Facebook Pixel Code

Tripsin

Tovarlar: 1
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma In'ektsiya va topikal qo'llash uchun eritma uchun tripsin kristalli (Trypsinum crystalline) liyofilizat, 10 mg № 10 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «In'ektsiya va topikal qo'llash uchun eritma uchun tripsin kristalli (Trypsinum crystalline) liyofilizat, 10 mg № 10 (flakon)»

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг трипсин.

Таблеткага зичлаштирилган оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли лиофилланган кyкyн ёки ғовак масса.

Инъекция ва маҳаллий қўлаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Протеолитик восита. АТХ коди: D03BA.

Трипсин кристаллический - қорамолнинг меъда ости безидан олинадиган протеолитик таъсирга эга бўлган фермент препарати.

Трипсин яққол яллиғланишга қарши ва шишга қарши хусусиятларга эга, тўқималарнинг нобуд бўлган соҳаларини, фибриноз хосилаларни, қовушқоқ секретлар, экссудатларни парчалаш қобилятига эга. Соғлом тўқималарга нисбатан фермент, уларда трипсиннинг ингибиторлари (специфик ва носпецифик) мавжудлиги туфайли, нофаол ва хавфсиздир. Гемостаз тизимига таъсир қилмайди.

Бронхоэктатик касаллиги, пневмония, ўпка абсцееси, экссудатив плеврит, операциядан кейинги ателектазлар, плевра эмпиемаси; йирингли жароҳатлар ва куйишларни даволаш; сурункали йирингли отитлар, йирингrм синуситлар, гайморитлар; ўткир тромбофлебитлар, ўткир ва сурункали одонтоген остеомиелитлар, парадонтозннинг яллиғланишли-дистрофик шакллари, ўткир иридлар ва иридоциклидлар, жароҳатлар ва операциялардан кейинги кўз камераларига қон қуйилиши ва кўз косаси атрофидаги тўқималарни шиши, кўз ёшини йўлларининг ўтказмаслиги.

Трипсин кристаллический мyшак ичига, интраплеврал, аэрозоллар ва электрофорез кўринишида қўлланади.

Мушак ичига: трипсин катталарга 0,005-0,01 г дан суткада 1-2 марта, болаларга 0,0025 г дан суткада 1 марта буюрилади. Инъекция учун бевосита қўллаш олдидан 0,005 г трипсин.

кристаллический 1-2 мл 0,9% ли натрий хлоридининг инъекция учун эритмасида ёки 0,5-2% ли прокаин эритмасида эритилади. Даволаш курси - 6-15 инъекциялар. Шунингдек трипсин билан электрофорез қўлланади: бир муолажага 10 мг трипсин (15-20 мг дистилланган сувда эритилади), манфий қутб орқали юборилади.

Ингаляцион: 0,005-0,01 г 2-3 мл 0,9% ли натрий хлориднинг эритмасида ингалятор ёки бронхоскоп орақли юборилади.

Кўз томчилари: 0,2-0,25% ли эритма бевосита қўллаш олдидан тайёрланади ва 1-3 кун давомида суткада 3-4 марта қўлланади.

Интраплеврал: 20-50 мл 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида эритилган 10-20 мг препарат суткада 1 марта, юборилганидан кейн тана холатини тез-тез ўзгартириш мақсадга мувофиқдир; инстилляциянинг 2 куни, одатда суйилган экссудат чиқариб юборилади.

Маҳаллий: сепма ёки эритма кўринишида қуруқ ёки некрозланган жарохатларга компресслар қўйилади (эритма бевосита қўллаш олдидан тайёрланади: 50 мг трипсин 5 мл стерил сувда ёки физиологик эритмада, йирингли жароҳатларни даволашда - 5 мл фосфатли буфер эритмасида эритилади). Трипсин шимдирилган уч қаватли диальдегидцеллюлозадан тўқилган мато жароҳатга қўйилади (унга ишлов берилганидан кейин) ва боғлов билан махкамланади, 24 соатдан кўп бўлмаган вақтга жароҳатда қолдирилади. қўллаш олдидан мато дистилланган сув ёки фурациллин эритмаси билан хўлланади. Жароҳатни некротик тўқималар ва йирингдан тўлиқ тозаланиш вақти - 24-72 соат. Зарурати бўлганида - такроран қўлланади.

Аллергик реакциялар. Тана хароратини ошиши, тахикардия. Мушак ичига юборилганида инъекция жойида оғриқ ва гиперемия. Трипсиннинг ингаляциясида юқори нафас йўллари шиллиқ қаватларини таъсирланиши ва овозни хириллаши пайдо бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, юрак етишмовчилиги, нафас етишмовчилиги билан ўпка эмфиземаси, ўпка туберкулёзининг декомпенсацияланган шакли, жигар дистрофияси ва циррози, инфекцион гепатит, буйракларни шикастланиши, панкреатит, геморрагик диатез.

Фақат ингаляцияда эритмага бронхларни кенгайтирувчи воситапар ва антибиотикларни қўшиш мумкин.

Препаратни яллиғланиш ўчоқларига ва қонаётган бўшлиқларга юбориш мумкин эмас. Препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас. Трипсинни хавфли жараённи таркалишидан сақланиш учун, хавфли ўсмаларнинг яраланган юзаларига қўйиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фақат аёл учун кутилаётган фойда, аёлга ҳам, болага ҳам мумкин бўлган хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик мудати ўrгач қўлланилмасин.

Инъекция ва маҳаллий қўллаш учун эритма тйёрлаш учун лиофилизат 10 мг.

10 мг дан препарат сақловчи 5 мл сиғимли шиша флаконларда, тиббий резина тиқинлар билан беркитилган ва алюмин қалпоқчалар билан ёпилган ёки аралаш алюмин билан пластмасса тиқинлар билан эзилган.

10 флакондан поливинилхлорид вкладеш ва қўллаш бўйича йўрикномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 °C дан юқори бўлмаган хароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Самсон-Мед» МЧЖ, Россия.

Гувох нома эгаси/эътирозларни қабул қилувчи юридик шахс

«Самсон-Мед» MЧЖ, Россия

196158, Санкт-Петербург ш., Москва шоссеси, 13.

Тел.(812) 326-36-44, факс (812) 702-45-91

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Тошкент ш.

Яккасарой тумани

Ўрикзор тор кўчаси 4/53

тел : + 99891-71-2558152.

Boshqa shaharlarda qidirish