Dentashan saqich geli 25 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 59800 so'm)
Metronidazol: 16 mg/g, Xlorheksidin: 2.5 mg/g
Uchun ko‘rsatma Dentashan saqich geli 25 g (naycha)
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: метронидазол - 16 мг, хлоргексидин - 2,50 мг;
ёрдамчи моддалар: карбопол, пропиленгликоль, ПЭГ-400, глицерин, натрий сахарини, ментол, чиннигул мойи, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган сув.
Оқ юмшоқ масса босма йиғма алюмин тубада.
Гель.
Асосан стоматологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: В03АВ.
Препаратнинг самарадорлиги унинг таркибига кирувчи икки антибактериал компонентнинг хусусиятлари билан боғлиқ:
Метронидазол асосан бактериялар ва содда ҳайвонлар каби облигат анаэроб микроорганизмларга қарши фаол, антимикроб препарати ҳисобланади. 5-нитрогуруҳи қайтарилиш трансформациясига учрайди, бунда ДНК синтезини ингибиция қилиниши ҳисобига ўлимга олиб келадиган самара намоён кўрсатувчи фаол интермедиатлар ҳосил бўлади. ДНК синтезини ингибиция қилишдан ташқари қайтарилган метаболитлари ДНК спирализациясини бузилишини чақиради. Анаэроб организмларда кечувчи бошқа оксидланиш-қайтарилиш реакциялари (масалан, клостридийлардаги фосфоролиза реакцияси) ингибиция қилиниши ҳам мумкин. Бу ҳужайраларнинг ўлимига ҳам олиб келиши мумкин. In vitro метронидазол тахминан минимал ингибицияловчи концентрацияга тенг минимал бактерицид концентрацияда тез бактерицид самара кўрсатган.
Метронидазол одам нормал ҳужайраларида ДНК синтезини ингибиция қилмайди, чунки кислород 5-нитрогуруҳни тикланишини олдини олади. Аммо, унинг электронларга юқори яқинлиги туфайли гипоксик ўсма хужайралари учун кимёвий радиосенсибилизатор сифатида иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, этил спирти билан бир вақтда қабул қилинганида дисульфурамга ўхшаш самара (кўнгил айниши, қусиш, терини қизариши, бош оғриғи) кўрсатиши мумкин.
Хлоргексидин - антисептик ва микробларга қарши воситадир, грамманфий ва граммусбат аэроб ва анаэроб бактериялар (Treponema spp., Neisseria gonorrhoeae, Trichomonas spp., Chlamydia spp., Ureaplasma spp., Bacteroides fragilis) нисбатан фаол.
Препаратга Pseudomonas spp., Proteus spp. айрим штаммларга сезувчанлиги паст ва шунингдек кислотага турғун бактерияларга, бактериялар спораларига турғун. Лактобациллалар фнкционал фаоллигини бузмайди.
Фармакокинетикаси
Розацеяси бўлган 10 пациентда маҳаллий қўллаш учун 1 г Денташан гели (7,5 мг метронидазол) маҳаллий қўлланганидаги биокираолишлиги бўйича тадқиқотларда бир пациентда қон зардобидаги максимал концентрация 66 нг/мл га етган. Бу концентрация 250 мг метронидазол таблеткасини перорал бир марта қўллашда эришиладиган концентрациядан тахминан 100 марта паст. Метронидазолнинг зардобдаги концентрацияси кўпчилик пациентларда ҳамма вақт диапазонларида тест сезгирлиги даражасидан паст бўлган. Уч пациентнинг қон зардобида метронидазол аниқланмаган. Гелнинг клиник тадқиқотларда қўлланилган ўртача дозаси 600 мг ни ташкил қилган, бу бир қўллашга 4,5 мг метронидазолга тўғри келади. Шундай қилиб, қўллашнинг нормал даражада метронидазолнинг зардобдаги концентрацияси минимал. Розацеяни даволашда маҳаллий қўллаш учун Денташан гелнинг (маҳаллий қўллаш учун метронидазол ва хлоргексидин гели) таъсирининг механизмлари номаълум, аммо эҳтимол у яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиши мумкин.
Пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида:
- ўткир ва сурункали гингивит;
- ўткир ва сурункали пародонтит;
- ўсмирлар пародонтити;
- гингивит билан асоратларган пародонтоз;
- стоматит;
- протезларни тақиб юришидаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши;
- постэкстракцион альвеолит;
- периодонтит, периодонтал абсцесс (мажмуавий даволаш таркибида);
- инфекцион характерли тиш оғриғида қўлланади.
Стандарт давомийликдаги даволаш билан (курсга 5-7 кун) кунига 2-3 марта қўйилади.
Маҳаллий қўллаш учун метронидазол сақловчи препаратлар одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо айрим ҳолатларда фотосенсибилизация реакциялари кузатилиши мумкин. Бунда тошмалар, қичишиш, ачишиш ва эритема кузатилиши мумкин. Маҳаллий қўллаш учун метронидазол препаратларини катта юзаларда ва узоқ вақт давомида қўллаш ҳолларида тизимли ножўя самараларини инкор қилиб бўлмайди.
Гелни анамнезида препаратнинг ҳар қандай ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш мумкин эмас.
Алкоголь билан дисульфирамсимон реакция. Кумарин антикоагулянтларининг таъсирини кучайтиради. Циметидин таъсирида қондаги даража ошади. Фенобарбиталнинг таъсирини пасайтиради. Дисульфирам билан ўткир психозлар. Бошқа антимикроб препаратлари билан аддитив/синергик самара.
Гелни кесилган ёки очиқ жароҳатлар ёки терини шикастланишлари бўлган ҳар қандай жойига қўйиш мумкин эмас. Гель қуйилганидан кейин юзасини боғлов ёки пластир билан ёпиш мумкин эмас. Гелни ютиб юбориш мумкин эмас, гель кўзга тушмаслиги учун эҳтиёт бўлинг. Агар 2 ҳафта давомида симптомлар яхшиланмаса ёки улар ёмонлашса дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Огоҳлантириш:
Кўз, шиллиқ қаватлар ва терининг шикастланган соҳаларига тушишидан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.
25 г дан алюмин йиғма тубаларда.
15 °C дан 30 °C гача бўлган хона ҳароратида сақлансин.
Иссиқдан ҳимоялансин. Музлашдан сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
ISSHAAN HEALTHCARE PVT. LTD.
С-22, 23, Sector-3, NOIDA-201301
Gautam Budh Nagar, UP (Ҳиндистон)
Metronidazol: 16 mg/g, Xlorheksidin: 2.5 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Dentashan saqich geli 25 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Dentashan saqich geli 25 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Dentashan saqich geli 25 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Lincoln Parenteral hisoblanadi.