Senadeksin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
- Sahifa1 dan 2
- 1
- 2
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Senadeksin Lafz tabletkalari №10 (1 blister)»
Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 20% кальций сенноизидлари - 70 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, ванилин, магний стеарати, нипагин, стеарин кислотаси.
Яссицилиндрик шаклли, кул ранг тусли, оч жигарранг ранглидан тўқ жигарранг ранглигача бўлган, оқ ва тўк рангли доғли, ванилин ҳидли таблеткалар.
Таблеткалар.
Сурги восита. АТХ коди: А06AB06.
Фармакодинамикаси
Препарат қабул килинган 8-10 соатдан кейин сурги таъсир кўрсатади.
Препаратни бу самараси йўғон ичак рецепторларига таъсири натижасида ичак перистальтикасини кучайтириши билан боғлиқ. Чамбарак ичакка танлаб таъсир кўрсатади, ичакни нормал фаолиятини тиклайди, препаратга ўрганиб колиш ҳолатлари учрамайди ва овқатни ҳазм килишга таъсир кўрсатмайди.
Фармакокинетикаси
Препаратни таъсир этувчи моддалари кисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакда ажралиб чикади, бир кисми эса бактериялар таъсири натижасида айнан йўғон ичакда ажралиб чикади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқаралади.
- Сенадексин турли этиологияли спастик ва атоник кабзиятларда, шу жумладан йўғон ичак перистальтикасини сусайишида ва гипотониясида қўлланилади.
- Ич келишини тартибга солиш мақсадида геморройда, проктитда ва орка тешик ёриклари касалликларида тавсия этилади.
Сенадексин ичга кечки овқатдан кейин одатда 1 таблеткадан қабул қилинади.
Самараси бўлмаганида бир неча кундан кейин бир марталик дозани 2-3 таблеткагача ошириш мумкин.
Препарат қабул килингандан кейин қоринда санчиқсимон оғриқ, метеоризм ва диарея кузатилиши мумкин.
Бундай ҳолатларда дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим бўлади.
Узоқ вақт қўлланганда, айниқса катта дозаларда, электролитларни йўқолиши асосан, калий, альбуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мускуллараро боғланишларни бузилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Спастик колит, аппендицин, ичак тутилиши, сабаби ноаниқ қориндаги оғриқлар, сув ва электролит алмашинуви бузилишида, кисилган чурра, корин бўшлиғининг аъзоларини Ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлидан ва бачадондан қон кетиши ҳолатлари, циститда қўллаш мумкин эмас.
Сенадексиннинг катта дозаларини узоқ вақт қабул қилиши юрак гликозидлари таъсирини кучайтиради ва гипокалиемия ривожланиши билан боғлиқ бўлган аритмияга қарши препаратларга таъсир килади.
Тиазид диуретиклар, глюкокортикоидлар, қизил мия илдизи препаратлари билан бирга қабул қилганда гипокалиемия хавфи ошади. Тетрациклин қаторидаги антибиотиклар сўрилишини бузилади.
Жигар ва буйрак касалликларида, ҳомиладорликда ва эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Баъзан сенадексин қабул қилинганда сийдикни ранги ўзгариши мумкин, буни клиник аҳамияти йўк.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳомиладорликда сенадексин препаратини қабул килгандаги хавфсизлиги исботланмаган. Абдоминал оғриқ, диарея, ичаклар спазмини ривожланиш хавфи бўлгани учун буюриш тавсия этилмайди.
Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобиль ва бошка механизмларни бошкариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Терапевтик дозани ошириб юбориш кучли диарея сув-электролит дисбаланси ривожланиши билан кечади. Препарат бекор қилиниб, симптоматик дори воситаларини буюриш ўтказилади.
10 таблеткадан контур уяли ўрамларда, 6 та ёки 10 та таблеткадан контур уясиз Ўрамларда
Курук, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин.
3 йил.
Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецептсиз.
МЧЖ «LAFZ»
Ўзбекистан Республикаси, Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, С.Дарбоза кўч., Курилиш тор кўчаси, № 1 уй.
Тел.: +998 95 170 69 00.
Ko`p so`raladigan savollar
Liki.uz saytida TOP 3 ta mashhur mahsulotlar Senadeksin:
Eng past narxga ega Senadeksin brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Senadeksin narxi 1480 so'm dan 71900 so'm gacha
Liki.uz saytida Senadeksin mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Senadeksin Zunnur Servis Farm tabletkalari №10 (blister) | 1480 so'm |
Senadeksin Zie nur Farm tabletkalari №10 (blister) | 1500 so'm |
Senadeksin Radiks tabletkalari №10 (1 blister) | 2000 so'm |
Senadeksin Yahun Invest 10-sonli tabletkalar (blister) | 2500 so'm |
Senadeksin (Senadexinum) Dentafill Plus planshetlari №10 (1 blister) | 3000 so'm |
Senadeksin Navbahor sanoat tabletkalari №50 (5 blister x 10 tabletka) | 9000 so'm |
Senadeksin Zie nur Farm tabletkalari №100 (10 blister x 10 tabletka) | 12600 so'm |
Senadeksin Zunnur xizmat ko'rsatish Pharm tabletkalari №100 (blister) | 14700 so'm |
Senadeksin Lafz tabletkalari №10 (1 blister) | 71900 so'm |
da mavjud emas Toshkent