Facebook Pixel Code

Vitamed

Tovarlar: 1
Vitamed  in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)
SR Medicare (Hindiston)
dan 43300 so'm
Retsept bo'yicha
в 3 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 43300 so'm (3 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Vitamed in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vitamed in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)»

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) 10 мг, рибофлавин натрий фосфати (В2 витамини) 4 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) 4 мг, никотинамид (РР витамини) 40 мг, цианокобаламин (В12 витамини) 8 мкг, Д-пантенол (В5 провитамини) 6 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти 18 мг, пропиленгликоль 100 мг, натрий эдетат 2 мг, инъекция учун сув 2 мл гача.

Тиниқ сариқ эритма.

Инъекция учун эритма.

В гуруҳ витаминлар мажмуаси. АТХ коди: A11E.

Препаратни таркибига кирувчи В гуруҳ витаминларнинг хусусияти билан аниқланади.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) - одам организмида фосфорланиш жараёни натижасида кокарбоксилазага айланади, бу кўпчилик фермент реакцияларининг коферменти ҳисобланади. В1 витамини карбонсувлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапсларда нерв қўзғалишини ўтказилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Тиамин микроциркуляцияни яхшилайди ва қон элементлари синтезига ёрдам беради, нерв тизимининг нормал фаолияти, тўқима нафасини бошқариш учун зарур.

Рибофлавин (В2 витамини) - оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаради, оқсил, ёғ ва карбонсувлар алмашинувида, шунингдек кўзнинг нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда ва гемоглобин синтезида иштирок этади. Биоген аминлар ва нейротрансмиттерларнинг алмашинувини назорат қилади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) - марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур. Пиридоксин аминокислоталарнинг алмашинувига таъсир қилувчи кўпчилик ферментларнинг оксидланмаган 1коферменти ҳисобланади. Пиридоксин триптофан, метеонин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок қилади. Гистаминнинг алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Пиридоксин липидлар алмашинувини меъёрлаштириш қобилиятига эга.

Никотинамид (РР витамини) - никотинамид коферментларнинг (НАД+ ва НАДФ+ ва бошқа тикланган шакллари) структурали компоненти ҳисобланади. Улар энергия алмашинувида асосий ролни ўйновчи, 300 га яқин оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг таркибига киради. Никотинамид бош миянинг катта ярим шарлари пўстлоқ қисмининг фаолиятига, қон томир ҳавзасининг ҳолатига ва қон оқимининг тезлигига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади. Қонда холестерин ва триглицеридлар миқдорини камайтиради, оқсиллар ва карбонсувлар алмашинувида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) - юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратиш учун зарур (эритроцитларни етилишига ёрдам беради). Трансметилланиш жараёнларида, водородни олиб ўтилишида, метеонин, нуклеин кислоталари, холин, креатининни ҳосил бўлишида иштирок этади. Жигар функциясига ва нерв тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қон ивиш тизимини фаоллаштиради.

D-пантенол (В5 провитамини) - ёғлар, оқсиллар, карбонсувлар метаболизмида асосий ролни ўйнайди, ҳаёт учун муҳим бўлган стероллар, нейромедиаторлар, фосфолипидлар, порфирин каби бирикмаларнинг синтезида иштирок қилади. Нерв тизимининг ҳолатига, буйрак усти безлари ва қалқонсимон безининг фаолиятига меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатади.

Гипо- ва авитаминозлар. Нерв илдизчалари синдроми. Ўраб олувчи герпес. Миалгиялар. Анемиялар. Невритлар, невралгия, периферик парезлар ва фалажлар, радикулитлар, люмбаго, плекситлар, юз нервининг парези, уч шохли нервнинг невралгияси, илдизли синдромлар.

Турли этиологияли полинейропатиялар (шу жумладан алкоголли, диабетик ва бошқ). Ҳомиладорлик ва лактация даври. Витаминларни сўрилишини пасайган ҳолатлари. Нейродермитлар, дерматозлар, псориазни даволашда мажмуавий даволаш таркибида. Соғайиш даврида қўлланади.

Препарат суткада 1 марта 0,25-2 мл мушак ичига чукур ёки вена ичига секин юборилади. Даволаш курси 10-30 кунни ташкил қилади.

Кам ҳолларда қичишиш, эшакеми, кўп терлаш, тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Гипервитаминози бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Антибиотиклар ва базис даволашнинг бошқа препаратлари билан мутаносиб.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

В гуруҳ витаминлар комплекси - сувда эрувчан витаминлар бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам.

В витаминининг дозасини ошириб юборилиши симптомлари: жумладан, чанқоқни ошиши, тери қизариши, хаддан зиёд сийдикни ажралиши, диарея. Бу симптомлар - тана компенсацион механизми, танадан ортиқча витаминни сафро қопи ва ичаклар оркали чиқариш.

Инъекция 2 мл эритма жигарранг рангли шиша ампулада (I тур). 5 ампула пластик контур уяли ўрамда картон кутида (қўллаш бўйича йўриқномаси билан) жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

SR MEDICARE PVT. LTD.

218-220, Competent House F-14, Connaught Place, Нью Дели - 110001, Хиндистон.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«PHARMHEALTH» МЧЖ

100190, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Уч Қахрамон қўч., 1

Тел.: +99 871 212-00-03

E-mail: sale@evo.uz

Vitamed narxi dan boshlanadi 43300.00
Nomi Narxi so'm
Vitamed in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar) 43300 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish