Facebook Pixel Code

Тросил

Tovarlar: 1
Тросил со вкусом лимона пастилки №100 (банка)
Marhaba Laboratories (Pokiston)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Тросил со вкусом лимона пастилки №100 (банка)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Тросил со вкусом лимона пастилки №100 (банка)»

Ҳар бир пастилка таркибида қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Томирли адатода (Adhatoda vasica) - 243 мг, Пиперита ялпиз (Mentha piperita) - 50 мг, Узун калампир (Piper longum) - 40.5 мг, Кенгбаргли кордия (Cordia latifolia) - 40.5 мг, Доривор иссоп (Hyssopus officinalis) - 20 мг, Альпиния галанга (Alpinia galangal) - 20 мг, Хушбўй бинафша (Viola odorata) - 10 мг, Силлиқ қизилмия (Glycyrrhiza glabra) - 10 мг.

Сариқ ёки тўқ сарик рангли, лимон ёки апельсин таъмли думалоқ пастилкалар.

Лимон ва апельсин таъмли йўталга қарши пастилкалар.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учув қўлланиладиган восита. АТХ коди: R02A.

Томирли адатод: Упкадаги димланишларни бартараф қилади, нафас олиш найчаларини (бронхлар) тозалаш ва оғриқни қолдириш учун қўлланилади.

Узун қалампир: Узун қалампир нафас йўллари касалликлари, йўтал, бронхит, астма, мушак огриги ва яллиғланишида таъсирланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланилади.

Кенгбаргли кордия: Бронхит, пневмонияда балғам кўчирувчи восита сифатида фойдаланилади, шунингдек бошка ўпка касаликларини даволашда самара беради.

Доривор иссов: Доривор иссоп астма, ангина ва бошка ўпка касалликларида буюрилади.

Альпиния галанга: Альпиния галанга ревматизм, катарал бронхит, оғиздаги ҳид ва ярали жараёнлар билан кечадиган шамоллаш, болаларда кўкйўтал, томоқ огриги, ушлаб тура олмасликни назорат қилиш ва иситмани даволашда қўлланилади.

Хушбўй бинафша: Яллиғланишга қарши, терлатувчи, диуретик, юмшатувчи, балғам кўчирувчи ва сурги воситаси сифатида ишлатилади. Бронхит, юқори нафас йўли катари, Йўтал, астма, кўкрак бези, ўпка раки, овқат хазм килиш йўллари, томоқ ва оғиз бўшлиги яллиғланган юқумли касалликларини даволашда қўлланилади.

Силлиқ қизилмия: Қизилмия қўшилган препаратлар шишни камайтиради, спазмолитик, оғриқ колдирувчи, диуретик, юмшатувчи, балғам кўчирувчи ва сурги, шунингдек организмда яраларни битирувчи препаратлар таъсирини кучайтирадиган хусусиятларга эга деб хисобланади.

Тросил пастилкалари нафас йўллари касалликларини симптоматик даволашда қўлланилади. Шамоллат ва безгак касаликлари натижасида юзага келувчи йўтал, ангина, яллиғланиш ва томок огригида самара беради. Пастилка таркибига кирувчи таркибий кисмлар, томок ва овоз пайлари таъсирланишини бартараф килади.

Болаларда: (14 ёшдан кичик): ҳар 4 соатда 1 та пастилка.

Катталар ва 14 ёшдан катта болаларда: ҳар 2-3 соатда 1та пастилка.

Бир купда 8 та пастилкагача. Даволанишнинг ўртача курси 3-7 кун.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, терини қичишиши).

Препаратни алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Балғамии ҳосил бўлишини камайтирувчи бошқа йўталга қарши воситалар ва препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Мос келувчи антибиотиклар билан бир вақтда қулланилганда самарасини кучайтиради.

Қандли диабети бўлган пациентларга ва паст калорияли пархезга риоя қиладиган шахсларга шуни инобатга олиш зарур.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни хомиладорлик ва эмизикли даврида қўлланилиши бўйича хафсизлиги ўрнатилмаган.

Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилятига таъсири

Таъсир этмайди, бироқ бош айланишини хис килишда транспорт воситаларини бошқариш ёки бошка механизмлар билан ишлашдан сақланиш зарур.

Дозани ошириб юборилиш холатлари таърифланмаган.

Ўрамда № 20 ёки № 30 та таблетка, пластик банкада 100 та пастилка ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.

Қуруқ, ёругликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан ошмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Marhaba Laboratories (Pvt) Ltd»

142- Main Quaid-e-Azam Industrial Estate, Лахор Покистон.

Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish