Diazolin Merrimed Farm tabletkalari 100 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Diazolin Merrimed Farm tabletkalari 100 mg №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: мебгидролин нападизилати (мебгидролин) - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, картошка крахмали, қуйи молекуляр тиббий поливинилпирролидон, стеарин кислотаси.
Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси юзали рискали ва фаскали, думалоқ шаклли таблеткалар.
Таблеткалар.
Аллергияга қарши восита. АТХ коди: R06AX15.
Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. Аллергияга қарши таъсирга эга, шиллиқ қаватларнинг шишини камайтиради.
Диазолин бронхлар, бачадон ва ичакнинг силлиқ мушакларига гистаминнинг таъсирини сусайтиради, артериал босимни яққол пасайишини ва қон томирларнинг ўтказувчанлигини ошишини камайтиради.
Марказий нерв тизимига жуда оз кириб, биринчи авлод антигистамин дори воситаларидан фарқли равишда, яққол седатив ва ухлатувчи таъсирлар кўрсатмайди. Кучсиз ифодаланган М-холинорецепторларни блокловчи ва оғриқсизлантирувчи хусусиятларга эга.
Терапевтик самарадорлиги препарат қабул қилинганидан сўнг 15-30 минут ўтгач ривожланади, максимал таъсири 1-2 соатдан сўнг кузатилади.
Таъсирининг давомийлиги 2 суткагача етиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, организмнинг барча тўқималарига ўтади. Биокираолишлиги 40-60% чегараларида ўзгариб туради.
Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил қилади.
Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли ўтмайди.
Жигарда метил гуруҳини қўшилиш йўли билан метаболизмга учрайди, жигарнинг микросомал ферментларини индукция қилади, буйраклар орқали чиқарилади.
Аллергик ринит, поллиноз, эшакеми, Квинке шиши, терининг қичишиши билан бирга кечувчи аллергодерматозлар (экзема, нейродермит) ни олдини олиш ва даволаш; аллергик конъюнктивит, ҳашоратлар чаққанидан кейинги тери реакцияларида қўлланади.
Ичга, чайнамасдан, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол қабул қилиш керак.
Катталар ва болаларга 12 ёшдан бошлаб, 100 мг дан кунига 1-3 марта буюрилади. Катталар учун максимал дозалар: бир марталик доза - 300 мг, суткалик - 600 мг ни ташкил қилади.
Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва эришилган терапевтик самарага қараб белгиланади.
3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг дан кунига 1-2 марта, 5 ёшдан 10 ёшгача - 50 мг дан кунига 2-3 марта, 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг дан кунига 2-4 марта буюрилади.
Меъда-ичак йўллари томонидан: диспепсик кўринишлар (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ) намоён бўлувчи меъданинг шиллиқ қаватига қитиқловчи таъсир кўрсатади.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, тремор, кучли толиқиш, уйқучанлик, хавотирлик (тунда), психомотор реакциялар тезлигини секинлашиши.
Бошқалар: оғизни қуриши, сийдикни тутилиши, аллергик реакциялар, гранулоцитопения ва агранулоцитоз.
Болаларда - парадоксал реакциялар: юқори қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, тремор, уйқуни бузилиши.
Ўта юқори сезувчанлик, простата безининг гиперплазияси, ёпиқ бурчакли глаукома, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликлари, пилоростеноз, тутқаноқ, юрак ритмини бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация даври, 3 ёшгача бўлган болалар, сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилишида (препаратнинг таркибида сахароза борлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: препаратни жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (дозани ва қабул қилишлар орасидаги интервални тузатиш талаб қилиниши мумкин), қандли диабети бўлган пациентларда (препаратнинг таркибида сахароза борлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Этанол, седатив воситаларнинг таъсирини кучайтиради.
Бронхиал астма ва анафилактик шокда самараси кам.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганда, даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат билан даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: онгни чалкашиши, уйқучанлик, ҳаракат координациясини бузилиши.
Кейинчалик, қабул қилинган препаратни сўрилиши сайин, марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайишини кучайиш симптомлари, комани юз беришигача қадар кучайиб бориши мумкин. Дозани ошириб юборилиши шунингдек марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсирга олиб келиши мумкин (кўпинча болаларда кузатилади). Шунингдек антихолинергик таъсир кўринишлари: оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, гавданинг юқори қисмига қонни қуйилиб келишлари, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ, қусиш) ривожланиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, зарурат туғилганда - симптоматик даволашни ўтказиш керак.
50 мг ва 100 мг дан таблеткалар.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольга контур уяли ўрамда.
Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«MERRYMED FARM» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол КФЙ, Шербулоқ кўч. 1 уй. тел: (8369) 224-67-22
Mebgidrolin: 100 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Diazolin Merrimed Farm tabletkalari 100 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Diazolin Merrimed Farm tabletkalari 100 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Diazolin Merrimed Farm tabletkalari 100 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Diazolin Merrimed Farm tabletkalari 100 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Mebgidrolin hisoblanadi.