Facebook Pixel Code

Depantol vaginal supozitprlari 100 mg + 16 mg №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 107300 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Depantol vaginal supozitprlari 100 mg + 16 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи моддалар: декспантенол - 100 мг, хлоргексидин биглюконати - 16 мг (хлоргексидин биглюнатини 20% ли эритма кўринишида - 85,2 мг);

ёрдамчи моддалар: макроголлар аралашмаси (макрогол-400 - 2%, макрогол-1500 - 98%) - 2814,8 мг.

Оқ ёки кулранг ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли воронкасимон чуқурси бўлган суппозиторийлар. Мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Вагинал суппозиторийлар.

Тўқималар репарациясини стимулятори. АТХ коди: G01АХ.

Депантол® - регенерация қилувчи, антисептик, метаболик таъсир кўрсатувчи маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препаратдир. Препаратнинг таркибига кирувчи хлоргексидин граммусбат ва грамманфий бактериялар: Treponema pallidum, Chlamidi spp., Ureaplasma spp., Neisseria gonorrhoeae, Gardnerella vaginalis, Bacteroides fragilis, Escherichia coli, Staphylococcus sp., Streptococcus spp.; ачитқилар, дерматофитлар, содда ҳайвонларга (Trichomonas vaginalis) нисбатан фаол. Препаратга Pseudomonas spp., Proteus spp. нинг айрим штаммлари кучсиз сезгир, шунингдек бактерияларнинг кислотага чидамли шакллари, бактерияларнинг споралари чидамли. Препаратнинг таркибига кирувчи декспантенол шиллиқ қаватларининг регенерациясини рағбатлантиради, хужайра метаболизмини нормаллаштиради, митозни тезлаштиради ва коллаген толаларнинг мустаҳкамлигини оширади.

Депантол® лактобациллаларнинг функционал фаоллигини бузмайди. Қон, йиринг бор жойда фаоллигини (гарчи бироз пастроқ бўлсада) сақлаб туради.

Ўткир ва сурункали вагинитларни; эндо/экзоцервицитларни, шу жумладан бачадон бўйнининг асоратланган эктопияларини даволаш.

Бачадон бўйнининг специфик этиологияли ҳақиқий эрозияларини даволаш (мажмуавий даволаш таркибида).

Препарат деструктив даволаш усулларидан (диатермокоагуляциялар, криодеструкциялар, лазеродеструкциялар) кейин, операциядан кейинги, туғруқдан кейинги даврда бачадон бўйни ва қинни шиллиқ қаватини регенерациясини яхшилаш учун қўлланади.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Депантол®ни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга рухсат берилган.

Қин ичига қўлланади. Қўллашдан олдин суппозиторий контур ўрамдан чиқарилиб олинади.

1 суппозиторийдан суткада 2 марта, 7-10 кун давомида киритилади. Зарурати туғилганида даволаш курсини 20 кунгача узайтириш мумкин.

Препарат бекор қилинганидан кейин ўткинчи аллергик реакциялар, қичишиш, ачишиш бўлиши мумкин.

Депантол® анион гуруҳини сақловчи детергентлар (сапонинлар, натрий лаурилсульфати, натрий карбоксиметилцеллюлоза) ва совунлар билан, агар улар қин ичига киритиладиган бўлса, номутаносиб.

Вагинал суппозиторийлар 100 мг+16 мг. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича.

«Нижфарм» АЖ, Россия

603950, Нижний Новгород ш.

ГСП-459, Салганская кўч., 7

тел.: (831) 278-80-88, факс: (831) 430-72-28

E-mail: med@stada.ru

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Dexpantenol: 100 mg/shamlar, Xlorheksidin: 16 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Depantol vaginal supozitprlari 100 mg + 16 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 53650 so'm - 5 шт.

Depantol vaginal supozitprlari 100 mg + 16 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Depantol vaginal supozitprlari 100 mg + 16 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Nijfarm hisoblanadi.