Facebook Pixel Code

Sinulor

Tovarlar: 1
Sinulor  burun spreyi 12,5 mg (8000 IU) / ml, har biri 10 ml (shisha)
Farmtexnologiya (Belarus)
dan 68000 so'm
Retsept bo'yicha
в 138 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 68000 so'm (138 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Sinulor burun spreyi 12,5 mg (8000 IU) / ml, har biri 10 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sinulor burun spreyi 12,5 mg (8000 IU) / ml, har biri 10 ml (shisha)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 12,5 мг (8000 ХБ) фрамицетин сульфати;

ёрдамчи моддалар: глицерин, натрий хлориди, натрий цитрати, лимон кислотаси моногидрати, метилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.

Тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Назал спрей.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун восита. АТХ коди: R01AX08.

Фармакодинамикаси

Фрамицетин бактерицид таъсирга эга бўлган аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотикдир. Цитоплазматик мембранани шикастлайди, хужайра ичида метаболитлар оқимини дезорганизациясини чақиради ва микроорганизмларни тез нобуд бўлишига олиб келади.

Юқори нафас йўлларида инфекцион-яллиғланиш жараёнларини ривожланишини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли дори воситасининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган.

  • юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларида, шу жумладан ринит, ринофарингит, синуситда (тўсиқ шикастланмаган ҳолатларда) мажмуавий даволаш таркибида;
  • жарроҳлик аралашувларидан кейин яллиғланиш жараёнларида (профилактика ва даволаш) қўлланади.

Пуркалганда флаконни вертикал ҳолатда тутиш керак.

Катталарга ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 4-6 марта;

Болаларга - ҳар бир бурун йўлига 1 пуркашдан суткада 3 марта буюрилади.

Даволашнинг ўртача давомийлиги 7 кун.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда терида ўзгаришлар.

Ўта юқори сезувчанликда (шу жумладан бошқа аминогликозидларга) қўллаш мумкин эмас.

Дори воситасини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Дори воситасини узоқ вақт қўллаганда дисбактериоз ва микроорганизмларнинг резистент штаммлари пайдо бўлиши мумкин.

Агар 7 кун даволаш давомида терапевтик самара кузатилмаса ёки кучсиз намоён бўлса, дори воситасини бекор қилиш керак.

Бурун ёндош бўшлиқларини ювиш учун ишлатилмасин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва лактация даврида дори воситасини қўллашнинг хавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Тизимли қон оқимига сўрилиш даражаси паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

10 мл дан флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларга жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

“Фармтехнология” МЧЖ, 220024, Минск, Беларусь.

Sinulor narxi dan boshlanadi 68000.00
Nomi Narxi so'm
Sinulor burun spreyi 12,5 mg (8000 IU) / ml, har biri 10 ml (shisha) 68000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish