Facebook Pixel Code

D-kalsin 75 g granulalar (shisha)

dagi narxlar
dan 87000 so'm gacha 113000 so'm
Без рецепта
8 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

D2 Vitamini: 600 Xalqarobirlik/g, Kaltsiy glyukonat: 75 mg/g, Kaltsiy-magniy fitati: 25 mg/g

Chiqarish shakli:
Granulalar
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma D-kalsin 75 g granulalar (shisha)

5 г гранула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: кальций-магний фитати - 125 мг, кальций глюконати - 375 мг, Д2 витамини - 3000 ХБ;

ёрдамчи моддалар: сахароза, ванилин.

Оқ крем рангли ванилин ҳидли гранулалар.

Гранулалар.

Витаминлар минерал моддалар билан мажмуада. АТХ коди: A11JB.

Фармакодинамикаси

Д-Кальцин - минерал моддалар ва Д2 витаминини мажмуаси бўлиб, кальций-фосфор алмашинувининг регуляторидир.

Кальция-магния фитат (фитин) - кальций ва магний тузларининг аралашмасини сақловчи, фосфорнинг мураккаб органик бирикмасидир. Суяк тўқимасини ўсиши ва ривожланишини кучайтиради. Фосфор - оқсиллар, нуклеин кислоталар, суяк тўқимасига кирувчи муҳим элемент ҳисобланади. Фосфор бирикмаси энергия алмашинувида (аденозинтрифосфат кислотаси ва креатин-фосфат энергия аккумулятори ҳисобланади) иштирок этади, мушак фаолияти ва ақлий фаолият, организмнинг ҳаёт фаолияти уларнинг ўзгаришлари билан боғлиқ. Фосфор юрак ва буйрак фаолиятига таъсир қилади.

Препаратнинг таркибига кирувчи, кальций глюконати организмда кальцийнинг танқислигини тўлдиради. Кальций суяк тўқимасининг асосини ташкил этади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ионлар мувозанатини тутиб туришда иштирок этади, нерв-мушак ва юрак қон-томир тизимларида юз берадиган жараёнларга таъсир қилади.

Д2 витамини организмда Ca2+ ва фосфор алмашинувини бошқаради. Унинг фаол метаболитлари (хусусан, кальцитриол) ҳужайра мембраналари орқали осон ўтади ва махсус рецепторлари бўлган нишон-аъзоларнинг ҳужайраларига боғланади, бу кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини фаоллашишига, ичакда Ca2+ ва фосфорни сўрилишини (иккиламчи) енгиллашишига, буйракнинг проксимал найчаларида қайта сўрилишини кучайишига, шунингдек суяк тўқимаси томонидан қамраб олинишини ошишига ва уларни суяк тўқимасидан резорбциясини олдини олишга ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг компонентларининг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш имкони йўқ.

  • рахит: остеопатия, спазмофилия, суяк ҳосил бўлиши жараёнларини бузилиши ва тишларни ёриб чиқишини кечикиши, организмни жадал ривожланиш даврида ўсишни кечикиши билан кечувчи кальций алмашинувини бузилишини олдини олиш ва даволаш;
  • турли генезли остеопорозни олдини олиш;

Д витамини ва кальцийга бўлган талаб ошган ҳолатларда:

  • эмадиган болалар ва/ёки очиқ ҳавода кам бўладиган болалар;
  • Д витаминини танқислиги бўлган сунъий озиқлантириладиган болалар;
  • мальабсорбция синдроми, сурункали диарея, гастроэктомия;
  • нерв тизимини толиқиши;
  • стеаторея;
  • гормонал даволаш, тиришишга қарши воситалар, иммунодепрессантлар, таркибида алюминий сақловчи антацидлар, диуретиклар қабул қиладиган пациентларга қўлланади.

Д-Кальцин перорал қабул қилинади.

Остеопорозни олдини олиш - суткада 1000-2000 ХБ (1/4-1/2 ўлчов стаканчаси) қабул қилинади.

Рахит ва остеомаляцияни олдини олиш - суткада 400 ХБ (1 кофе қошиғи) қабул қилинади.

Овқат маҳсулотлари таркибида Д витаминини танқислиги, рахит ва остеомаляцияни даволаш учун:

  • катталарда суткалик доза 1000-2000 ХБ (1/4-1/2 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади;
  • болаларда суткалик доза 1000-4000 ХБ (1/4-1 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади.

Даволаш бир неча ой давомида давом эттирилиши керак. Даволаш курси тугаганидан сўнг, зарурат бўлганида, Д витаминини ҳам катталар, ҳам болалар учун мўлжалланган профилактик дозаларини (400 МЕ) қабул қилишга ўтилади.

Тиришишга қарши воситаларни узоқ вақт давомида қабул қилган пациентларда кузатиладиган остеомаляцияни даволаш учун:

  • катталарда суткалик доза 1000-4000 ХБ (1/4-1/2 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади;
  • болаларда суткалик доза 1000 ХБ (1/4 ўлчов стаканчаси) ни ташкил этади.

Д витаминига бўлган сезувчанлик ўзгариб туриши мумкинлиги туфайли, дозани клиник реакциясига мувофиқ равишда бошқариш керак. Қон зардобида Са × Р (мг/дл) умумий нормага мувофиқ 58 дан ошмаслиги керак.

Одатда яхши ўзлаштирилади.

Препарат қўлланганида қуйидаги ножўя таъсирлар: кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида гиперкальциемия кузатилиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • гиперфосфатемия билан кечувчи буйрак остеодистрофияси;
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;
  • тромбозларга мойиллик;
  • оғир дарадаги гиперкальциемия;
  • Д витамини гипервитаминози;
  • гиперпаратиреодизмда қўллаш мумкин эмас.

А витамини, токоферол, аскорбин кислотаси, пантотенат кислотаси, тиамин, рибофлавин токсик таъсирини сусайтирадилар.

Д витаминини гипервитаминозида юрак гликозидларининг таъсири кучайиши ва гиперкальциемия ривожланиши билан боғлиқ бўлган аритмияни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин (юрак гликозининг дозасига тузатиш киритиш керак).

Барбитуратлар (шу жумладан, фенобарбитал), фенитоин ва примидон таъсирида эргокальциферолга бўлган талаб аҳамиятли даражада ошиши мумкин (метаболизм тезлигини оширадилар).

Таркибида Al3+ и Mg2+-сақловчи антацидларни бир вақтда қўллаш фонида узоқ муддат даволаш қонда уларнинг концентрациясини ва интоксикацияни ривожланиш ҳавфини оширади.

Кальцитонин, этидрон ва памидрон кислоталарининг ҳосилалари, пликамицин, галлий нитрати ва глюкокортикоид воситалар препаратнинг самарасини пасайтирадилар.

Таркибида фосфор сақловчи препаратнинг сўрилишини ва гиперфосфатемияни ривожланиш хавфини оширади.

Натрий фторид билан бир вақтда қўлланганида кабул қилишлар ўртасидаги оралиқ камида 2 соатни, перорал тетрациклинлар билан эса - камида 3 соатни ташкил этиши керак.

Таркибида кальций ва Д витаминини сақловчи бошқа поливитамин комплекслар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Д-Кальцин вабул қилинганида Д витаминини организмга бошқа манбалардан тушишини инобатга олиш керак.

Препарат профилактика мақсадида қўлланганида, айниқса болаларда дозани ошириб юборилиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш Д витаминини сурункали гипервитаминозига олиб келади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаниш вақтида кальцийни сийдик билан чиқарилишини ва плазмада кальций ва креатининнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш керак (суткада 7,5 ммоль (суткада 300 мг) дан ортиқ кальцийурия пайдо бўлганида, препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак).

Турли пациентларда Д витаминига бўлган сезувчанлик индивидуал эканлигини ҳамда препарат ҳатто терапевтик дозаларда қабул қилинганида ҳам қатор пациентларда гипервитаминоз кўринишларини чақириши мумкинлигини инобатга олиш керак. Янги туғилган чақалоқларда Д витаминига бўлган сезувчанлик турлича бўлиши мумкин, уларнинг баъзиларида ҳатто жуда кичик дозаларга ҳам сезувчанлик бўлиши мумкин. Д витаминини узоқ вақт давомида қабул қилаётган болаларда ўсишни кечикишини ривожланиш ҳавфи ошади. Д витаминининг гипервитаминозини олдини олиш учун мувозанатланган овқатланиш мақсадга мувофиқдир.

Кекса ёшда Д витаминига бўлган талаб Д витаминини сўрилишини камайиши, инсоляция вақтини камайиши, буйрак етишмовчилигини ривожланиши тезлиги ошиши оқибатида кучайиши мумкин.

Туберкулёзнинг фаол шакллари ва саркоидоз бўлган пациентларга (гранулемаларни кальцификацияси бўлиши мумкинлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида дозаси ошириб юборилган ҳолатда тератоген таъсири пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, Д витаминини юқори дозаларда қўллаш мумкин эмас.

Д-Кальцин препаратини эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак: она томонидан юқори дозаларда қабул қилинаётган препарат болада дозани ошириб юборилиш симптомларини чақириши мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида қўлланиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Д-Кальцин автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, оғизда металл таъми, кўнгил айниши, қусиш, чанқоқлик, оғизни қуриши, толиқиш, ҳолсизлик, ёруғликка сезувчанлик, аритмиялар бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, шифокорга мурожаат қилиш, катта миқдорда суюқлик истеъмол қилиш керак. Зарурат бўлганида касалхонага ётказиш талаб этилиши мумкин.

75 г гранула бураладиган қопқоқли пластик банкада. 1 банка ўлчов стаканчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз берилади.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

“World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey

(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,

Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

D2 Vitamini: 600 Xalqarobirlik/g, Kaltsiy glyukonat: 75 mg/g, Kaltsiy-magniy fitati: 25 mg/g

Chiqarish shakli:
Granulalar
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
75 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

D-kalsin 75 g granulalar (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

D-kalsin 75 g granulalar (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

D-kalsin 75 g granulalar (shisha) ishlab chiqaruvchisi Uorld Medetsin hisoblanadi.