Facebook Pixel Code

Tummikol

Tovarlar: 1
Туммикол раствор д/внут. прим. по 120 мл (флакон)
Qarshi Industries (Pokiston)
dan 34600 so'm
Retsept bo'yicha
в 44 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 34600 so'm (44 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Туммикол раствор д/внут. прим. по 120 мл (флакон)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Туммикол раствор д/внут. прим. по 120 мл (флакон)»

Ҳар бир 10 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Полиз укропи (Peucedanium graveolens Benth) 74,8 мг, Қалампир ялпиз (Mentha piperita L.) 74,8 мг, Дамашқ атиргули (Rosa damascena Mill) 74,8 мг, Оддий арпабодиён (Foeniculum vulgare Mill) 74,8 мг;

ёрдамчи моддалар: Сорбин кислотаси 5,0 мг, Натрий бензоати 5,0 мг, Сахароза 1,5 г.

Бироз товланувчи суюқлик, ўзига хос хидли ва ширин таъмли.

Ичга қабул қилиш учун эритма.

Табиий ел ҳайдовчи восита.

Табиий ўсимлик препарати, болаларда овқат ҳазм қилишни бузилишларида қўлланади. Таъсири асосан ичак спазмини бўшаштирадиган ўтлар мажмуаси билан боғлиқдир. Препарат таркибидаги ўтлар Аювердик рецептларга мувофиқ равишда оптимал нисбатда танланган.

Препаратлар таркибидаги фаол компонентларининг ҳар бирининг фармакологик таъсири қуйидагича:

Полиз укропи: спазмолитик, ел ҳайдовчи, овқат ҳазм қилишни бошқарувчи, дезинфекция қилувчи, сут ажралишини кучайтирувчи ва седатив хусусиятларга эга.

Қалампири ялпиз: спазмолитик, ел ҳайдовчи, ўт ҳайдовчи, диареяга қарши, ароматик, тинчлантирувчи, қусишга қарши, маҳаллий антисептик, оғриқсизлантирувчи ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, енгил антиангинал воситадир, чунки рефлектор тарзда коронар томирларни кенгайишини чақиради.

Дамашқ атиргули: сурги, буриштирувчи, юракка ва тонусга оширувчи таъсир кўрсатади.

Оддий арпабодиён: ел ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, антиспастик, сийдик ҳайдовчи, хайз кўришни рағбатлантирувчи, йўталга қарши, сут ажралиши кучайтирувчи, рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Овқат ҳазм қилиш тизимининг ишини бошқаради. Болалардаги меъда-ичак йўлларини бузилишларини даволаш учун қўлланади. Қориндаги спазмлар, қорин санчиқлари, метеоризм, диарея, қусиш, тишлар ёриб чиқишидаги оғриқларни енгиллаштириш учун самаралидир.

Болаларга:

2 ҳафталикдан 4 ҳафталиккача: 1/2 чой қошиқ (2,5 мл) эритма ҳар тўрт соатда;

1 ойликдан 6 ойликкача: 1 чой қошиқ (5 мл) эритма ҳар тўрт соатда;

6 ойликдан ва ундан катталарга: 2 чой қошиқ (10 мл) эритма ҳар тўрт соатда буюрилади.

Катталарга 20 мл дан ҳар тўрт соатда ёки шифокор тавсияси бўйича буюрилади.

Қўллашдан олдин чайқатинг.

Йўриқномага мувофиқ препарат қўлланганда ножўя таъсирлари ҳақида маълумотлар бўлмаган. Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препарат компонентларига ёки ёрдамчи моддаларнинг ҳар қандайига юқори сезувчанлик.

Ўрганилмаган.

Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Кузатилмаган.

120 мл, 240 мл дан ичга қабул қилиш учун эритма, қаҳрабо рангли флаконларда, картон қутига жойланган.

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ишлаб чиқариш кунидан бошлаб 2 йил.

Рецептсиз.

“Qarshi Industries (Pvt) Lti.”,

Хаттар, Покистон

Тел.:+92 42 111 200 300

Email: imd@qarshi.com

Tummikol narxi dan boshlanadi 34600.00
Nomi Narxi so'm
Туммикол раствор д/внут. прим. по 120 мл (флакон) 34600 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish