Dialipon kapsulalari 300 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 38000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Dialipon kapsulalari 300 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 300 мг (0,3 г) альфа-липой кислотаси;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, гипромелоза (Е15), сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Каттиқ желатин капсулалар № 0. Капсуланинг корпуси ва қопқоғи фил суяги рангида (ivory). Капсула ичидагиси - сариқ рангли кукунсимон гранулаланган аралашма.
Капсулалар.
Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: А16АХ01.
Фармакодинамикаси
Тиоктат кислотаси - бу таъсири бўйича α-кетокислоталарнинг оксидланишли декарбоксилланишида кофермент вазифасини бажарувчи витаминларга ўхшаган эндоген моддадир. Қандли диабетда юз берадиган гипергликемия оқибатида, глюкозани қон томирларининг матрица оқсилларига бирикиши ва “глюкоза билан тезкор боғланишнинг якуний маҳсулотлари” деб номланган моддаларни ҳосил бўлиши рўй беради. Бу жараён эндоневрал қон оқимини камайишига ва нервни шикастловчи эркин кислородли радикалларни ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ бўлган эндоневрал гипоксияга/ишемияга олиб келади. Шунингдек периферик нервларда глутатион каби антиоксидантлар даражасини камайиши аниқланган.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганида тиоктат кислотаси тез сўрилади. Аҳамиятли тизим олди метаболизми натижасида тиоктат кислотасининг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. тўқималарда тез тақсимланганлиги туфайли, тиоктат кислотасининг ярим парчаланиш даври 25 минутни ташкил этади. Қаттиқ дори шакллари перорал қўлланганда тиоктат кислотасининг нисбий биокираолишлиги ичиладиган эритмага пропорционал равишда 60% дан ортиқни ташкил этади. Қон плазмасидаги 4 мкг/мл максимал концентрацияси 600 мг тиоктат кислотаси перорал қўллангандан кейин тахминан 30 минутдан кейин аниқланган. Сийдик модданинг ўзгармаган ҳолда озгина миқдори аниқланади. Биотрансформацияси ён занжирни оксидланишли қисқариши (β-оксидланиш) ва/ёки тегишли тиолларни S-метилланиши ҳисобига амалга ошади. Тиоктат кислотаси in vitro шароитида металларнинг ион комплекслари билан, масалан цисплатин билан реакцияга киришади ва қанд молекулалари билан ўртача эрувчан комплексларини ҳосил қилади.
Диабетик полинейропатияда парестезияларда қўлланилади.
Катталар. Суткалик доза 600 мг тиоктат кислотасини (300 мг ли Диалипон® препаратининг 2 капсуласини) ташкил қилади, уни бир мартада биринчи марта овқат қабул қилишдан 30 минут олдин қабул қилиш керак. Капсулалар чайнамасдан, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Жадал парестезияларда даволашни, 2-4 ҳафта давомида Диалипон® препаратининг инъекция учун эритмасини парентерал юборишдан бошлаган афзал. Кейинчалик препаратни суткада 1 марта 600 мг дозада перорал қабул қилиш билан давом эттириш керак.
Даволаш давомийлигини касалликнинг характери ва кечишига қараб шифокор белгилайди.
Нерв тизими томонидан: таъм билиш ҳиссини ўзгариши ёки бузилиши.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ ва гастроинтестинал оғриқ, диарея.
Метаболизм томонидан: қонда қанд даражаси пасайиши мумкин. Гипогликемик ҳолатлардан далолат берувчи шикоятлар, яъни айнан: бош айланиши, кучли терлаш, бош оғриғи ва кўришни бузилиши тўғрисида хабарлар бўлган.
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан терида тошмалар, эшакеми (уртикар тошмалар), қичишиш, нафас олишни қийинлашиши.
Бошқалар: экзема.
Тиоктат кислотасига ёки препаратнинг бирон-бир бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Цисплатиннинг самарадорлиги Диалипон® препарати билан бир вақтда қўлланганда пасаяди. Тиоктат кислотаси металларнинг комплексларини ҳосил қилувчи модда ҳисобланади, шунинг учун фармакотерапиянинг асосий тамойилларига мувофиқ, уни металл бирикмалари билан (масалан, темир ёки магний сақловчи овқат қўшимчалари билан, сут маҳсулотлари билан, чунки улар кальций сақлайди) бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Агар препаратнинг умумий суткалик дозасини нонуштадан 30 минут олдин қўлланса, унда темир ва магний сақловчи овқат қўшимчаларини кундузи ёки кечқурун қўллаш керак.
Қандли диабети бўлган беморлар томонидан тиоктат кислотаси қабул қилинганда инсулин ва/ёки бошқа диабетга қарши воситаларнинг қандни пасайтирувчи таъсирини кучайиши мумкин, шунинг учун, айниқса даволашни бошида қонда қанд даражасини мунтазам назорат қилиш лозим. Гипогликемия симптомларини пайдо пайдо бўлишини олдини олиш учун айрим ҳолларда инсулин ёки перорал диабетга қарши воситаларнинг дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Диабетик полинейропатияни самарали даволашнинг бош омили - беморнинг қонида қанд даражасини оптимал мувофиқлаштиришдир. Полинейропатияни даволашни бошида регенерацион жараёнлар туфайли, “чумолилар ўрмалаши” хисси билан бўлган парестезияни қисқа муддатли кучайиши юз бериши мумкин.
Қандли диабети бўлган беморларда тиоктат кислотаси қўлланганда қонда глюкоза даражасини тез-тез назорат қилиш керак. Айрим ҳолларда гипогликемияни олдини олиш учун диабетга қарши препаратларнинг дозасини пасайтириш керак.
Алкоголли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш полинейропатияни ривожланиши ва авж олишининг аҳамиятли хавф омилидир ва даволашда муваффақиятга эришишда тўсқинлик қилиши мумкин, шунинг учун даволаниш вақтида ва даволаш курслари орасидаги даврларда алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия қилинади.
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланганда, бу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Тегишли клиник маълумотлар йўқлиги туфайли, тиоктат кислотасини ҳомиладорликда қўллаш тавсия қилинмайди.
Тиоктат кислотасини кўкрак сутига ўтиши тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун уни эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Болалар
Препаратни болаларга буюриш мумкин эмас, бу ёш тоифасига нисбатан етарли клиник қўллаш тажрибаси йўқ.
Автотраспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Даволаниш вақтида гипогликемия (бош айланиши ва кўришни бузилиши) каби ножўя реакцияларни юз бериши мумкинлиги туфайли автотранспортни, бошқа механизмларни бошқаришда ёки юқори диққатни ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка амал қилиши лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи бўлиши мумкин. Тиоктат кислотасини 10 г дан 40 г гача бўлган дозаларда алкогол билан бирга мажмуада беҳосдан қабул қилинганда ёки ўз жонига қасд қилишга уринишда перорал қўлланганда, айрим ҳолларда ўлим билан якунланувчи жуда оғир интоксикациялар кузатилган. Бошланғич босқичда интоксикациянинг клиник манзараси психомотор қўзғалиш ёки онгни бузилиши билан намоён бўлиши мумкин. Кейинчалик тарқалган тиришиш хуружлари ва лактоацидоз ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, тиоктат кислотасининг катта дозалари билан интоксикацияда гипогликемия, шок, скелет мушакларини ўткир некрози, гемолиз, диссеминацияланган қон томир ички қон ивиши, суяк кўмиги фаолиятини сусайиши ва кўп аъзоларда етишмовчилик ҳоллари таърифланган.
Даволаш. Ҳатто Диалипон® препарати билан кучли интоксикацияга шубҳа туғилганида (масалан катталар учун 300 мг дан 20 та дан ортиқ капсулани қабул қилиш ёки болаларда тана вазнига 50 мг/кг ортиқ дозада қабул қилинганда) дарҳол госпитализация қилиш ва беҳосдан заҳарланишда умумий тамойилларга мувофиқ чораларни кўриш (масалан қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш) тавсия қилинади. Тарқалган тиришиш хуружларини, лактатацидозни ва беморнинг ҳаётига хавф туғдирувчи интоксикациянинг бошқа оқибатларини симптоматик даволашни замонавий жадал даволаш тамойилларига мувофиқ ўтказиш керак. Бугунги кунга келиб, тиоктат кислотасини мажбурий чиқарилиши борасида гемодиализни, гемоперфузияни ёки гемофильтрация усулларини қўллашдан фойда бўлиши исботланмаган.
10 капсуладан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутига жойланган.
Оригинал ўрамида, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Фармак” ОАЖ
Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 74.
Lipoik kislota: 300 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Dialipon kapsulalari 300 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 37933 so'm - 10 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Dialipon kapsulalari 300 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Dialipon kapsulalari 300 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Dialipon kapsulalari 300 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Lipoik kislota hisoblanadi.