Facebook Pixel Code

Tonzipret

Tovarlar: 1
Tonzipret  og'iz orqali yuborish uchun gomeopatik tomchilar, 50 ml (shisha)
Biorica (Germaniya)
dan 81000 so'm
Без рецепта
в 69 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 81000 so'm (69 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Tonzipret og'iz orqali yuborish uchun gomeopatik tomchilar, 50 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tonzipret og'iz orqali yuborish uchun gomeopatik tomchilar, 50 ml (shisha)»

10 г томчиси қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: аччиқ қалампир (Capsicum Dil.D4) - 4,0 г, гваяк дарахти (Guaiacum Dil.D4) - 4,0 г, америка лаконоси (Phytolacca Dil.D1)- 2,0 г;

Ушбу дори воситаси 55% алкогол (нисбий ҳажмда) сақлайди.

Тиниқ, бироз сарғиш суюқлик.

Ичга қабул қилиш учун гомеопатик томчилар.

Халқумнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун гомеопатик дори воситаси. АТХ коди: R02A.

Келтирилмаган, чунки гомеопатик препаратларининг фармакологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумот гомеопатик даволаш концепциясига мувофиқ эмас, шунинг учун German Commission D монографиясининг бир қисми ҳисобланмайди.

Фармакокинетикаси

Тақдим қилинмаган.

Оғиз ҳалқумнинг яллиғланиш касалликларини даволаш учун гомеопатик дори воситадир.

Гомеопатик қўллаш доираси соҳаси ўз ичига: томоқ ёки бодомсимон безларининг ўткир яллиғланиши (тонзилит) ни ўз ичига олади.

Агар шифокор бошқача буюрмаган бўлса одатдаги дозалари қуйидагича:

Ёши Ўткир касалликлар Сурункали касалликлар
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар 5-10 томчидан ҳар 30 ёки 60 минутда, аммо кунига 12 мартадан кўп эмас 5-10 томчидан кунига 1-3 марта
6-11 ёш бўлган болалар 5-10 томчидан кунига 8 мартадан кўп эмас 5-10 томчидан кунига 2 мартадан кўп эмас
1-5 ёш бўлган болалар 5-10 томчидан кунига 6 мартадан кўп эмас 5-10 томчидан кунига 1-2 мартадан кўп эмас

Томчиларни, ёки суюлтирилмаган ҳолда бир мунча вақт оғизда тутиб туриб, ёки оз миқдордаги сув билан суюлтириб қабул қилиш керак.

Болаларга препаратни сувда суюлтирилган ҳолда қабул қилиш тавсия қилинади.

Дозалашда флаконни вертикал ҳолда ушланг!

Қўллашнинг давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Агар шикоятлар препарат 1-2 ҳафта қабул қилинганидан кейин йўқолмаса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Барча дори воситалари каби препарат ҳам ножўя самараларга эга бўлиши мумкин, улар ҳар доим ҳам пайдо бўлмайди.

Ножўя самараларни баҳолашда асос сифатида уларни пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар олинади:

Жуда тез-тез: Даволашни ўтказган 10 пациентдан 1 дан кўпида.

Тез-тез: Даволашни ўтказган 100 пациентдан 1 дан 10 гачасида.

Баъзида: Даволашни ўтказган 1000 пациентдан 1 дан 10 гачасида.

Кам: Даволашни ўтказган 10000 пациентдан 1 дан 10 гачасида.

Жуда кам: Даволашни ўтказган 10000 пациентдан 1 дан камида.

Номаълум: Мавжуд маълумотлардан тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.

Изоҳ: Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кам ҳолларда кўнгил айниши ёки меъдада бузилишлар пайдо бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари жуда кам пайдо бўлади.

Гомеопатик препарат қабул қилинганида мавжуд бўлган бузилишлар зўрайиши мумкин (гомеопатик аггравация). Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

  • Препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик ва лактация.

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир ҳоллари номаълум.

Ушбу дори воситаси 55% (ҳажм нисбатида) алкоголь сақлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг.

Болалар

Тонзипрет томчиларини 1 ёшдан кичик болалар қабул қилиши мумкин эмас, чунки бу ёш гуруҳида қабул қилиниши тўғрисида мувофиқ текширишлар йўқ.

Агар шикоятлар йўқолмаса, янгилари пайдо бўлса, шунингдек 3 кун давомида тана ҳарорати 39°С ва ундан юқори бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қандли диабети бўлган беморлар учун изоҳ: Тонзипрет® томчилари нон бирлигини (НБ) сақламайди.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари номаълум.

Ичга қабул қилиш учун гомеопатик томчилар 30 мл, 50 мл ва 100 мл дан флаконларда.

Препаратни ёруғликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати: 12 ой.

Рецептcиз.

БИОНОРИКА СЕ

Кершенштайнерштрассе кўч. 11-15, 92318 Ноймаркт, Германия.

Телефон: 09181 231-90

Телефакс: 09181 231-265.

Tonzipret narxi dan boshlanadi 81000.00
Nomi Narxi so'm
Tonzipret og'iz orqali yuborish uchun gomeopatik tomchilar, 50 ml (shisha) 81000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish