Bromgeksin(Bromhexin) Borisovskiy ZTP tabletkalari 8 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Bromgeksin(Bromhexin) Borisovskiy ZTP tabletkalari 8 mg №10 (1 blister)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: бромгексин гидрохлориди 8 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд, лактоза моногидрати, картошка крахмали, стеарин кислотаси, микрокристалл целлюлоза.
Оқ рангли, ясси цилиндрик, фаскали таблеткалар.
Таблеткалар 8 мг.
Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган воситалар. Йўталга қарши воситалар билан мажмуадан ташқари, балғам кўчирувчи воситалар. АТХ коди: R05CB02.
Балғам ҳосил бўлиши ва транспортини бузилишлари билан кечувчи, ўткир ва сурункали бронх-ўпка касалликларини секретолитик даволашда қўлланади.
Таблеткаларни ичга, овқатдан кейин, кўп миқдордаги суюқлик билан ичиш керак.
Бромгексиннинг навбатдаги дозасини қабул қилиш вақти ўтказиб юборилган холларда, уни ўтказиб юборилганини сезишингиз биланоқ қабул қилиш керак, лекин навбатдаги қабул қилишдан камида 2 соат олдин қабул қилиш керак. Бромгексиннинг кейинги дозасини бундан кейин жадвал бўйича, одатдаги қабул вақтини ва дозани ўзгартирмай қабул қилиш керак.
Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирларга 1-2 таблетка (8-16 мг) дан суткада 3 марта буюрилади;
6 ёшдан 14 ёшгача болалар ва ўсмирлар, шунингдек тана вазни 50 кг дан кам бўлган шахслар 1 таблетка (8 мг) дан суткада 3 марта қабул қиладилар. 6 ёшгача бўлган болалар пастроқ дозали дори шаклларини қабул қилишлари керак.
Терапевтик таъсири даволашнинг 4-6 кун намоён бўлиши мумкин. Даволаш курси 4 дан 28 кунгачани ташкил этади (кўрсатмаларига ва касалликларни кечишига қараб, шахсий равишда белгиланади). Дори воситаси шифокор кўрсатмасисиз кўпи билан 4-5 кун қўлланилиши мумкин. Агар пациентнинг аҳволи Бромгексин билан 6 кун давомида даволанганда яхшиланмаса, у шифокорга мурожаат қилиши керак.
Буйрак етишмовчилиги ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга камроқ дозалар буюрилади ёки қабул қилиш орасидаги интервал оширилади.
Иммун бузилишлар, тери ва тери ости клетчаткасини шикастланишлари:
Тез-тез эмас ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тошма, Квинке шиши, хансираш, қичишиш, эшакеми); кам ҳолларда бронхоспазм; жуда кам холларда анафилактик реакциялар, жумладан анафилактик шок.
Меъда-ичак бузилишлари: тез-тез эмас узоқ вақт қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, меъда ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, диарея кузатилиши мумкин.
Умумий бузилишлар: тез-тез эмас иситма.
Жуда кам холларда: Стивенс Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби тери реакциялари пайдо бўлиши мумкин. Стивенс Джонсон синдромини пайдо бўлишининг илк босқичларида иситма, танада оғриқ, тумов, йўтал ва томоқ оғриқлари каби носпецифик гриппга ўхшаш симптомлар ривожланиши мумкин. Шунинг учун, ушбу симптоматика кузатилганда, агар бу асосий касалликни кечиши билан ифодаланмаса, Бромгексин дори воситасини қўллашни тўхтатиш керак. Юқорида санаб ўтилган ножўя реакциялар, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлганда, пациент шифокорга мурожаат қилиши керак.
Бромгексинга ва/ёки препаратнинг хар қандай ёрдамчи компонентларига, шу жумладан лактозага ва сахарозага юқори сезувчанлик, меъда ва 12-бармоқ ичакнинг зўрайиш босқичидаги яра касаллиги, ҳомиладорлик (I уч ойлиги); лактация даври; болаларда ёши (3 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Бромгексинни ҳолсизланган беморларда, шунингдек бронхларнинг механик торайиши бўлган (бронхлар секретини кўчишини қийинлашиши) бўлган ёки секретни хаддан ташқари кўп тўпланиши билан кечувчи бронх касалликлари бўлган пациентларда, шунингдек буйрак ва/ёки жигар етишмовчилигида ва анамнезида меъдадан қон кетишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бромгексин йўтал марказини сусайтирувчи дори воситалари (шу жумладан кодеин) билан бир вақтда буюрилмайди, чунки бу суюлган балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштиради (нафас йўлларида бронхиал секретини тўпланиши юз беради).
Бромгексин антибиотикларнинг (амоксициллин, эритромицин, цефалексин, окситетрациклин), сульфаниламид дори воситаларининг микробларга қарши даволашнинг биринчи 4-5 кунлари ўпка тўқимасига киришига ёрдам беради.
Бромгексинни айрим ностероид яллиғланишга қарши воситалари (масалан, салицилатлар, фенилбутазон ёки бутадион билан) билан бирга қўллаш, меъда шиллиқ қаватини таъсирланишини чақириши мумкин.
Бромгексин ишқорий эритмалар билан номутаносиб.
Даволанишда етарли миқдордаги суюқлик қабул қилиш керак, бу бромгексиннинг балғам кўчирувчи таъсирини оширади.
Болаларда даволашни бронхлардан секретни чиқарилишини енгиллаштирувчи постурал дренаж ёки кўкрак қафасини вибрацион массажи билан бирга олиб бориш керак.
Меъда яраси касаллигида, шунингдек анамнезда меъдадан қон кетишига ишоралар бўлганида, бромгексинни шифокорнинг назорати остида қўллаш керак.
Буйрак ва жигар фаолиятини бузилишларида Бромгексинни, унинг дозасини камайтириб ёки дозалаш интервалини ошириб, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Узоқ қўлланганда жигар фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади.
Бромгексин ДВ ни холсиз беморларга, хамда бронхларни механик торайиши (бронхлардан секретни чиқарилишини қийинлашуви) бўлган пациентларда, шунингдек шиллиқларни тиқилиб қолиши хавфини шаклланиши ошиши натижасида балғамни кўп хосил бўлишида бронхиал моторикани бузилиши бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бромгексин ДВ нинг хар бир таблеткаси лактоза ва сахароза сақлайди. Галактоза, фруктоза, Lapp лактоза ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга, шунингдек сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Бромгексин йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин. Бромгексинни ҳомиладорларда қўллаш тажрибаси чекланган, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, иккинчи-учинчи учойлигида она учун фойда ва бола учун кутиладиган хавф синчков бахолангандан кейингина қўллаш мумкин.
Бромгексин кўкрак сути билан ажралиб чиқиши туфайли, уни лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бромгексиннинг автотранспортни ва бошқа машиналарни бошқариш қобилиятига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: диспептик бузилишлар, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея. 2 ёшдан ошган болалар 60-80 мг дан кўп бромгексинни қабул қилганда ёки 6 мг/кг (7-10 таблеткага мувофиқ), чақалоқларга 40 мг дан кўп (5 таблеткага мувофиқ) юборилганда дозани ошириб юборилиши кузатилган.
Онгни бузилиши, атаксия, диплопия, метаболик ацидоз ва тахипноэ ривожланиши билан захарланиш холатлари таърифланган.
Даволаш: сунъий равишда қусишни чақириши, меъдани ювиш (қабул қилинганидан кейинги биринчи 1-2 соатда), симптоматик даволаш буюрилади.
10 таблеткадан 5 контур уяли ўрам ёки 25 таблеткадан 12 контур уяли ўрам илова-варақаси билан бирга картон қутида (ўрам №10 х 5, №25 х 2).
Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти, Беларусь Республикаси.
Bromeksin: 8 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Bromgeksin(Bromhexin) Borisovskiy ZTP tabletkalari 8 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Bromgeksin(Bromhexin) Borisovskiy ZTP tabletkalari 8 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Bromgeksin(Bromhexin) Borisovskiy ZTP tabletkalari 8 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Bromeksin hisoblanadi.
Bromgeksin(Bromhexin) Borisovskiy ZTP tabletkalari 8 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.