Disept tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 67000 so'm)
S vitamini: 50 mg/tabletkalar, Xlorheksidin: 5 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Disept tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)
фаол моддалар: хлоргексидин гидрохлориди - 5 мг, аскорбин кислотаси - 50 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол, лактоза, лимон кислотаси, сукралоза, тальк, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарати, ментол, апельсин ароматозатори.
Оқ ёки оч сариқ тусли, доғлар бўлиши йўл қўйилган, ишлатилган ароматизаторга хос кучсиз ҳидли таблетка.
шимиладиган таблеткалар.
Антисептик восита. АТХ коди: А01АВ03.
Хлоргексидин бактерияларнинг ҳужайраларнинг мембраналарини бузиб, граммусбат ва грамманфий бактерияларга (кислотали шароитда чидамли Pseudomonas таёқчаларига, споралар ва вирусларга фаол бўлмаган) бактериоцид таъсир кўрсатади. Тиш қолдиқларини самарали йўқотади.
Аскорбин кислотаси (С витамини) мавжудлиги тўқималарнинг маҳаллий иммунитетни ошириб, тиш тоши каби шундай омилларга таъсир кўрсатади, масалан, пародонтопатияни олдини олади; коллаген ва ҳужаралараро моддаларни ҳосил бўлиш жараёнида иштирок этади.
Хлоргексидин овқат ҳазм қилиш йўлларидан тахминан 1% сўрилади. Препаратни қабул қилингандан сўнг қондаги максимал концентрацияси 30 минутдан сўнг эришилади ва 0,206 мкг/г ни ташкил қилади. Хлоргексидин, асосан ичак (90%), 1% буйраклар орқали чиқарилади. Аскорбин кислотаси овқат ҳазм қилиш йўлларида яхши сўрилади. Унинг оқсил плазмаси билан боғланиш даражаси тахминан 25% ни ташкил қилади. Аскорбин кислотаси дигидроаскорбин ва шовул кислотасигача метаболизм учрайди. Аскорбин кислотаси қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 16 кунни ташкил қилади. Аскорбин кислотаси асосан сийдик билан чиқарилади.
- оғиз бўшлиғи, томоқ, халқум инфекцияларида;
- милк касалликларинг ялиғланишида;
- жарроҳлик амалиёти қўлланилгандан сўнг пародонтит;
- пародонтопатияда;
- пародонтозда;
- афтозли стоматитда қўлланади.
Таблеткани секин шимиш керак. Катталарларга 1 таблеткадан кунига 4 марта буюрилади. Ўртача даволаш курснинг давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади; препаратни 10 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Кўнгил айниши, эпигастриядаги оғриқлар, аллергик реакциялар (терида тошмалар), таъмнинг бузилиши, паротит, тил ва шиллиқ қаватининг оғриқлари, пломба ва тиш протезларининг рангги ўзгариши.
Хлоргекседин ёки бирон бир ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Органик моддаларнинг (плазма, фосфолипидлар) самарадорлигини камайтиради. Йод препаратлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Хлоргексидинни катион гурух сақловчи препаратлар (бензалкония хлорид, цетримон бромид) билан қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Дисепт® ни ҳомиладорлик даврида қўлланилганда ҳавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даври препаратнинг қўллаш учун абсолют қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Препаратни фақат агар она учун даволашдан тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Хлоргексединни она сутига аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўлланилиши мутлоқ қўллаб бўлмаслиги аниқланмаган.
Аскорбин кислотаси она сутига чиқарилади.
Дори воситаси транспорт воситасига ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди
Таблеткаларни овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Таъмни билиш сезгирлиги ўзгариши мумкин, лекин бу препаратнинг таъсири одатда қабул қилгандан сўнг 4 соат ичида тикланади. Препаратни узоқ муддат қабул қилганда тишларнинг ва орқа тилнинг юзасини ранги ўзгаришига олиб келиши мумкин, бу ҳолат даволаниш тўхтатилгандан сўнг тикланади.
Эҳтиёткорлик билан
Ёш болаларда.
Препарат амалда ошқозон ичак трактида сўрилмайди, шунинг учун дозани ошириб юборилиши жуда эҳтимолдан узоқ. Юқори дозада кўп юборилиши касалхонага етқазилиши ва симптоматик даволаниш талаб қилинади.
Шимиш учун таблеткалар.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
1, 2, 3, 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Рецептсиз.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«NIKA PHARM» ШХЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй.
Тел: +(99871) 1508668. Факс: +(99871)1508448. www.nikapharm.uz
S vitamini: 50 mg/tabletkalar, Xlorheksidin: 5 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Disept tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Disept tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Disept tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.