланишлари керак.

Фертиллик

Мемантинни эркаклар ёки аёлларда репродуктив фаолиятга салбий таъсири аниқланмаган.

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ўртачадан то оғир шаклларигача бўлган Альцгеймер касаллиги одатда автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилияти ёмонлашишини келтириб чиқаради. Бундан ташқари Рекол автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига сезиларли бўлмаган ёки ўртача таъсир кўрсатади, шу сабабли амбулатория шароитидаги пациентларни алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурати тўғрисида огоҳлантириш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши бўйича чекланган маълумотлар мавжуд бўлиб, улар клиник тадқиқотлар давомида ва мемантинни рўйхатдан ўтказилгандан кейинги қўлланилиши тажрибасида олинган.

Симптомлари

Нисбатан юқори дозаларда (3 кун давомида суткада 200 мг ва 105 мг) қўлланилганида толиқиш, холсизлик ва/ёки диарея қайд этилган ёки симптомлар мавжуд бўлмаган. 140 мг дан кам дозада қабул қилинганида ёки номаълум доза қабул қилинган тақдирда, пациентларда МНТ томонидан ножўя реакциялар (онгни чалкашиши, гиперсонмия, уйқучанлик, вертиго, қўзғалувчанлик, тажовузкорлик, галлюцинациялар, қадам ташлашнинг бузилиши) ва/ёки овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қусиш, диарея кузатилган.

Дозани ошириб юборилишининг энг оғир ҳолатида пациент мемантинни 2000 мг дозада ичга қабул қилганидан кейин тирик қолган, унда 10 кун давомида кома, сўнгра диплопия ва ажитация) кузатилган. Пациент симптоматик даволаш ва плазмафарезни олган. Пациент кейинги асоратларсиз соғайган.

Дозани ошириб юборилишининг бошқа оғир ҳолатида пациент мемантинни 400 мг дозада ичга қабул қилганидан кейин тирик қолган ва соғайган. Пациентда МНТ томонидан ножўя реакциялар (безовталик, психоз, кўриш билан боғлиқ галлюцинациялар, тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайиши, уйқучанлик, ступор ва ҳушдан кетиш) кузатилган.

Даволаш

Дозани ошириб юборилганида симптоматик даволашни ўтказиш тавсия этилади. Интоксикацияда ёки дозани ошириб юборилганида махсус антидот йўқ. Моддани меъдадан чиқарилишига қаратилган стандарт даволаш тадбирларини, масалан, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш (потенциал ичак-жигар рециркуляциясини олдини олиш), сийдикда кислотали реакцияни ҳосил қилишни ўтказиш зарур, жадаллаштирилган диурез ўтказилиши мумкин.

МНТ ни ўта рағбатлантириш белгилари ва симптомларида симптоматик даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш масаласини кўриб чиқиш лозим.

14 таблеткадан блистерда; 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

SP-289(A), RIICO Industrial Area, Chopanki, Bhiwadi, Dist. Alwar (Rajasthan) India.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича этирозлар (таклифлар) қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

ХК МЧЖ “BARAKA DORI FARM”

100015, Тошкент ш., Миробод тумани, Афросиёб куч., 4-Б,

тел.: + (99871) 252-50-45, + (99871) 252-36-36

сот.: +99893 388 87 82

info@kusumhealthcare-pv.uz

Rekol narxi dan boshlanadi 47000.00
Nomi Narxi so'm
Rekol plyonka bilan qoplangan planshetlar 10 mg №14 (1 blister) 47000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish