Facebook Pixel Code

Diazolin-S tabletkalari 0,1 g №10 (1 blister)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Diazolin-S tabletkalari 0,1 g №10 (1 blister)

Фаол модда: Диазолин (мебгидролин) - 0,1 г.

Ёрдамчи моддалар: сут қанди, қанд кукуни, картошка крахмали, кальций стеарати.

Оқ ва оч-сариқ тусли оқ рангли, ясси юзали, рискали ва фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Антиаллергик восита. АТХ коди: R06AX15.

Диазолин антигистамин препаратларга таалуқли, Н1гистамин рецепторларининг блокатори ҳисобланади. Бронхларнинг, ичакнинг силлиқ мушакларига нисбатан гистаминнинг спазмоген самарасини, шунингдек унинг томирларни ўтказувчанлигига таъсирини сусайтиради. Биринчи авлод антигистамин препаратларидан фарқли равишда (димедрол, супрастин ва бошқалар) яққол седатив ва уйқу чақирувчи таъсирларни кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги 40-60% чегарасида ўзгаради. Терапевтик самара 15-30 минут ўтгач ривожланади, максимал таъсири 1-2 соатдан кейин кузатилади. Препарат амалда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди, жигарда метилланиш йўли орқали метаболизмга учрайди, жигар ферментларини индукциялайди, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

Мавсумий ва аллергик ринитни, поллинозни, эшакемини, Квинке шишини, овқат ва доривор аллергияни, терини қичиши билан кечадиган дерматозларни (экзема, нейродермит) ва бошқа аллергик ҳолларни олдини олиш ва даволаш.

Препаратни овқатдан кейин ичга буюрилади. Катталар ва болаларга 12 ёшдан бошлаб 0,5-2,0 г дан кунига 1-2 марта. Катталар учун юқори дозалари: бир марталик 0,3 г, суткалик 0,6 г, 12 ёшгача бўлган болаларга 0,025-0,5 г дан дозада кунига 1-3 мартадан буюрилади. Даволаш курсини шифокор касалликнинг характери ва эришилган терапевтик самарага кўра буюради.

Меъда ичак йўллари томонидан: оғиз қуриши, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқлар, диспепсия.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, юқори толиқиш, уйқучанлик, кўриш ноаниқлиги, реакция тезлигини секинлашиши, жуда кам гранулоцитопения ва агранулоцитоз.

Бошқалар: сийишни қийинлашиши, аллергик реакциялар.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, меъда-ичак йўлларининг бошқа яллиғланиш касалликлари, препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври, ёпиқ бурчакли глаукома, простата безининг аденомаси, пилоростеноз, тутқаноқ, юрак ритмини бузилиши.

Диазолин уйқу чақирувчи, седатив ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи бошқа препаратларнинг, шунингдек алкоголнинг таъсирини потенциялайди.

Препаратни транспорт воситаларини ҳайдовчиларига ва юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қиладиган потенциал хафвли механизмлар билан ишловчи шахсларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Препаратни юқори дозаларда қўлланганида ножўя ҳолатларни кучайиши кузатилади ва бундай ҳолларда препаратни бекор қилинади, симптоматик даволаш ўтказилади.

Симптомлари: онгни чалкашиши, уйқучанлик, ҳаракат координациясини бузилиши, оғиз қуриши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни, тузли сургиларни ва тозаловчи клизмани буюриш.

Таблеткалар 0,1 г дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

Samo, OOO, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Mebgidrolin: 100 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
0,1 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
5 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Diazolin-S tabletkalari 0,1 g №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Diazolin-S tabletkalari 0,1 g №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Mebgidrolin hisoblanadi.

Diazolin-S tabletkalari 0,1 g №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Samo hisoblanadi.