Dexmedetomidine hech Pharma konsentrati D / inf. 100 mkg / ml 2 ml No. 5 (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Dexmedetomidine hech Pharma konsentrati D / inf. 100 mkg / ml 2 ml No. 5 (shisha)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дексмедетомидин гидрохлориди - 118,2 мкг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди - натрий 1 ммоль (3,5 мг) дан кам; инъекция учун сув.
Тиниқ рангсиз эритма.
Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.
Психолептиклар. Бошқа уйқу ва седатив препаратлари. АТХ коди: N05CM18.
Фармакодинамикаси
Дексмедетомидин фармакологик хусусиятларнинг кенг доирасига эга бўлган α2-адренорецепторлар селектив агонисти ҳисобланади. У симпатик нерв охирларидан норадреналинни ажралиб чиқишини камайтириши туфайли, симпатолитик самрага эга. Седатив самараси бош миянинг устунидаги мовий доғда (асосан норадренергик нейронлар бўлган ядро) қўзғалишни пасайтириши билан боғлиқ.
Дексмедетомидин оғриқ қолдирувчи ва анестетик/анальгетик самарани сақловчи самараларга эга. Юрак қон-томир тизимига бўлган таъсир самаралари дозага боғлиқ характерга эга: инфузия тезлиги паст бўлганда асосан марказий самара ўрин тутади, бу юрак қисқаришлари сони ва артериал қон босимни пасайишига олиб келади. Юқори дозалар қўлланганда кўпроқ умумий қон-томирлар қаршилигини ва шу билан бирга артериал қон босимни ошишига олиб келувчи периферик вазоконстрикция (периферик қон томирларини торайиши) юз беради, айни пайтда брадикардик таъсири сақланиб қолади. Дексмедетомидин, соғлом шахсларда монотерапия сифатида қўлланганда нафасни сусайтириш хусусиятига деярли эга эмас.
α2-адренорецепторлар билан боғлиқ бўлган физиологик реакциялар муҳитга қараб ўзгариб туради. Анестезиология нуқтаи назаридан, нефронлар гиперполяризацияси α2-адренорецепторлар агонистларининг марказий ва периферик таъсир механизмининг асосий таянч эламенти ҳисобланади. Одатда пресинаптик α2-адренорецепторларни фаоллашуви норэпинефринни ажралиб чиқишини сусайтиради ва оғриқ сигналларини ўтказилишини тўхтатади.
Марказий нерв тизими (МНТ) нинг постсинаптик α2-адренорецепторларини фаоллашуви симпатик фаолликни бостиради, бунинг натижасида артериал қон босим ва юрак қисқаришлари сони пасаяди. Ушбу самараларнинг мажмуаси оғриқ қолдирувчи седатив ва анксиолитик таъсирларни чақириши мумкин. Дексмедетомидин мана шу барча самараларни ўзида жамлаган бўлиб, турли таъсир этувчи моддалар қўлланганида юз берувчи нохуш рекциялардан сақланиш имконини беради. Фармакологик тадқиқотлар (турли α2-адренорецепторларга яқинликни ўрганиш), шунингдек биологик синовлар жараёнида α2-адренорецепторларнинг камида 3 та изорецепторлари аниқланган.
α2-адренорецепторнинг таъсири гуанозинтрифосфат билан боғланган оқсил (G-оқсиллар) орқали намоён бўлади. Фаоллашган G-оқсиллар иккинчи нейромедиатор тизимнинг рецепторларини сигнализация қилиш ёки ион каналларнинг фаоллигини модуляция қилиш ёрдамида ҳужайра фаоллигини модуляция қилади. Иккинчи нейромедиатор тизимни фаоллашуви аденилатциклазани ингибициясига олиб келади, бу ўз навбатида 3,5-циклик аденозинмонофосфат (цАМФ) ни ишлаб чиқарилишини сусайишига олиб келади. Специфик цАМФ-га қарам киназалар оқсил-нишонларнинг фаоллигини модификация қилиб, уларнинг фосфорланишини назорат қилади.
Ион фаоллигини мувофиқлаштирилиши ҳужайра мембранасининг гиперполяризациясига олиб келади. Калий ионларини фаоллашган каналлар орқали эффлюкси қўзғалувчан мембрананинг гиперполяризациясига олиб келади, бу спайкага олиб келувчи разрядлар сонини камайиши учун самарали восита ҳисобланади. α2-адренорецепторларни рағбатлантирилиши шунингдек нерв охирларига кальцийни оқиб келишини қисқартиради, бу эса, нейромедиаторларни отилиб чиқишини ингибиция қилинишига сабаб бўлиши мумкин. Анестезиология нуқтаи назаридан нейронларнинг гиперполяризацияси α2-адренорецепторлар агонистларининг таъсир механизмининг асосий элементи ҳисобланади.
Одатда пресинаптик α2-адренорецепторларни фаоллашуви норэпинефринни ажралиб чиқишини сусайтиради ва оғриқ сигналларини ўтказилишини тўхтатади. Марказий нерв тизими (МНТ) нинг постсинаптик α2-адренорецепторларини фаоллашуви симпатик фаолликни сусайтиради, бунинг натижасида артериал қон босим ва юрак қисқаришлари сони пасаяди. Ушбу самараларнинг мажмуаси оғриқ қолдирувчи, седатив ва анксиолитик таъсирларни чақириши мумкин. Дексмедетомидин ўзида ушбу самараларни жамлаган бўлиб, турли таъсир этувчи моддаларни қўллаганда юз берувчи нохуш реакциялардан сақланиш имконини беради. Дексмедетомидин α2-адренорецепторларга нисбатан дозага боғлиқ селективликка эга бўлган α2-адренорецепторларнинг агонистидир.
1-Кўрсатма: жадал даволаш бўлимида даволанаётган катта пациентларда седация
Операциядан кейинги жадал даволаш бўлимида даволанаётган, аввал интубация қилинган ва мидазолам ёки пропофол ёрдамида седация чақирилган пациентларда ўтказилган плацебо-назоратли клиник тадқиқотларда, дексмедетомидин 24 соат давомида қўшимча седацияга (мидазолам ёки пропофол билан) ва опиоидларга бўлган эҳтиёжни анча аҳамиятли даражада пасайтирган. Дексмедетомидин қабул қилган кўпчилик пациентлар қўшимча седацияга мухтож бўлишмаган. Пациентлар, дексмедетомидин инфузияси тўхтатилмасдан, мувоффақиятли экстубация қилинишлари мумкин бўлган.
Дексмедетомидин, 14 кун давомида узоқ муддатли енгил ёки ўртача даражадаги седацияга (RASS 0 дан -3 гача) муҳтож бўлган, жадал даволаш бўлимида даволанаётган асосан терапевтик пациентларда седациянинг мақсадли диапазонида бўлиш вақти бўйича мидазолам (хавфлар нисбати 1,07; 95 % ИИ 0,971 - 1,176) ва пропофол (хавфлар нисбати 1,00; 95 % ИИ 0,922 - 1,075) билан ўхшаш бўлган.
Дексмедетомидин мидазоламга нисбатан, ўпканинг сунъий вентиляцияси давомийлигини ва пропофол ва мидазоламга нисбатан, трахеяни экстубациясигача бўлган вақтни қисқартирган. Дексмедетомидин қабул қилган пациентлар, пропофол ёки мидазолам қабул қилган пациентларга нисбатан, енгилроқ уйғонишган, персонал билан яхшироқ ҳамкорлик қилишган ва оғриқ жадаллиги бўйича яхшироқ хабар беришган. Дексмедетомидин қабул қилган пациентларда, мидазолам қабул қилган пациентларга нисбатан, артериал гипотензия ва брадикардия кўпоқ юзага келган, лекин тахикардия камроқ ривожланган, пропофол қабул қилган пациентларга нисбатан эса, тахикардия кўпроқ ривожланган, лекин артериал гипотензияни ривожланиш тезлиги бир хил бўлган.
CAM-ICU шакласи ёрдамида баҳоланувчи делирийни ривожланиш тезлиги, тадқиқотларда мидазоламга нисбатан пасроқ бўлган, делирий билан боғлиқ нохуш кўринишлар эса, пропофолга нисбатан, дексмедетомидин қабул қилган гуруҳда камроқ ривожланган.
Седация даражаси етарли бўлмаганлиги туфайли седация тўхтатилган пациентлар пропофол ёки мидазоламга ўтказилган. Седация даражасини етарли бўлмаслиги хавфи, бевосита бошқа дори воситасига ўтишдан олдин стандарт усуллар билан седация ҳолатига киритиш қийин бўлган пациентларда юқорироқ бўлган.
Болаларда препаратнинг самарадорлигини тасдиқловчи далиллар жадал терапия бўлимида 1 ойликдан ≤ 17 ёшгача бўлган операциядан кейинги катта популяцияда дозани назорат қилиш билан ўтказилган клиник тадқиқотда олинган. Дексмедетомидин қабул қилган тахминан 50% пациентлар 24 соатдан ошмаган (медиана 20,3 соат) даволаш даври давомида мидазолам ёрдамида қўшимча седацияни талаб этишмаган. Препаратни 24 соатдан ортиқ қўлланилиши юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.
Янги туғилган (ҳомиладорликнинг 28-44-чи ҳафтасида туғилган) чақалоқларда қўлланилиши юқасидан маълумотлар чекланган ва фақат паст дозалар (≤0,2 мкг/кг/соат) учун мавжуд (5.2 ва 4.4 бўлимларга қаранг). Янги туғилган чақалоқлар, гипотермия бўлган ҳолларда ва юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажми юрак қисқаришлари сонига боғлиқ бўлган ҳолатларда, дексмедетомидиннинг брадикардик самарасига айниқса сезгир бўлишлари мумкин.
Жадал терапия бўлимидаги пациентлар иштирокида фаол назорат препаратини қўллаган ҳолда ўтказилган икки ёқлама яширин клиник тадқиқотларда буйрак усти бези пўстлоғини сусайишини юз беришлари тезлиги (частотаси), мидазолам қабул қилган (n=338), ёхуд пропофол қабул қилган (n=275) пациентлардаги 0% га нисбатан, дексмедетомидин қабул қилган пациентларда (n=778) 0,5 % ни ташкил этган. Бу нохуш кўриниш 1 ҳолатда енгил даражага ва учта ҳолатда ўртача оғирлик даражасида бўлган ҳолат сифатида қайд этилган.
2-Кўрсатма: амбулатор аралашувларда седация/эс-ҳуши сақланган ҳолатда седация
Жарроҳлик ёки бошқа тиббий аралашувлардан олдин ва/ёки уларни ўтказиш вақтида интубация қилинмаган пациентларда седация учун қўлланган дексмедетомидиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги иккита рандомизацияланган икки ёқлама яширин плацебо-назоратли кўп марказли клиник тадқиқотларда баҳоланган.
1-Тадқиқотда турли жарроҳлик ёки бошқа тиббий аралашувларда назорат қилинган анестезия остида бўлган пациентларда дексмедетомидиннинг седатив хусусиятлари ўрганилган ва седациянинг исталган даражасига эришиш учун мидозолам билан қўшимча седация талаб этилмаган пациентлар улуши аниқланган; бунда фаоллик ва седацияни баҳолаш шкаласи (OAAS) қўлланилган.
Рандомизациядан кейин пациентларга дексмедетомидинни 1 мкг/кг дозада (n=129), дексмедетомидинни 0,5 мкг/кг дозада (n=63) юклама инфузияси ёки плацебо (физиологик эритма) инфузияси 10 минут давомида ўтказилди, шундан сўнг бошланғич доза - соатига 0,6 мкг/кг доза билан самарани бир маромда тутиб турувчи инфузия ўтказилди. Текширилаётган препаратнинг самарани бир маромда тутиб турувчи инфузиясининг дозасини седациянинг исталган даражасига (OAAS - фаоллик ва седацияни баҳолаш шакаласи бўйича ≤ 4) эришиш учун соатига 0,2 мкг/кг дан 1 мкг/кг гача титрлашимиз мумкин бўлган. Зарурат бўлганида, OAAS - фаоллик ва седацияни баҳолаш шакаласи бўйича седациянинг зарур даражасига эришиш ва уни тутиб туриш учун пациентларга мидозолам юборилиши мумкин. Исталган седация даражасига эришилгач, маҳаллий анестезия бажарилган. Дексмедетомидин гуруҳи ва плацебо гуруҳининг демографик характеристикалари бир хил бўлган.
Самарадорликни баҳолаш натижалари бўйича интубация қилинмаган пациентларни седацияси учун плацебога нисбатан, дексмедетомидин анча самаралироқ эканлиги намойиш этилган. Дексмедетомидинни 1 мкг/кг дозада қабул қилган 54% пациент ва дексмедетомидин 0,5 мкг/кг дозада қабул қилган 40% пациентлар, плацебо қабул қилган 3% пациентларга нисбатан, мидозолам билан қўшимча седацияга муҳтож бўлишмаган.
2-Тадқиқотда дексмедетомидинни, жарроҳлик ёки диагностик манипуляциялар олдидан катта пациентларни ҳуши ўзидалигида камера ёрдамида кузатиш йўли билан интубация учун қўлланилиши ўрганилган. Дексмедетомидиннинг седатив хусусиятлари, Ramsay седация шкаласи бўйича седация чуқурлиги даражаси ≥ 2 га эришиш учун мидозолам билан қўшимча седация талаб этилмаган пациентлар улушини қиёслаш ёрдамида текширилган. Пациентлар рандомизация қилинган ва дексмедетомединни 1 мкг/кг дозада (n=55) юклама инфузиясини ёки плацебони (физиологик эритма (n=50)) 50 минут давомида қабул қилишган, шундан сўнг 0,7 мкг/кг/соат фиксацияланган доза билан самарани бир маромда тутиб турувчи инфузияси юборилди. Зарурат бўлганида пациентлар Ramsay седация шкаласи бўйича ≥ 2 седация даражасига эришиш ва/ёки шу маромда тутиб туриш учун мидозолам қабул қилишган.
Дексмедетомидин гуруҳи ва плацебо гуруҳининг демографик характеристикалари бир хил бўлган.
Самарадорликни баҳолаш натижалари бўйича интубация қилинмаган пациентларни седацияси учун плацебога нисбатан, дексмедетомидин анча самаралироқ эканлиги намойиш этилган. Дексмедетомидинни қабул қилган 53% пациентлар, плацебо қабул қилган 14% пациентларга нисбатан, мидозолам билан қўшимча седацияга муҳтож бўлишмаган.
Фармакокинетикаси
Дексмедетомидиннинг фармакокинетикаси соғлом кўнгиллиларда қисқа муддатли вена ичига юборилганда ва жадал даволаш бўлимидаги пациентларда препаратни узоқ вақт давомида инфузион тарзда юборилганда ўрганилган.
Тақсимланиши
Дексмедетомидин икки камерали тақсимланиш модели орқали тақсимланади. Соғлом кўнгиллиларда у тез тақсимланиш фазасига учрайди, ярим тақсимланиш даври (T1/2α) тахминан 6 минутга тенг. Якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 1,9-2,5 соатга (минимал қиймати - 1,35 соат, максимал қиймати - 3,68 соат) тенг ва стационар тақсимланиш ҳажмининг ўртача қиймати (Vss) тахминан 1,16-2,16 л/кг (90-151 л) га тенг. Қон плазмасидан клиренсининг ўртача қиймати (Cl) - 0,46-0,73 л/соат/кг (35,7-51,1 л/соат) н ташкил этади. Кўрсатилган қийматлар Vss ва Cl билан боғлиқ ўртача тана вазни 69 кг га тенг бўлган. Дексмедетомидиннинг фармакокинетикаси жадал терапия бўлимидаги пациентларда қон плазмасида препаратнинг > 24 соатлик инфузиясидан сўнг бир хил бўлган. Ҳисоблаб чиқилган фармакокинетик параметрлар: T1/2 тахминан 1,5 соатга тенг, Vss - тахминан 93 л га ва Cl - тахминан 43 л/соат га тенг. 0,2 дан 1,4 мкг/кг/соат гача дозалар диапазонида дексмедетомидиннинг фармакокинетикаси тўғри прапорционал, у 14 кунгача давом этган даволанишда тўпланмайди. Дексмедетомидиннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши - 94 % ни ташкил этади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси 0,85 дан 85 нг/мл гача концентрациялар диапазонида ўзгармас бўлган. Дексмедетомидин, ҳам одамнинг зардоб альбумини, ҳам α1-нордон гликопротеин билан боғланади, зардоб альбумини дексмедетомидин қон плазмасида боғланадиган асосий оқсил ҳисобланади.
Метаболизми ва чиқарилиши
Дексмедетомидин жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди. Бошланғич метаболизми учта метаболик йўл: тўғридан-тўғри N-глюкуронизация, тўғридан-тўғри N-метил гуруҳини бирикиши ва цитохром Р450 ёрдамида оксидланиш йўл бўйича кечади. Дексмедетомидиннинг қон оқимидаги асосий метаболитлари иккита изомер N-глюкуронид ҳисобланади. Метаболит H-l (N-метил-З-гидроксиметилдексмедетомидина О-глюкуронид) ҳам дексмедетомидин биотрансформациясининг асосий қонда айланиб юрувчи маҳсулоти ҳисобланади. Цитохром Р450 қонда айланиб юрувчи иккита иккинчи даражали метаболитларни: дексмедетомидиннинг 3-метил гуруҳида гидроксилланиш йўли билан ҳосил бўладиган 3-гидроксиметилдексмедетомидин ва имидазол халқани оксидланиши ҳисобига ҳосил бўлувчи Н-3 метаболитни ҳосил бўлишини катализлайди. Мавжуд маълумотларга мувофиқ, оксидланган метаболитларни ҳосил бўлиши цитохром Р450 нинг қатор изоферментлари (CYP2A6, CYP1A2, CYP2E1, CYP2D6 ва CYP2C19) иштирокида юз беради. Бу метаболитлар аҳамиятли фармакологик фаолликка эга эмас.
Радиоактив изотоп билан нишонланган дексмедетомидинни вена ичига юборилгандан кейин 9 кундан сўнг радиактив модданинг тахминан 95% сийдикда ва 4% ахлатда аниқланган. Сийдикдаги асосий метаболитлари - юборилган дозанинг 34% ни ташкил этувчи иккита изомер N-глюкурониди ва юборилган дозанинг 14,51 % ни ташкил этувчи N-метил-З-гидроксиметилдексмедетомидина О-глюкуронид ҳисобланади. Метаболитлар дексмедетомидин-карбон кислотаси, 3-гидроксиметилдексмедетомидин ва унинг О-глюкурониди юборилган дозанинг 1,11-7,66 % ни ташкил этади. Ўзгармаган дексмедетомидиннинг 1% дан камроғи сийдикда аниқланади. Сийдикдаги метаболитларнинг тахминан 28% аниқланмаган иккинчи даражали метаболитлар ҳисобланади.
Махсус пациентлар гуруҳи
Препаратнинг фармакокинетикасида ёшга ва жинсга боғлиқ сезиларли фарқлар йўқ.
Соғлом кўнгиллиларга нисбатан, жигар етишмовчилиги бўлган шахсларда дексмедетомидинни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси пасаяди. Дексмедетомидиннинг боғланмаган фракциясининг ўртача улуши соғлом кўнгиллиларда 8,5 % дан, оғир жигар етишмовчилиги бўлган шахсларда 17,9 % гача ўзгариб турган. Турли оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А, В ва С синфлари) бўлган пациентларда дексмедетомидиннинг буйрак клиренси пасайган ва қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври - Т1/2 узайган. Соғлом кўнгиллиларда кузатилган кўрсаткичларга нисбатан, енгил, ўртача ва оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган шахсларда қон плазмасидан боғланмаган дексмедетомидиннинг клиренсини ўртача қийматлари мувофиқ равишда 59, 51 ва 32 % ни ташкил этган. Енгил, ўртача ва оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган шахсларда ўртача Т1/2 мувофиқ равишда 3,9; 5,4 ва 7,4 соатга узайган. Дексмедетомидиннинг дозасини танлаш седатив самаранинг даражасига қараб амалга оширилишига қарамай, жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, бузилиш даражасига ёки клиник жавобга қараб, препаратнинг бошланғич ёки самарани бир маромда тутиб турувчи дозасини пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Соғлом кўнгиллиларга нисбатан, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/минут) бўлган пациентларда дексмедетомидиннинг фармакокинетикаси ўзгармайди.
Янги туғилган чақалоқларда (ҳомиладорликнинг 28-44-чи ҳафтасида туғилган чақалоқларда) ва 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда олинган маълумотлар чекланган. Дексмедетомидиннинг ярим чиқарилиш даври 1 ойликдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда катта пациентларда кузатилганига мувофиқ келган, лекин янги туғилган чақалоқларда (1 ойликкача) анча узоқ давр кузатилади. 1 ойликдан 6 ёшгача бўлган ёш гуруҳида тана вазни бўйича мувофиқлаштирилган қон плазмасидан клиренси юқорироқ бўлган, лекин каттароқ ёшдаги болалар ва ўсмирларда пасайган. Янги туғилган (1 ойликкача бўлган) чақалоқларда тана вазни бўйича мувофиқлаштирилган қон плазмасидан клиренси хали етуклик даражасига етмаганлиги туфайли, каттароқ ёшдаги гуруҳлардагига нисбатан пастроқ (0,9 л/соат/кг) бўлган.
Хавфсизлик бўйича клиника олди маълумотлари
Бир марта ва кўп марта юборилгандаги фармакологик хавфсизликни, токсикликни, шунингдек генотоксикликни ўрганиш юзасидан умум қабул қилинган тадқиқотларга асосланган клиника олди тадқиқотларидан келиб чиқиб, ушбу дори воситаси одам учун хавф туғдирмайди деган хулосага келиш мумкин.
Репродуктив токсикликни ўрганиш юзасидан каламушларда ўтказилган тадқиқотларда дексмедетомидин эркак ва урғочилардаги фертилликка таъсир кўрсатмаган, шунингдек қуёнлар ва каламушларда тератоген самаралар ҳам аниқланмаган. Қуёнларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг суткада 96 мкг/кг ли максимал дозасини вена ичига юборилиши натижасидаги экспозиция, одамда терапевтик доза юборилгандаги экспозиция билан бир хил бўлган. Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда суткада 200 мкг/кг ли максимал дозани тери остига юборилиши ҳомила ўлимини ошишини ва ҳомила вазнини камайишини чақирган. Афтидан, бу урғочи ҳайвондаги токсиклик билан боғлиқ бўлган. Ҳомиланинг тана вазнини камайиши каламушларда, суткада 18 мкг/кг дозада қўллаб фертиллик ўрганилганда аниқланган, суткада 54 мкг/кг дозани қўлланилиши оссификацияни кечикиши билан кечган. Каламушларда эришилган экспозиция даражаси, одамда терапевтик доза юборилганидагига қараганда пастроқ бўлган.
- Жадал терапия бўлимидаги катта пациентларда седация, улар учун зарур седация чуқурлиги даражаси товушли стимуляцияга жавобан уйғониш даражасидан ошмайди (Ричмонд қўзғалиш-седация шкаласи (RASS) бўйича 0 дан -3 баллгача бўлган диапазонга тўғри келади).
- Интубация қилинмаган пациентларда диагностик ёки жарроҳлик манипуляциялардан олдин ва/ёки улар вақтида седация, масалан амбулатор аралашувларда/эс-хуши сақланган ҳолда седацияда қўлланилади.
1-Кўрсатма. Жадал терапия бўлимидаги катта пациентларда седация, улар учун зарур седация чуқурлиги даражаси товушли стимуляцияга жавобан уйғониш даражасидан ошмайди (Ричмонд қўзғалиш-седация шкаласи (RASS) бўйича 0 дан -3 баллгача бўлган диапазонга тўғри келади).
Фақат стационар шароитида қўллаш учун мўлжалланган. Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати фақат жадал терапия бўлимидаги пациентлар билан ишлаш ва операция хонасида пациентларда анестезия ўтказиш учун махсус ўқитилган шифокорлар/тиббий персонал томонидан қўлланилиши лозим.
Интубация қилинган ва седация ўтказилган пациентлар, кейинчалик пациентнинг индивидуал жавобига қараб, седациянинг исталган чуқурлик даражасига эришиш учун соатига 0,2 дан 1,4 мкг/кг гача бўлган дозалар атрофида дозага тузатиш киритилиши билан, бошланғич инфузия тезлиги соатига 0,7 мкг/кг бўлган дексмедетомидинга ўтказилишлари мумкин. Ҳолсизланган пациентларда олдиндан анча паст инфузия тезлигини қўллаш имконини кўриб чиқиш керак. Дексмедетомидин кучли таъсир этувчи дори воситасидир, инфузия тезлиги бир соат деб тайинланади. Дозага тузатиш киритилганидан кейин седациянинг янги барқарор даражасига (мувозанатли ҳолат) эришиш учун бир соатгача вақт талаб этилиши мумкин.
Максимал доза
Препаратнинг соатига 1,4 мкг/кг максимал дозасини оширмаслик керак. Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратининг максимал дозасида етарли седация даражасига эришмаган пациентлар муқобил седатив препаратга ўтказилишлари лозим.
Препаратнинг юклама дозасини юбориш тавсия этилмайди, чунки бунда дори препаратига нисбатан нохуш реакцияларни ривожланиш тезлиги ошади. Зарурат бўлганида Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратининг клиник самараси аниқлангунига қадар пропофол ёки мидазолам қўлланилиши мумкин.
Қўллаш давомийлиги
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратини 14 кундан ортиқ вақт давомида қўллаш тажрибаси йўқ. Дексмедетомидин ЭВЕР Валинжект препаратини ушбу даврдан ортиқ вақт давомида қўлланганда пациентнинг ҳолатини мунтазам баҳолаб туриш лозим.
2-Кўрсатма. Интубация қилинмаган пациентларда диагностик ёки жарроҳлик манипуляциялардан олдин ва/ёки улар вақтида седация, масалан амбулатор аралашувларда/эс-хуши сақланган ҳолда седация.
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати фақат операция хонасидаги пациентларда ёки диагностик манипуляциялар вақтида пациентларда анестезия ўтказиш учун махсус ўқитилган шифокорлар/тиббий персонал томонидан қўлланилиши лозим. Агар дексмедетомидин эс-ҳуши сақланган ҳолда седация учун қўлланаётган бўлса, пациентларни жарроҳлик аралашувини ўтказишда иштирок этмаётган одам кузатиши лозим. Пациентларни, артериал гипотензия, артериал гипертензия, брадикардия, нафасни сусайиши, апноэ, ҳансираш ва/ёки гипоксияни ривожланиши юзасидан узлуксиз кузатувини ўтказиш керак.
Кислородни қўшимча берилиш йўлига эга бўлиш ва зарурати бўлганида уни амалга ошириш лозим. Қонни кислород билан тўйиниш даражасини узлуксиз мониторингини ўтказиш лозим.
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати юклама инфузияси кўринишида ва ундан кейин келувчи самарани бир маромда тутб турувчи инфузия кўринишида қўлланилади. Манипуляция турига қараб, исталган клиник самарага эришиш учун тегишли дори терапиясини ўтказиш зарур бўлиши мумкин. Оғриқли аралашувларда ёки агар чуқур седация талаб этилса, қўшимча анальгетиклар ёки седатив воситаларни (масалан, мидазолам, пропофол ва опиоидларни) қўллаш тавсия этилади.
Седацияни индукция қилиш
Катта пациентларда: 1,0 мкг/кг доза билан 10 минут давомида юклама инфузия ўтказилади. Камроқ инвазив аралашувларда, масалан, офтальмологик жарроҳликда, 0,5 мкг/кг доза билан 10 минут давомида юклама инфузия ўтказиш етарлидир.
Катта пациентларни хуши ўзидалигида камера ёрдамида кузатиш йўли билан интубация қилинганда: 1,0 мкг/кг доза билан 10 минут давомида юклама инфузия ўтказилади.
65 ёшдан ошган пациентларда: дозани пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда: дозани пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Седацияни бир маромда тутиб туриш
Катта пациентларда: одатда, соатига 0,6 мкг/кг доза билан самарани бир маромда тутиб турувчи инфузия ўтказилади, сўнгра эса, дозани титрлаш ёрдамида 0,2 дан 1,0 мкг/кг/соат гача бўлган доза чегарасида дозани аста-секин танлаш амалган оширилади. Самарани бир маромда тутиб турувчи инфузия тезлигини исталган седация даражасидан келиб чиқиб, тўғрилаш керак.
Катта пациентларни хуши ўзидалигида камера ёрдамида кузатиш йўли билан интубация қилинганда: эндотрахеал трубкани қўйишдан олдин соатига 0,7 мкг/кг доза билан самарани бир маромда тутиб турувчи инфузия тавсия этилади.
65 ёшдан катта пациентларда: дозани пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда: дозани пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Махсус пациентлар гуруҳи
Кекса ёшдаги пациентлар
Дозага тузатиш киритиш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Дексмедетомидин жигарда метаболизмга учрайди, демак, жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда ушбу препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Самарани бир маромда тутиб турувчи дозани пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Болалар ва ўсмирлар:
0 дан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда дексмедетомидиннинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланмаган.
Қўллаш усули
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати фақат суюлтирилгандан кейин назорат қилинадиган инфузион насос ёрдамида вена ичига инфузиялар кўринишида қўлланилади. Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратини болюс ёрдамида юбориш мумкин эмас.
Хавфсизлик профилининг хулосаси
1-Кўрсатма: жадал терапия бўлимида даволанаётган катта пациентларда седация
Жадал терапия бўлимида даволанаётган пациентларда дексмедетомидин қўлланганда энг кўп хабар берилган нохуш реакциялар, тахминан мувофиқ равишда 25, 15 ва 13 % пациентларда юз берувчи артериал босимни пасайиши ёки ошиши ва брадикардия ҳисобланади.
Артериал қон босимни пасайиши ва брадикардия ҳам жадал терапия бўлимидаги рандомизацияланган мувофиқ равишда 1,7 ва 0,9 % пациентларда юз берувчи дексмедетомидинни қўлланилиши билан боғлиқ бўлган энг кўп учрайдиган жиддий нохуш реакциялар ҳисобланган.
2-Кўрсатма: амбулатор аралашувларда седация/эс-хуши сақланган ҳолда седация
Амбулатор аралашувларда дексмедетомидин қўлланганида энг кўп хабар берилган нохуш реакциялар қуйидагилар бўлган:
- Артериал қон босимни пасайиши (54 % дексмедетомидин қабул қилган гуруҳдаги пациентларда ва 30 % плацебо гуруҳида)
- Нафасни сусайиши (37 % дексмедетомидин қабул қилган гуруҳдаги пациентларда ва 32 % плацебо гуруҳида)
- Брадикардия (14 % дексмедетомидин қабул қилган гуруҳдаги пациентларда ва 4 % в плацебо гуруҳида)
Нохуш реакцияларнинг жадвал кўринишидаги рўйхати
1-Жадвалда санаб ўтилган нохуш реакциялар тўғрисидаги маълумотлар, жадал терапия бўлимидаги рандомизация қилинган 3137 нафар пациент (1879 нафари дексмедетомидин қабул қилган, 864 - қиёсий терапия ва 394 - нафари плацебо қабул қилган) иштирок этган клиник тадқиқотларнинг умумлаштирилган маълумотларидан, шунингдек рандомизация қилинган 431 нафар пациент (381 нафари дексмедетомидин қабул қилган, 113 - плацебо) иштирокидаги унча катта бўлмаган аралашувларда енгил ва ўртача седацияни ўрганиш юзасидан клиник тадқиқотларнинг умумлаштирилган маълумотларидан олинган.
Нохуш реакциялар қуйидаги градацияни ишлатиш билан учраш тезлиги бўйича қуйилагича гуруҳланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).
- Жадвал: Нохуш реакцияларп
Аъзолар тизими синфи MedDRA (АТС) | Жуда тез-тез | Тез-тез | Тез-тез эмас | Кам ҳолларда |
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар | - | Гипергликемия, гипогликемия | Метаболик ацидоз, гипоальбуминемия | - |
Руҳиятни бузилиши | - | Хавотирлик | Галлюцинациялар | - |
Юрак томонидан бузилишлар | Брадикардия | Ишемия ёки миокард инфаркти, тахикардия | I даражали атриовентрикуляр блокада, юракдан отилиб чиқувчи қон ҳажмини камайиши | - |
Қон томирлари томонидан бузилишлар | Артериал гипотензия, артериал гипертензия | - | - | - |
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар | Нафасни сусайиши | - | Ҳансираш, апноэ | - |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | - | Кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши | Қоринни дам бўлиши | - |
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар | - | Бекор қилиш синдроми, гипертермия | Дори воситасининг самарсизлиги, чанқоқ | - |
Айрим нохуш реакцияларнинг таърифи
Клиник аҳамиятли бўлган артериал босимни пасайиши ва брадикардия бартараф этилиши лозим.
Жадал терапия бўлимида бўлмаган, дексмедетомидин қабул қилган нисбатан соғлом шахсларда брадикардия баъзида синус тугунини тўхтаб қолишига олиб келган. Симптомлар оёқлар кўтарилганда ва атропин ва гликопирроний бромиди каби м-холиноблокаторлар юборилганда бартараф бўлган. Айрим ҳолларда олдин брадикардияси бўлган пациентларда у асистолия эпизодларигача авж олган.
Артериал қон босимни ошиши юклама дозани юборилиши билан боғлиқ бўлган. Ушбу реакцияни, юклама дозани юборишдан сақланиб ёки инфузия тезлигини ёки юклама дозани паайтириб, олдини олиш мумкин.
Болалар ва ўсмирлар
1 ойликдан катта болаларни, асосан операциядан кейин 24 соатгача вақт давомида жадал терапия бўлимидаги болаларни даволашни баҳолаш ўтказилган; катталардаги профиль билан бир хил хавфсизлик профили намойиш этилган. Янги туғилган (ҳомиладорликнинг 28-44 ҳафтасида туғилган) чақалоқларда қўлланилиши бўйича маълумотлар чекланган ва фақат ≤0,2 мкг/кг/соат самарани бир маромда тутиб турувчи доза учун мавжуд холос. Адабиётларда янги туғилган чақалоқларда гипотермик брадикардиянинг ягона бир ҳолати таърифланган.
Таъсир этувчи моддага ёки бошқа компонентларга ўта юқори сезувчанлик.
Юрак ритмини сунъий бошқарувчиси бўлмаган II-III даражали атриовентрикуляр блокада.
Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипотензия
Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган.
Дексмедетомидинни анестетиклар, седатив, ухлатувчи воситалар ва опиоидлар билан бир вақтда қўлланилиши, эҳтимол, уларнинг седация, анестезия, анальгезия ва кардиореспиратор самаралари каби самараларини кучайишига олиб келади. Мақсадли тадқиқотларнинг натижалари, изофлуран, пропофол, алфентанил ва мидазолам билан бирга қўлланганда самараларни кучайишини тасдиқлади.
Дексмедетомидин ва изофлуран, пропофол, алфентанил ва мидазолам ўртасида фармакокинетик ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Фармакодинамик ўзаро таъсирлар юз бериши мумкинлиги туфайли, уларни дексмедетомидин билан бир вақтда қўлланганда, дексмедетомидиннинг ёки бир вақтда қўлланилаётган анестетиклар, седатив, ухлатувчи воситалар ва опиоидларнинг дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.
CYP ферментлари, шу жумладан CYP2B6 дексмедетомидин ёрдамида ингибиция қилиниши, одам жигарининг микросомал ҳужайралари инкубация қилинганда текширилган. In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ, in vivo шароитларда дексмедетомидин ва асосан CYP2B6 томонидан метаболизмга учрайдиган субстратлар ўртасида ўзаро таъсирнинг потенциал имкони мавжуд.
In vitro шароитидаги тадқиқотларнинг натижаларига мувофиқ, дексмедетомидин CYP1A2, CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9 ва CYP3A4 ни индукция қилиши мумкин. Бундай индукция in vivo шароитидаги тадқиқотларда ҳам истисно этилмайди. Клиник аҳамияти номаълум.
Артериал босимни пасайиши ва брадикардияни келтириб чиқарувчи дори воситаларни, масалан, β-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларда кўрсатилган самараларни кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим, бироқ эсмолол билан ўзаро таъсирни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда аддитив самаралар ўртача бўлган.
Кузатув
Қўлланилишига бўлган кўрсатмаларга мувофиқ Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати жадал терапия бўлимида, операция хонасида ёки диагностик аралашувларда қўллаш учун мўлжалланган. Уни бошқа шароитларда қўллаш тавсия этилмайди. Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратининг инфузияси вақтида барча пациентларда юрак фаолиятининг узлуксиз мониторинги амалга оширилиши лозим.
Дексмедетомидин юборилганидан сўнг тикланиш даври тахминан бир соатни ташкил этади. Дексмедетомидин амбулатор пациентларда қўлланганда, пациентнинг индивидуал ҳолатига қараб, камида шу давр давомида синчков кузатувни таъминлаш керак. Пациентнинг хавфсизлигини таъминлаш учун тиббий кузатувни камида яна бир соат амалга ошириш керак.
Умумий эҳтиёткорлик чоралари
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратини болюс тарзда юбориш мумкин эмас. Жадал терапия бўлимида даволашда ҳам препаратнинг юклама дозасини юбормаслик керак. Ажитацияни, айниқса жадал терапия бўлимида даволашда препарат қўлланган биринчи соатлар давомида, зудлик билан назорат қилишнинг муқобил усулларини қўллаш лозим.
Дексмедетомидин қабул қилаётган айрим пациентлар осон уйғонишган ва стимуляциядан кейин тезда контактга киришишган. Бошқа клиник симптомлар бўлмаганида ушбу аломат препаратнинг самарасизлиги сифатида қаралмаслиги лозим.
Дексмедетомидин интубация индукцияси воситаси сифатида ёки миорелаксантлар қўлланганда седацияни таъсинлаш учун қўлланмаслиги лозим.
Айрим бошқа седатив воситалардан фарқли равишда, дексмедетомидин тиришишга қарши таъсирга эга эмас, ва демак тиришиш фаоллигини бостирмайди.
Дексмедетомидинни седатив таъсир самарасига эга бўлган ёки юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи дори воситалари билан бир вақтда қўллаганда, аддитив самараси юз бериши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратини пациент томонидан назорат қилинадиган седация учун қўллаш тавсия этилмайди. Ҳозирги вақтда маълумотлар етарли эмас.
Амбулатор шароитларда қўлланганда, аралашув турига, ёндош дори билан даволаш, пациентнинг ёши ва ҳолатига қараб, пациент қуйидагиларни билиб олиши лозим:
- Аралашув ўтказилган муассасадан фақат бошқа бировнинг ёрдамида тарк этиш мумкин.
- Пациент малакани талаб этувчи ёки хавф туғдирувчи, масалан, транспорт воситаларини бошқариш каби фаолият турлари яна қачон шуғуллана олиши мумкинлигини хабар бериш керак.
- Седатив воситаларни (масалан, бензодиазепинлар, опиоидлар, алкоголни) қўлланилиши.
Кекса ёшдаги пациентлар
Дексмедетомидинни кекса ёшдаги пациентларда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 65 ёшдан катта пациентлар дексмедетомидин қўлланганида артериал гипотензияни ривожланишига кўпроқ мойилдирлар. Дозани пасайтириш имконини кўриб чиқиш керак.
Юрак қон-томир тизимига таъсири ва эҳтиёткорлик чоралари
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати юрак қисқаришлари сонини ва артериал босимни пасайтиради (марказимй симпатолитик таъсир), лекин юқорироқ концентрацияларда артериал босимни ошишига олиб келувчи периферик вазоконстрикцияни чақиради (5.1 бўлимга қаранг).
Одатда, Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати чуқур седацияга олиб келмайди, шунинг учун пациентларни осонгина уйғотиш мумкин.
Демак, Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати бундай таъсирни ўзлаштира олмайдиган пациентларда, масалан, чуқур узлуксиз седация талаб этилган пациентларда ёки юрак-қон томир тизимининг оғир беқарорлиги бўлган пациентларда қўллаш учун тўғри келмайди.
Анамнезида брадикардияси бўлган пациентларда дексмедетомидинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Юрак қисқаришлари сони < 60 бўлган пациентларда препаратнинг таъсири тўғрисидаги маълумотлар жуда чекланган, шунинг учун бундай пациентлар алоҳида кузатувга муҳтождирлар. Брадикардия, одатда даволашни талаб этмайди, лекин зарурат туғилганида м-холиноблокаторларни юбориш билан ва препаратнинг дозаси пасайтирилганда яхши бартараф бўлади. Яхши жисмоний формада бўлган ва юрак қисқаришлари сони кам бўлган пациентлар, α2-адренорецепторлар агонистларининг манфий хронотроп самарасига айниқса сезувчан бўлишлари мумкин; синус тугунини тўхтаб қолиш ҳолатлари таърифланган.
Ёндош артериал гипотензияси (айниқса вазоконстрикторларга рефрактер) бўлган пациентларда, шу жумладан сурункали гиповолемияси бўлган ёки функционал заҳираси пасайган, масалан, юрак қоринчалари оғир дисфункцияси бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларда дексмедетомидиннинг гипотензив самараси яна ҳам яққол намоён бўлиши мумкин, шунинг учун бундай пациентларни ўзига хос парвариш қилиш талаб этилади. Артериал босимни пасайиши, одатда, махсус чораларни талаб этмайди, лекин зарурат туғилганида Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати қўлланганида дозани пасайтиришга, айланаётган қон ҳажмини тўлдириш учун қўлланадиган воситаларни ва/ёки вазоконстрикторларни юборишга тайёр туриш лозим.
Вегетатив нерв тизимини шикастланиши (масалан, умуртқа поғонасини жароҳати туфайли) бўлган пациентларда Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати юборилганидан сўнг бўладиган гемодинамик самаралар яна ҳам яққол намоён бўлиши ва махсус назоратни талаб этиши мумкин,
Транзитор артериал гипертензия, биринчи навбатда юклама дозани дексмедетомидиннинг периферик вазоконстриктор таъсири билан бир вақтда юбориш вақтида кузатилган, шунинг учун юклама дозани юбориш тавсия этилмайди. Ошган артериал босимни даволаш, одатда талаб этилмайди, бироқ препаратни юбориш тезлигини пасайтириш тавсия этилиши мумкин.
Концентрация ошганидаги локал вазоконстрикция юрак ишемик касаллиги ёки оғир цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда катта аҳамият касб этиши мумкин; бундай пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари лозим. Миокард ёки бош мия ишемияси белгилари бўлган пациентларда препаратнинг дозасини пасайтириш ёки уни юборишни бекор қилиш имконини кўриб чиқиш керак.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препаратнинг юқори дозаси юборилганда дексмедетомидиннинг пасайган клиренси нохуш реакцияларни ривожланиш хавфини ошишига, хаддан ташқари седацияга ва самарани узайишига олиб келиши мумкин.
Неврологик касалликлари бўлган пациентлар
Дексмедетомидинни бош мия жароҳати ва нейрохирургик операциялардан кейинги операциядан кейинги давр каби оғир неврологик ҳолатларда қўллаш тажрибаси чекланган. Бундай ҳолатларда, айниқса чуқур седация зарурати туғилганида у эҳтиёткорлик билан қўлланлиши лозим. Дексмедетомидин церебрал қон оқимини ва бош мия ички босимини пасайтириши мумкин. Буни теарпияни танлашда ҳисобга олиш лозим.
Бошқа касалликлари бўлган пациентлар
α2-адренорецепторларнинг агонистларини, уларни узоқ вақт қўллагандан кейин кескин бекор қилинганда кам ҳолларда бекор қилиш синдроми юз берган. Дексмедетомидин бекор қилинганидан кейин ўша заҳоти ажитация ривожланганида ва артериал босим ошганида, ушбу ҳолатни юз бериши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.
Хавфли гипертермияга мойил шахсларда дексмедетомидинни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Демак, препаратни мазкур гуруҳ пациентларида қўллаш тавсия этилмайди. Номаълум генезга эга турғун иситма ривожланганда Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратини қўллашни тўхтатиш керак.
Маълум таъсирга эга бўлган ёрдамчи моддалар
Ушбу препарат 1 ммоль (тахминан 3,5 мг) дан кам натрий сақлайди, яъни у деярли натрий сақламайди.
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланилиши, фертилликка таъсири
Ҳомиладорлик
Дексмедетомидинни ҳомиладор аёлларда чекланган қўллаш тажрибаси мавжуд.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токсиклик аниқланган.
Дексмедетомидинни ҳомиладорлик вақтида ҳамда бола туғишга қодир ва контрацепция қўлламайдиган аёлларда қўллаш тавсия этилмайди.
Эмизиш даври
Мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ, дексмедетомидин ёки унинг метаболитлари каламушларнинг кўкрак сутига ўтади. Эмизилаётган болалар учун ҳам хавф инкор этилмайди. Ёхуд эмизишни тўхтатиш, ёхуд препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Бунда ҳам бола учун эмизишнинг фойдасини, ҳам она учун даволашдан кутилган фойдани эътиборга олиш лозим.
Фертиллик
Фертилликни ўрганиш юзасидан каламушларда ўтказилган тадқиқотларда дексмедетомидин эркак ва урғочиларда фертилликка таъсир кўрсатмаган.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига анча сезиларли таъсир кўрсатади.
Симптомлари
Клиник тадқиқотлар ва пострегистрацион қўллаш доирасида дексмедетомидиннинг дозасини ошириб юборилишининг бир неча ҳоллари тўғрисида хабар берилган. Мавжуд маълумотларга мувофиқ, бундай ҳолларда юбориш тезлиги 20 ойлик болада 36 минути давомида соатига 60 мкг/кг га ва катта ёшдаги пациентда 15 минут давомида соатига 30 мкг/кг га етган. Бундай ҳолларда дозани ошириб юборилиши оқибатида энг кўп учрайдиган нохуш реакциялар брадикардия, артериал босимни пасайиши, хаддан ташқари седация, уйқучанлик ва юракни тўхтаб қолиши бўлган.
Даволаш
Клиник симптомлар билан намоён бўлувчи дозани ошириб юборилиши ҳолларида дексмедетомидин инфузиясини камайтириш ёки тўхтатиш керак. Кутилаётган самаралар асосан юрак-қон томир тизимидан бўлиб, уларни клиник кўрсатмаларга мувофиқ бартараф этиш керак. Юқори концентрацияларда артериал босимни ошиши, уни пасайишидан кўпроқ кузатилиши мумкин. Клиник тадқиқотларда синус тугунини тўхтаб қолиши мустақил равишда ёки атропин ва гликопирроний бромидини юборилишига жавобан тузалган. Дозани оғир ошириб юборилишининг юракни тўхтаб қолиши билан кечувчи айрим ҳолларида реанимацион чора-тадбирларни ўтказиш талаб этилган.
Номутаносиблиги
Дори воситасини бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Мутаносибликни ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра, дексмедетомидиннинг табиий резинанинг айрим турларига нисбатан адсорбция потенциали мавжудлиги намойиш этилган. Дексмедетомидиннинг дозасини танлаш седатив самаранинг даражаси бўйича амалга оширилишига қарамай, фақат синтетик резинадан ёки қопламали табиий резинадан олинган зичлагичларнинг компонентларини ишлатиш тавсия этилади.
Препарат билан муомалада ва унинг утилизациясида махсус эҳтиёткорлик чоралари
Препаратнинг ҳар бир ампуласи ва инъекция учун ҳар бир флакон фақат битта пациент учун мўлжалланган.
Эритмани тайёрлаш
Талаб этилган концентрацияга (4 мкг/мл ёки 8 мкг/мг) эришиш мақсадида Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратини қўллашдан олдин глюкоза 50 мг/мл (5%) эритмасида, Рингер эритмасида, маннитол эритмасида ёки натрий хлориди 9 мг/мл (0,9%) эритмасида ёхуд 4 мкг/мл, ёхуд 8 мкг/мл концентрациягача эришиш учун суюлтириш мумкин. Қуйида жадвалда инфузия учун эритма тайёрлаш учун зарур бўлган концентрат ва инфузион муҳит (эритма) ҳажми келтирилган.
Тайёрланган эритмани, унинг компонентлари тўлиқ аралашиши учун эҳтиёткорлик билан чайқатиш лозим.
Қўллашдан олдин Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препаратини ёт заррачалар борлиги ва рангини ўзгаришини аниқлаш юзасидан визуал тарзда текшириш керак.
Дексмедетомидин ЭВЕР Фарма препарати қуйидаги инфузия учун эритмалар ва препаратлар билан мутаносиб эканлиги намойиш этилган:
Рингер лактат эритмаси, 50 мг/мл (5 %) глюкоза эритмаси, 9 мг/мл (0,9 %) натрий хлориди эритмаси, 200 мг/мл (20 %) маннитол эритмаси, тиопентал натрий, этомидат, векуроний бромиди, панкуроний бромиди, сукцинилхолин, атракурий бесилати, мивакурий хлориди, рокуроний бромиди, гликопиролат бромиди, фенилэфрин гидрохлориди, атропина сульфати, дофамин, норадреналин, добутамин, мидазолам, морфин сульфати, фентанил цитрати ва плазма ўрнини босувчи воситалар.
Ишлатилмаган препарат маҳаллий қонунчилик талабларига мувофиқ утилизация қилиниши керак.
2 мл, 5 мл ва 10 мл хажмли (тўлдириш ҳажми 2, 4 ёки 10 мл бўлган) I турдаги рангсиз шиша ампулалар.
2 мл, 5 мл ва 10 мл хажмли (тўлдириш ҳажми 2, 4 ёки 10 мл бўлган), фторполимер қопламали бромбутил резина тиқин билан беркитилган I турдаги инъекция учун рангсиз шиша флаконлар.
Ўрам ўлчамлари
2 мл дан 5 ампула, 5 мл дан 5 ампула, 10 мл дан 5 ампула, 2 мл дан 25 ампула,
2 мл дан инъекция учун 5 флакон, 4 мл дан инъекция учун 4 флакон, 4 мл дан инъекция учун 5 флакон, 10 мл дан инъекция учун 4 флакон, 10 мл дан инъекция учун 5 флакон.
Сотувда барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.
Флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига ўрамланган.
Ушбу препарат учун махсус температур сақлаш шароитлари талаб этилмайди.
Препаратни ёруғликдан ҳимоя қилиш учун инъекция учун ампулалар/флаконларни картон ўрамда сақлаш керак.
Изоҳ
Суюлтирилгандан кейин
Қўллашга тайёр бўлган препарат 25 °C ҳароратда 48 соат давомида ва совутгичда (2 °C -8 °C ҳароратда) физик ва кимёвий барқарор эканлиги намойиш этилган.
Микробиологик нуқтаи назаридан препаратни дарҳол қўллаш керак. Агар препарат дарҳол қўлланилмаса, сақлаш муддати ва сақлаш шароитлари уни қўллаш вақтида масъулият истеъмолчининг зиммасига тушади. Препаратни суюлтириш назорат қилинган ва валидация қилинган асептик шароитларда бажарилган ҳолатлар бундан мустаснодир, сақлаш шароити 2 °C дан 8 °C гача ҳароратда 24 соатдан ошмаслиги керак.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
4 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Фақат рецепт бўйича ва дорихона орқали берилади, такроран беришга рухсат берилмайди.
«ЭВЕР Фарма Йена ГмбХ»
Отто-Шотт-Штрассе 15, 07745 Йена, Германия.
Deksmedetomidin: 0.1 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Dexmedetomidine hech Pharma konsentrati D / inf. 100 mkg / ml 2 ml No. 5 (shisha) narxi 40000 so'm - 1 шт.
Dexmedetomidine hech Pharma konsentrati D / inf. 100 mkg / ml 2 ml No. 5 (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Dexmedetomidine hech Pharma konsentrati D / inf. 100 mkg / ml 2 ml No. 5 (shisha) ning asosiy faol moddasi Deksmedetomidin hisoblanadi.
Dexmedetomidine hech Pharma konsentrati D / inf. 100 mkg / ml 2 ml No. 5 (shisha) ishlab chiqaruvchisi Yen Fermasi hisoblanadi.