Vizipres
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vizipres ko'z tomchilari. 2% 5 ml (shisha)»
1 флакон қуйидагиларни сқлайди:
фаол модда: дорзоламид гидрохлориди 22,3 мг (20,0 мг дорзоламидга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: маннитол 25,0 мг, гидроксиэтилцеллюлоза 0,8 мг, натрий цитрати 3,3 мг, бензалконий хлориди 0,075 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.
Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.
2% ли кўз томчилари.
Глаукомага қарши восита, карбоангидраза ингибитори. АТХ коди: S01EC03.
Фармакодинамикаси
Карбоангидраза организмнинг кўпгина тўқималарида (шу жумладан кўз тўқималарида) мавжуд бўлган ферментдир. Одамда бу фермент турли изоферментлар билан намоён бўлади, улардан энг фаоли дастлаб эритроцитларда, сўнгра бошқа тўқима хужайрадарида аниқланган карбоангидраза II ҳисобланади. Кўзнинг цилиар танасидаги карбоангидразани ингибиция қилиш, кўз ички суюқлигини секрециясини камайишига олиб келади (асосан бикарбонат ионларини ҳосил бўлишини камайиши, кейинчалик натрий ионлари ва сувни ташилиниши камайиши ҳисобига), бу натижада кўз ички босимини пасайишига олиб келади. Дорзоламид карбоангидраза II нинг селектив ингибитори ҳисобланади. 2% ли эритма кўринишида маҳаллий қўлланилганда ошган кўз ички босимини пасайтиради. Кўз ички босимини ошиши кўрув нервини шикастланиши ва кўриш фаолиятини глаукоматоз ёмонлашишининг патогенезида асосий хавф омили ҳисобланади. Препарат миоз, аккомодация спазми, гемералопия чақирмайди. Дорзоламид пульс тез-тезлиги ва артериал босимга минимал таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланилганда тизимли қон оқимига киради. Препарат узоқ вақт қўлланилганда плазмада эркин препаратнинг ҳаддан ташқари паст концентрацияларини тутиб туриб, карбоангидраза II билан селектив боғланиши оқибатида эритроцитларда тўпланади. Ягона метаболит (N-деэтил метаболити) ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, у карбоангидраза II га нисбатан фаоллиги пастроқ, лекин карбоангидраза I ни ингибиция қилиш қобилиятига эга. Дорзоламиднинг метаболити ҳам эритроцитларда тўпланади, у ерда асосан карбоангидраза I билан боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 33% ни ташкил қилади. Препарат асосан ўзгармаган кўринишда ва метаболити кўринишида сийдик билан чиқарилади. Препарат бекор қилингандан кейин уни эритроцитлардан ажралиб чиқиш жараёни тўғри чизиқли характерга эга ва бошланғич босқичда унинг концентрациясини тез пасайиши, кейинчалик жараённи секинлашиши (ярим парчаланиш даври Т1/2 тахминан 4 ойни ташкил этади) билан намоён бўлади.
- кўз ички босимини ошиши;
- очиқ бурчакли глаукома;
- сохтаэксфолиатив глаукомада қўлланади.
Препарат монотерапия сифатида катталарга 1 томчидан суткада 3 марта буюрилади. Маҳаллий қўллаш учун бета-блокаторлар билан мажмуада 1 томчидан суткада 2 марта буюрилади.
Агар дорзоламид глаукомани даволаш учун бошқа офтальмологик препаратни алмаштириш учун буюрилган бўлса, аввалги препаратни дорзоламид билан даволашни бошлашдан бир кун олдин бекор қилиш керак. Бир неча кўз томчиларини бир вақтда қўллаган ҳолларда инстилляциялар орасидаги интервал камида 10 минутни ташкил қилиши керак.
Кўриш аъзоси томонидан: ачишиш, санчиш, юзаки нуқтали кератит, конъюнктивит, қовоқларни яллиғланиши ва таъсирланиши, кўз ёши оқиши, қичишиш, кўришни ноаниқлиги; баъзида иридоциклит; кам ҳолларда кўзларни таъсирланиши ва қизариши, қовоқларни кепакланиши, оғриқ, транзитор миопия, шох парда шиши, кўз гипотензияси, фильтрацион жаррохликдан кейин кўз қон томир қобиғини кўчиши.
Бошқа аъзолар томонидан: бош оғриғи, кўнгил айниши, оғизда аччиқ таъм, астения, толиқиш, кам ҳолларда бош айланиши, парестезия, бурундан қон кетиши, оғизни қуриши, ҳалқумни таъсирланиши, аллергик дерматит, уролитиаз, ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш, тошма, бронхоспазм, ҳансирашни ўз ичига олувчи тизимли аллергик реакциялар.
Лаборатор тестлар: дорзоламид гидрохлоридини қўллаганда клиник аҳамиятли электролит бузилишлари аниқланмаган.
- дорзоламид ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- оғир буйрак етишмовчилиги (КК минутига 30 мл дан кам);
- гиперхлоремик ацидозда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни бошқа дори воситалари билан специфик ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат қуйидаги дори препаратлари билан бирга қўлланилган клиник тадқиқотларда бирон-бир ножўя самаралар кузатилмаган: тимолол, бетаксолол кўз томчилари; тизим буюриладиган дори препаратлари, шу жумладан ААФ ингибиторлари, кальций антагонистлари, диуретиклар, ностероид яллиғланишга қарши воситалар, шу жумладан аспирин ва гормонлар (этсроген, инсулин, тироксин).
Гарчи 2% ли офтальмологик эритма кўринишида дорзоламид гидрохлоридининг клиник тадқиқотларида кислота-ишқор мувозанати ва электролит мувозанатини бузилишлари ҳақида хабар берилмаган бўлсада, бундай бузилишлар карбоангидраза ингибиторларини перорал қўлланилганда кузатилган ва айрим ҳолларда бир қатор дориларнинг ўзаро таъсирига (шу жумладан салицилатларнинг юқори дозаларини қабул қилиш билан боғлиқ токсиклик кўринишлари) сабаб бўлган. Дорзоламид билан даволанаётган пациентларда дориларнинг бундай ўзаро таъсирини эътиборга олиш керак.
Дорзоламидни миотиклар ва адреномиметиклар билан бирга қўллаш юзасидан якуний маълумотлар йўқ.
Жигар функциясини бузилишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилсин (препаратни бу тоифадаги беморда қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ).
Ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружида дорзоламидни буюришни мақсадга мувофиқлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Дорзоламид сульфонамид гуруҳини сақлайди ва гарчи маҳаллий қўлланилсада, тизимли сўрилишга учрайди. Шунинг учун дорзоламидни кўз томчилари кўринишида қўлланилганда сульфаниламидларга характерли бўлган ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Жиддий ножўя реакциялар пайдо бўлганда ёки ўта юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Карбоангидразанинг тизимли ингибиторларини қўллаш кислота-ишқор мувозанатини бузилишига олиб келиши ва айниқса анамнезида сийдик-тош касаллиги бўлган пациентларда уролитиаз билан кечиши мумкин. Дорзоламид қўлланилганда бундай бузилишлар кузатилмаган, уролитиаз ҳақидаги хабарлар кам бўлган. Дорзоламид маҳаллий қўлланилганда тизимли қон оқимига кирувчи корбоангидраза ингибитори бўлганлиги туфайли, анамнезида сийдик-тош касаллиги бўлган пациентларни дорзоламид билан даволаганда уролитиаз ривожланиши хавфи ошиши мумкин.
Карбоангидразанинг маҳаллий ва тизимли ингибиторларини бирга қўллаганда карбоангидразани ингибиция қилишнинг маълум тизимли самаралари кучайиши эҳтимоли мавжуд. Дорзоламид ва карбоангидразанинг тизимли ингибиторларини бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Дорзоламидни қўллаганда шох парданинг сурункали нуқсонлари ва/ёки кўз ички жаррохлик операциясини ўтказган пациентларда шох парда шиши ва шох пардани қайтмас парчаланиши ҳолатлари қайд этилган. Бу тоифадаги беморларда препаратни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Фильтрацион жаррохликдан кейин кўз қон томир қобиғини кўчиши ҳолатлари қайд этилган.
Препарат консервант бензалконий хлориди сақлайди, у кўзларни таъсирланишини чақиради. Препаратни қўллашдан олдин контакт линзаларни ечиш ва уларни дорзоламид инстилляциясидан камида 15 минунтдан кейин тақиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш бўйича адекват клиник маълумотлар йўқ.
Дорзоламид кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда дорзоламидни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги кўп марказли икки томонлама яширин фаол назоратли терапевтик тадқиқотда намойиш қилинган.
Машиналарни бошқариш ва ишлатиш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаганда ножўя самаралар (бош айланиши, кўришни ноаниқлиги) ривожланиши мумкин. Препаратни томизгандан кейин дарҳол машинани бошқариш ёки мураккаб техника, ускуналар ёки бирон-бир мураккаб ускуналар билан ишлаш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Тўсатдан ёки қасддан ичга қабул қилинганда дозани ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ.
Симптомлари: электролит мувозанат бузилишлари, ацидоз, нерв тизими томонидан бузилишлар пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик, тутиб турувчи, қонда электролитлар (айниқса калий) даражасини ва қоннинг рН назорат қилиш зарур.
2% ли кўз томчилари 5 мл дан полиэтиленли флакон-томчилагичларда.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
2 йил. Флакон очилгандан кейин ичидагиси бир ой давомида қўлланилсин.
Рецепт бўйича берилади.
«Ликвор» ЁАЖ, Армения.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сергели тумани, Безакчилик кўч., 18 А
Тел: +99890 994-14-36.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Vizipres ko'z tomchilari. 2% 5 ml (shisha) | 64500 so'm |