Dioksidin (Dioxydin) Farmak eritmasi 10 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 97900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Dioksidin (Dioxydin) Farmak eritmasi 10 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 10 мг диоксидин;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Тиниқ, кўкимтир-сариқ рангли суюқлик.
Эритма.
Антибактериал воситалар. АТХ коди: J01XХ.
Фармакодинамика
Диоксидин кенг таъсир доирасига эга антибактериал препаратдир. Вульгар протей, кўк йиринг таёқчаси, Фридлендер таёқчаси, ичак ва дизентерия таёқчалари, сальмонеллалар, стафилококклар, стрептококклар, патоген анаэроблар, шу жумладан газли гангрена қўзғатувчилари чақирган инфекцияларда самарали. Антибиотиклар, сульфаниламидлар, нитрофуранлар ва бошқа препаратларга чидамли бактериялар штаммларига нисбатан фаол.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида диоксидин қисман сўрилади, маҳаллий таъсирловчи самара кўрсатмайди. Метаболизмга учрамайди. Тўпланмайди. Буйраклар орқали чиқарилади.
Жойлашиши турлича бўлган йирингли-яллиғланиш жараёнлари: йирингли плевритлар, плевра эмпиемаси, ўпка абсцесси, перитонит, цистит, чуқур бўшлиқли яралар, юмшоқ тўқималарнинг абсцесслари, флегмоналар, сийдик ва ўт чиқариш йўлларидаги операциядан кейинги жароҳатлар. Шунингдек қовуқнинг катетеризациясидан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун ҳам қўлланади.
Диоксидин фақат катталарга буюрилади.
Даволаш курсини бошландан олдин препаратни ўзлаштираолиш синамасини ўтказиш керак, бунинг учун йирингли бўшлиққа 10 мл 1% ли эритма юборилади. 3-6 соат давомида ножўя кўринишлари (бош айланиши, қалтираш, тана ҳароратини ошиши) бўлмаганида даволаш курси бошланади. Эритмани бўшлиққа дренаж найча, катетер ёки шприц орқали юборилади одатда 10-50 мл 1% ли эритма. Максимал суткалик доза 70 мл 1% ли эритмани ташкил қилади. Суткада 1 ёки 2 марта қўлланади (суткалик доза 1% ли эритма 70 мл дан оширилмасдан). Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражаси ва препаратни ўзлаштираолишлигига боғлиқ. Даволаш курси 3 ҳафта ва ундан ортиқ давом этиши мумкин. Зарурати бўлганида 1-1,5 ойдан кейин даволаш курси такрорланади.
Шунингдек маҳаллий қўлланади, 1% ли эритма билан хўлланган боғловлар жароҳат юзасига қўйилади.
Аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмалари, қичишиш; бош оғриғи, қалтираш, терининг гиперемияси, диспепсия, қўллаш жойида ўзгаришлар.
Препаратга юқори сезувчанлик, анамнезда буйрак усти безларининг етишмовчилигини мавжудлиги, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Таърифланмаган.
Диоксидин фақат шифокорнинг синчков назорати остида қўлланади. Диоксидин ва уни сақловчи дори шаклларини назоратсиз қўллашга йўл қўйилмайди. Ножўя реакциялари пайдо бўлганида дозани камайтириш, антигистамин препаратларни буюриш, зарурати бўлганида эса Диоксидинни қўллашни тўхтатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Препаратни қўллаш тажрибаси чекланганлиги сабабли ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни бошқариш/механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препаратни автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Болалар. Ушбу тоифа беморларда клиник тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли препарат болаларни даволаш учун қўлланмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Доза ошириб юборилганида ножўя самаралари кучайиши мумкин. Даволаш симптоматик.
Эритма. 10 мл дан ампулада. 10 ампуладан қутида.
2 йил.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 18 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Сақлаш жараёнида (15 °С дан паст ҳароратда) ампулаларда диоксидиннинг кристаллари ҳосил бўлган ҳолларда, кристаллар тўлиқ эригунича (тиниқ эритма) ампула қайтаётган сув ҳаммомида силкитиб қиздирилади. Агар (37+1) °С гача совутилганида кристаллар такроран ҳосил бўлмаса, препарат қўллаш учун яроқли.
Рецепт бўйича.
«Фармак» ЖАЖ, Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 63.
Dioksidin: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Dioksidin (Dioxydin) Farmak eritmasi 10 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) narxi 7686 so'm - 1 шт.
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Dioksidin (Dioxydin) Farmak eritmasi 10 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Dioksidin (Dioxydin) Farmak eritmasi 10 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Dioksidin (Dioxydin) Farmak eritmasi 10 mg/ml, 10 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Dioksidin hisoblanadi.