Facebook Pixel Code

Septolor

Tovarlar: 1
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Септолор со вкусом апельсина пастилки №56 (7 блистеров х 8 пастилок)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Септолор со вкусом апельсина пастилки №56 (7 блистеров х 8 пастилок)»

Ҳар бир 2,2 г пастилка қуйидагиларни саклайди:

Фаол моддалар: бензокаин -6,0 мг, ментол - 10,0 мг.

Ёрдамчи моддалар:

Апельсинли пастилкалар учун: сахароза, суюк глюкоза, сарик шафақ бўёвчиси, апельсин ароматизатори.

Асал-лимонли пастилкалар учун: сахароза, суюк глюкоза, сариқ бўёвчиси, асал-лимон ароматизатори КAL 6099.

Апельсинли пастилкалар: сариқ рангли, думалоқ шаклли, апельсин таъмли пастилкалар. Рангини бир текис эмаслигига, карамель массада хаволи пуфакчалар мавжудлигига ва пастилкалар юзасини ва четини бироз текис эмаслигига йўл қўйилади.

Асал-лимонли пастилкалар: лимон-сариқ ранли, думалок шаклли, лимон ва асал таъмли пастилкалар. Рангини бир текис эмаслигига, карамель массада хаволи пуфакчалар мавжудлигига ва пастилкалар юзасини ва четини бироз текис эмаслигига йўл қўйилади.

Пастилкалар юзасида оқ караш пайдо бўлишига йўл қўйилади.

Шимиш учун пастилкалар (апельсинли, асал-лимонли).

Махаллий анестетиклар. Бензокаин. АТХ коди: R02AD01.

Огиз бўшлиғи ва томок инфекцион яллигланиш касалликларида махаллий қўллаш учун антисептик мажмуавий препарат. Препарат антисептик таъсир кўрсатади, in vitro шароитида кенг таъсир доирасига эга грамманфий ва граммусбат микроорганизмларга нисбатан фаол, антимикотик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Кам тизимли сўрилиши билан боғлиқ препаратни фармакокинетикаси хақида маълумотлар йўк.

Огиз бўшлиги, халқум, томоқ инфекцион-яллиғланиш касалликларида: тонзиллит, фарингит (шу жумладан скарлатинадаги фарингит), ларингит (шу жумладан, профессионал характерда ўқитувчиларда, шифокорлар, химёвий ва кўмир саноати ишшчиларида), хириллаган, оғиз бўшлиги ва милклар шиллиқ қаватини яллигланишида (афтоз стоматит, гингивит, замбуруг) қўлланади.

Катталарга, огиз бўшлиғида 1 пастилкадан хар 2 соатда секин шимиш керак. Максимал суткалик доза 10 пастилка. Даволаш курси -2-3 хафта.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларина юқори сезувчанликда, болалар ёшида (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Кузатилмаган.

Препарат канд сақлайди, шунинг учун қандли диабети бўлган беморларни, хамда гипокалорияли парҳездаги шахсларга буни ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Кўлланилмайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир килмайди.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар тушмаган.

Бирламчи: 8 пастилкадан алюмин фольгали ва ПВХ блистерда.

Иккиламчи: 7 блистердан тиббиётда қўллланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

Курук, ёруғликдан химояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Opes Healthcare Pvt. Ltd»

Prason Foods, B-9/2, MIDC, Mirjole Road, Ratnagiri, Maharashtra, Ҳиндистон.

Boshqa shaharlarda qidirish
Ko‘rib chiqilgan tovarlar