Facebook Pixel Code

Traykor

Tovarlar: 1
Traykor  plyonka bilan qoplangan planshetlar 145 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Retsifarm (Frantsiya)
dan 186000 so'm
Retsept bo'yicha
в 128 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 186000 so'm (128 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Traykor plyonka bilan qoplangan planshetlar 145 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Traykor plyonka bilan qoplangan planshetlar 145 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка ыуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 145 мг фенофибрат (нанозаррачалар);

ёрдамчи моддалар: сахароза, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, кросповидон, гипромеллоза, натрий лаурилсуьфати, натрий докузати, поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), тальк, соя лецитини, ксантан камеди.

Оқ, овал, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида «145» маркировкаси, бошқа томонида Фурнье компанияси логотипи бўлган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Гиполипидемик восита. Қон зардобида холестерин ва триглицеридларнинг даражасини пасайтирувчи препаратлар. АТХ коди: С10АВО5.

Фенофибрат фиброй кислотасининг ҳосиласи бўлиб, унинг одам организмидаги липидмодификация қилувчи самаралари пероксисомаларнинг (PPARα) пролифератори фаоллаштирадиган α-рецепторларни фаоллашиши орқали амалга оширилади.

PPARα ни фаоллашиши орқали фенофибрат липолизни ва липопротеидлипазани фаоллаштириши ва СIII апопротеиннинг хосил бўлишини камайтириш йўли билан триглицеридларга (ТГ) бой бўлган атероген заррачаларни қон плазмасидан чиқарилишини кучайтиради. PPARα ни фаоллашиши шунингдек АI ва АII апопротеинларнинг синтезини кучайишини чақиради.

Фенофибратнинг липопротеинларга юқорида келтирилган самаралари улар В апопротеини сақловчи, жуда паст ва паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП ва ПЗЛП) фракцияларини камайишига ва АI ва АII апопротеинларини сақлаган, юқори зичликдаги липопротеинлар (ЮЗЛП) фракциясини ошишига олиб келади.

Бундан ташқари, ЖПЗЛП фракцияларининг синитезини ва катаболизмини модуляция қилиш йўли билан, фенофибрат ПЗЛП клиренсини оширади ва юрак ишемик касллигини ривожланиш хавфи бўлган пациентларда тарқалган бузилиш, атероген липопротеинли фенотипда даражаси ошган майда зич ПЗЛП миқдорини камайтиради.

Клиник тадқиқотлар вақтида фенофибрат қўлланганида умумий холестериннинг даражаси 20-25% га, триглицеридларнинг даражаси 40-55% га пасайган, ЮЗЛП холестеринининг даражаси эса 10-30% га ошган.

ПЗЛП холестеринининг даражаси 20-35% га пасайган гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда фенофибратни қўллаш, атероген хавфнинг маркерлари бўлган умумий ХС/ХС ЮЗЛП, ХС ПЗЛП/ХС ЮЗЛП ва апо В/апо А1 нисбатини пасайишига олиб келган.

DAIS (Diabets Atherosclerosis Intervention Study) тадқиқотларнинг натижалари, фенофибратни 2 тип қандли диабети ва гиперлипидемияси бўлган пациентларда ангиографик текширишларнинг маълумотлари бўйича фокал коронар атеросклерозни ривожланиб боришини ахамиятли камайтиришини кўрсатган. DAIS текшириш қандли диабетнинг 2 типи ва гиперлипопротеидемияси бўлган (умумий холестеринни 5,57 ммол/л, триглицеридларни 2,54 ммоль/л, ПЗЛП холестеринин 3,37 ммоль/л, ЮЗЛП холестеринини 1,03 ммолль/л ўртача даражалари) 418 пациентлар иштирок этган рандомизацияланган икки томонлама яширин, плацебо-назоратли тадқиқот ўтказилган. Фенофибрат билан ўртача 38 ой давомида даволаш, коронар ангиографиянинг миқдорий баҳолаш маълумотлари бўйича коронар артерияларнинг фокал шикастланишини авж олиб боришини аҳамиятли 40% га пасайишига олиб келган.

Фенофибрат билан даволаш давомида холестериннинг экстраваскуляр (пайли ва тубероз ксантомалар кўринишида) тўпланиши анча камайиши ёки хатто бутунлай йўқолиши хам мумкин.

Фибриногеннинг юқори даражалари бўлган пациентларда фенофибрат қўлланганида, липопротеин (а) нинг юқори даражалари бўлган пациентлардаги каби, бу кўрсаткичнинг анча пасайиши аниқланган. Фенофибрат С-реактив протеин каби яллиғланишнинг бошқа маркерлари даражасини хам пасайтиради.

Фенофибратнинг сийдик кислотаси даражасини 25% га пасайишига олиб келувчи, урикозурик таъсирини, дислипидемияси ва гиперурикемияси бўлган пациентларда препаратнинг қўшимча ижобий самараси деб хисоблаш керак.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ва клиник синовларда фенофибратни тромбоцитларга антиагрегацион таъсир кўрсатиши кўрсатилган, у АДФ, арахидон кислотаси ва адреналин чақирган тромбоцитлар агрегациясини пасайтириши орқали намойиш қилинган.

Фармакокинетикаси

Трайкор® 145 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари нанозаррачалар кўринишида 145 мг фенофибрат сақлайди.

Сўрилиши

Перорал қабул қилинганидан кейин қон плазмасидаги препаратнинг максимал концентрациясига (Сmax) 2-4 соат ўтгач эришилади. Қон плазмасидаги препаратнинг концентрацияси доимо қабул қилинганида барча пациентларда барқарордир.

Фенофибратнинг олдинги препаратларидан фарқли равишда, фенофибратнинг нанозаррачаларини сақловчи препаратни қон плазмасидаги максимал концентрациясига ва умумий таъсирининг даражасига, овқат қабул қилиш таъсир қилмайди. Шунинг учун нанозаррачалар кўринишида 145 мг фенофибрат сақловчи плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар шаклидаги Трайкор® препаратини,, овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Фенофибратнинг янги дори шаклини (таблеткалар 145 мг) оч қоринга ва ёғларнинг миқдори юқори бўлган овқат билан бир вақтда қабул қилган соғлом эркаклар ва аёлларда овқатнинг таъсирини текшириш, овқат қабул қилиш фенофиброй кислотасини сўрилиши кўрсатгичларига (AUC ва Сmax) таъсир қилмаслигини кўрсатади.

Тақсимланиши

Фенофиброй кислотаси қон плазмаси альбуминлари билан яхши (99% дан ортиқ) боғланади.

Метаболизми ва чиқарилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин фенофибрат эстеразалар томонидан фаол метаболити фиброй кислотасини хосил бўлиши билан тез гидролизланади. Қон плазмасида ўзгармаган фенофибрат аниқланмайди. Фенофибрат CYP 3A4 нинг субстрати эмас ва жигар микросомал метаболизмида иштирок этмайди.

Препарат асосан сийдик билан чиқарилади. Препарат 6 кун давомида деярли тўлиқ чиқарилади. Фенофибрат асосан фенофиброй кислотаси ва унинг глюкуронидли конъюгати шаклида чиқарилади. Кекса ёшдаги пациентларда фенофиброй кислотасининг умумий клиренси ўзгармайди.

Бир марталик доза қўлланганидан кейин ва доимий қабул қилингандаги кинетикасининг текширишлари, препаратни организмда тўпланмаслигини кўрсатади. Фенофиброй кислотаси гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди.

Фенофиброй кислотасининг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 20 соатни ташкил қилади.

Парҳезнинг ва даволашнинг бошқа номедикаментоз усулларини (тана вазнини камайиши, жисмоний фаолликни ошиши) самарасизлигида, хусусан, артериал гипертензия ва чекиш каби хавф омиллари мавжудлигидаги гиперхолестеринемия ва алоҳида ёки аралаш дислипидемиялар, (IIa, IIb, IV тур шунингдек III ва V тур дислипидемиялар) гипертриглицеридемия.

Асосий касалликни (масалан, қандли диабетдаги дислипидемия) самарали даволашга қарамасдан, гиперлипопротениемия сақланганидаги иккиламчи гиперлипопротеинемияда қўлланади.

Бунда даволашни бошлашдан олдин бошланган парҳез билан даволашни давом эттириш керак.

Даволаш самарадорлигини қон зардобида липидларнинг даражасини аниқлаш йўли билан назорат қилиш керак. Агар бир неча ой (масалан, 3 ой) даволашдан кейин адекват самарага эришилмаса, даволашнинг қўшимча ёки бошқа усулларини буюриш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Дозалари

Катталар

Тавсия қилинган доза 145 мг фенофибрат сақловчи бир қобиқ билан қопланган таблетка суткада бир марта. Фенофибратнинг 200 мг ли бир капсуласини (ёки бир таблетка 160 мг фенофибрат) қабул қилаётган пациентларни, 145 мг фенофибрат сақловчи бир таблеткадан суткада 1 марта қўллаш билан даволашга дозага кейинги тузатиш киритишсиз ўтказиш мумкин.

Махсус категориялар

Кекса ёшдаги пациентлар

Буйрак етишмовчилиги бўлмаган кекса пациентлар учун катталарнинг учун одатдаги дозаси тавсия этилади.

Буйрак етишмовчилиги

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг пастроқ дозасини буюриш керак. Енгил ва ўртача оғирликдаги сурункали буйрак куасалликларида бир капсуладан 100 мг стандарт препаратни ёки 67 мг микронланган фенофибратни суткада бир марта қўлланади. Буйракнинг оғир сурункали касаллиги бўлган пациентларга фенофибрат тавсия этилмайди.

Жигар етишмовчилиги

145 мг ли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни, маълумотларнинг етарли эмаслиги туфайли, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш учун тавсия этилмайди.

Болалар

Болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда фенофибратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Маълумотлар йўқ. Шунинг учун 18 ёшдан кичик пациентларда фенофибратни қўллаш тавсия этилмайди.

Қўллаш усули

145 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни овқат қабул қилишдан қатъий назар, сутканинг ҳар қандай вақтида қабул қилиш мумкин («Фармакокинетика» бўлимига қаранг). Таблеткани бутунлигича бир стакан сув билан қабул қилинади.

145 мг фенофибрат таблеткалари билан даволашда энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар, овқатни хазм бўлишини бузулишлари ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари бўлган

Плацебо-назоратли клиник тадқиқотлар (n=2344) вақтида қуйидаги нохуш самаралар, қуйидаги тез-тезликда кузатилган:

MedDra бўйича тизим синфи Тез-тез >1/100, <1/10 Тез-тез эмас >1/1000, <1/100 Кам ҳолларда >1/10000, <1/1000 Жуда кам ҳолларда <1/10000, шу жумладан якка хабарлар
Қон ва лимфатик тизими томони-дан бузилишлар - - Гемоглобин дара-жасини пасайи-ши. Лейкоцитлар сонини камайиши -
Иммун тизими томонидан бузилишлар - - Ўта юқори сезувчанлик -
Нерв тизими томонидан бузилишлар - Бош оғриғи Толиқиш ва бош айланиши -
Қон-томирлар томонидан бузилишлар - Тромбоэмболия (ўпка тромбо- эмболияси, чуқур веналар тромбози)* - -
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар МИЙ бузилиш- ларини белги- лари ва симп-томлари (қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм) Панкреатит* - -
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар Трансаминазалар даражасини ошиши («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг  Холелитиаз («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг Гепатит -
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар - Ўта юқори сезувчанликнинг тери реакция- лари (масалан тошмалар, қичишиш, эшакеми Алопеция. Фотосезувчан- лик реакциялари -
Скелет-мушак тизими, бирик- тирувчи тўқима томонидан бузилишлар - Мушак бузи-лишлари (масалан миалгия, миозит, мушак спазми ва кучсизлик) - -
Репродуктив ти-зими ва сут без-лари томонидан бузилишлар - Жинсий дисфункция - -
Лаборатория тахлиллари - Қонда креати-нин даражасини ошиши Қонда мочевина даражасини ошиши -

* 2 тип қандли диабети бўлган 9795 пациентда ўтказилган FIELD рандомизацияланган, плацебо-назроатли тадқиқотларда, фенофибрат қабул қилган пациентлар орасида, плацебо қабул қилган пациентларга нисбатан панкреатит холларини статистик аҳамиятли ошиши кузатилган (мувофиқ 0,8% ва 0,5%; р = 0,031). Шу тадқиқотнинг ўзида ўпка эмболиясининг тез-тезлигини статистик аҳамиятли ошиши ҳақида хабар берилган (плацебо гурухида 0,7% ва фенофибрат гуруҳида 1,1%; р = 0,022) ва чуқур артерияларнинг тромбозини статистик аҳамиятсиз ошиши (фенофибрат: 1,4%[67/4895] билан солиштирганда плацебо: 1,0% [48/4900]; р = 0,074).

Клиник тадқиқотлар вақтида хабар берилган бу кўринишлардан ташқари, 145 мг дан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни постмаркетинг қўллаш даврида қатор ножўя самаралари хақида хабарлар тушган. Мавжуд бўлган маълумотлар бўйича уларнинг аниқ сонини аниқлашнинг иложи йўқ, шунинг учун улар «номаълум» сифатида таснифланади.

Респиратор йўллари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари: ўпканинг интерстициал касалликлари.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: рабдомиолиз.

Гепатобилиар тизими томонидан: сариқлик, холелитиазнинг асоратлари (масалан, холецистит, холангит, ўт-йўллари санчиғи).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: оғир тери реакциялари (масалан, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз).

  • ;игар етишмовчилиги (билиар цирроз ва номаълум этиологияли жигар фаолиятини доимий давом этувчи бузилишлари);
  • ўт-пуфагининг аниқланган касалликлари;
  • буйракнинг оғир сурункали касалликлари;
  • сурункали ёки оғир гипертриглицеридемия оқибатидаги ўткир панкреатитдан ташқари ўткир панкреатит;
  • фибратлар ёки кетопрофен билан даволаш фонидаги аниқланган фотоаллергия ёки фототоксик реакция;
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • фаол моддага ёки «Таркиби» бўлимида кўрсатилган ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бундан ташқари, фенофибратнинг 145 мг ли таблеткаларини, ўта юқори сезувчанлик реакцияларнинг пайдо бўлишини хавфи туфайли, ерёнғоқ мойи ёки соя лецитини ёки ўхшаш махсулотларга аллергияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Перорал антикоагулянтлар

Фенофибрат перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва қон кетишлари хавфини ошириши мумкин. Даволашни бошида антикоагулянтларнинг дозасини учдан бирга пасайтириш ва сўнгра зарурати бўлганида ХНН га (Халқаро нормаллаштирилган нисбат) мувофиқ аста-секин тузатиш киритиш керак.

Циклоспорин

Фенофибрат ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида, буйраклар фаолиятини қайтувчан бузилишини бир неча оғир холлари хақида хабар берилган. Шунинг учун бу пациентларда буйраклар фаолиятини синчиклаб кузатиш керак, ва лаборатория кўрсатгичларини яққол оғишлари аниқланган холларда фенофибрат билан даволашни бекор қилиш керак.

ГМК-КоА редуктаза ингибиторлари ва бошқа фибратлар

Фенофибрат ГМК-КоА редуктаза ингибиторлари ва бошқа фибратлар бир вақтда қўлланганида жиддий мушак токсиклигининг хавфи ошади. Бундай мажмуавий даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш ва мушак токсиклигининг белгиларини аниқлаш учун пациентларни синчиклаб кузатиш керак («Қўллашнинг ўзига хослиги» бўлимига қаранг).

Глитазонлар

Фенофибрат ва глитазонлар ёндош қўлланганида, ЮЗЛП холестерини даражасини қайтувчан, парадоксал пасайишини холлари хақида хабар берилган. Шунинг учун бу препаратлар мажмуада қўлланганида ЮЗЛП холестерини даражасини назорат қилиш, агар ЮЗЛП холестерини даражаси жуда паст бўлса, даволашни тўхтатиш тавсия этилади

Цитохром Р450 ферментлари

Одам жигари микросомаларини ишлатиш билан ўтказилган in vitro шароитдаги тадқиқотлар, фенофибрат ва фенофиброй кислотаси цитохром (CYP) P450 нинг, CYP3A4, CYP2D6, CYР2E1 ёки CYP1A2 изоферментларининг ингибиторлари эмаслигини кўрсатади. Улар терапевтик дозаларда CYP2C19 ва CYP2A6 нинг кучсиз ва CYP2C9 нинг кучсиз/ўртача ингибиторлари хисобланади.

Фенофибратни тор терапевтик индексга эга бўлган, CYP2C19, CYP2A6 ва айниқса CYP2C9 томонидан метаболлизмга учрайдиган дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилаётган пациентлар, синчиков кузатув остида бўлишлари, ва зарурати бўлганида бу препратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Иккиламчи гиперлипидемия

Фенофибрат билан даволашни бошлашдан олдин назорат қилинмайдиган 2 тип қандли диабети, гипертиреоз, нефротик синдром, диспротеинемия, жигарнинг обструктив касалликлари, фармакологик даволаш, алкоголизм каби, иккиламчи гиперлипидемиянинг сабаби бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни адекват даволашни ўтказиш керак. Эстрогенлар ёки эстроген сақловчи контрацептивларни қабул қилаётган гиперлипидемияси бўлган пациентларда, гиперлипидемияни бирламчи ёки иккиламчи эканлигини аниқлаш керак (перорал контрацептивларни қабул қилиш оқибатида липидлар даражаси ошиши мумкин).

Жигар фаолияти

Бошқа гиполипидемик препаратларни қўллашдаги бўлгани каби, айрим пациентларда трансаминазалар даражасини ошиши хақида хабар берилган. Кўпчилик холларла бу силжиш ўткинчи характерга эга бўлган, катта бўлмаган ва симптомсиз кечган. Даволашнинг биринчи 12 ойи давомида ҳар 3 ойда ва сўнгра вақти-вақти билан трансаминазалар даражасини назорат қилиш керак. Трансаминазалар даражаси ошадиган пациентларга эътибор бериш керак ва агар АСТ ва АЛТ даражаси норманинг юқори чегарасидан 3 марта ошса, даволашни тўхтатиш керак. Агар симптомлар гепатитни пайдо бўлишини кўрсатса (масалан, сариқлик, қичишиш) ва ташхис лаборатория таҳлиллари билан тасдиқланса, фенофибрат билан даволаш бекор қилиниши керак.

Меъда ости бези

Фенофибрат қабул қилаётган пациентларда панкреатитни пайдо бўлиши хақида хабар берилган («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» ва «Ножўя таъсирлари» бўлимларига қаранг). Бу оғир гипертриглицеридемияси бўлган пациентларда даволашни самарадорлигини етарли эмаслиги, дори препаратини тўғридан-тўғри таъсири ёки ўт йўлларида тошларни ҳосил бўлиши ёки умумий ўт йўлини обструкцияси билан сладжни шаклланиши оқибатидаги иккиламчи кўринишлардан далолат бериши мумкин.

Мушаклар

Фенофибратлар ва бошқа липидларни пасайтирувчи препаратлар қўлланганида, мушак токсиклиги, шу жумладан буйрак етишмовчилиги билан ёки усиз рабдомиолизнинг кам ҳоллари хақида хабар берилган. Бу бузилишни ривожланишини тез-тезлиги гипоальбуминемияда ва мавжуд буйрак етишмовчилигида ошади. Миопатия ва/ёки рабдомиолизни ривожланишига мойиллик омиллари, шу жумладан 70 ёшдан ошганлар, наслий мушак касалликларининг шахсий ёки оилавий анамнези, буйрак фаолиятини бузилиши, гипотиреоз ва алкоголни суистеъмол қилиш ҳолатлари бўлган пациентларда, рабдомиолизни ривожланиш хавфи юқори бўлиши мумкин. Бу пациентларга фенофибрат буюрилганида, фенофибрат билан даволашнинг фойдаси ва хавфини синчиклаб баҳолаш керак.

Мушакларга токсик таъсирини диффуз миалгия, миозит, мушак спазмлари ва кучсизлиги, ва/ёки КФК даражаси ахамиятли юқори (нормадан 5 марта юқори) бўлган пациентларда гумон қилиш керак. Бундай ҳолларда фенофибрат билан даволаш бекор қилиниши керак.

Мушакларга токсик таъсирининг хавфи, препарат бошқа фибратлар ёки ГМК-КоА редуктаза ингибиторлари билан бирга қўлланганида, айниқса мавжуд мушак касалликлари бор бўлган ҳолларда юқори бўлиши мумкин. Демак, фенофибрат ГМК-КоА редуктаза ингибитори ёки бошқа фибрат билан бир вақтда, фақат оғир аралаш дислипидемияси ёки анамнезида мушак касаллигисиз юрак-қон томир касалликлари хавфи юқори бўлган пациентларга, мушакларга мумкин бўлган токсик таъсирини синчиклаб мониторинг шароитида буюрилади.

Буйрак фаолияти

Креатинин даражаси норманинг юқори чегарасидан >50% ошган ҳолларда, даволаш тўхтатилиши керак. Даволаш бошланганидан кейин биринчи 3 ой давомида, сўнгра вақти-вақти билан креатинин даражасини аниқлаш тавсия қилинади (дозалар бўйича тавсияларни «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимидан қаранг)

Ёрдамчи моддалар

Дори воситаси лактоза сақлайди. Демак, кам ҳолларда учрайдиган галактозани туғма ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.

Препарат сахароза сақлайди, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши, сахараза-изомальтазани етишмовчилиги холида уни қабул қилмаслик керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида фенофибратни қўллаш бўйича мувофиқ маълумотлар йўқ.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлардаларда тератоген самаралар аниқланмаган. Эмбриотоксик самаралари она организми учун токсик дозалар диапазонида намойиш қилинган. Одам учун мумкин бўлган хавф номаълум. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида фенофибратнинг 145 мг дан қобиқ билан қопланган таблеткаларини, фойда ва хавф нисбати синчиклаб баҳоланганидан қўллаш керак.

Лактация

Фенофибратни ва/ёки унинг метаболитларини кўкрак сутига чиқарилиши номаълум. Эмизикли болалар учун хавфни истисно қилиб бўлмайди. Шунинг учун фенофибратни эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки дошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз таъсир қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Фенофибратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида фақат якка хабарлар олинган. Кўпчилик ҳолларда дозани ошириб юборилишининг симптомлари ҳақида хабар берилмаган.

Специфик антидоти номаълум. Дозани ошириб юборилишига шубҳа туғилганда симптоматик даволаш ва керакли тутиб турувчи чораларни ўтказиш керак. Фенофибрат гемодиализда организмдан чиқарилмайди.

10 таблеткадан блистерда. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Ресифарм Фонтэн, Франция.

Traykor narxi dan boshlanadi 186000.00
Nomi Narxi so'm
Traykor plyonka bilan qoplangan planshetlar 145 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 186000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish