Facebook Pixel Code

Disol-Jurabek 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)

dagi narxlar
dan 6300 so'm gacha 20000 so'm
Без рецепта
30 ta dorixonalarda
Hajmi:
400 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Disol-Jurabek 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)

Фаол моддалар: Натрий ацетат тригидрати - 2 г; натрий хлориди - 6 г.

Ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1000 мл гача.

Тиниқ рангсиз суюқлик.

Тузли эритмалар. Код АТХ: B05BB01.

Фармакодинамикаси

Дисоль - дезинтоксикацион, плазма ўрнини босувчи, регидратацияловчи, диуретик, шокка қарши, антиагрегант таъсир кўрсатувчи мажмуавий тузли эритма. Гиповолемияни камайтиради, қон қуюлишига ва метаболик ацидоз ривожланишига тўсқинлик қилади, диурезни оширади, микроциркуляцияни яхшлилайди. Сув-электролит мувозанати ва кислота-асос ҳолатини тиклайди.

Сув-электролит бузилишларини даволашда гиперкалиемияни ва унинг асоратларини камайтиради.

Натрий хлориди - электролит, регидратацион ва дезинтоксикацион таъсирини намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини бартараф қилади. Гомеостазни сақлаш учун ўта муҳим элемент ҳисобланади. Хлорид ҳужайрадан ташқари бўшлиқдаги энг асосий анион ҳисобланади, мембранали потенциалга жавоб беради, натрий метаболизми билан узвий боғлиқ. Организмнинг кислота-ишқор мувозанати ўзгаришлари хлоридлар концентрацияси ўзгариши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Дисоль вена ичига юборилганлиги сабабли, унинг барча компонентларининг биокира олиши 100% ни ташкил қилади. Препарат қон томир тизимида қисқа вақт ушланиб туради, шундан кейин интерстициал ва ҳужайра ичи қисмига ўтади.

Натрий ва хлорид асосан ҳужайрадан ташқари бўшлиққа тақсимланадилар, калий эса ҳужайра ичида жойлашади. Na+ ионлари асосан буйрак, кам миқдорда ичак, тер, кўз ёши ва бошқалар орқали чиқарилади.

Ацетат организмда ацетил-коэнзим A га фаоллашади, сўнг фаол ацетатнинг асосий миқдори Кребс циклида карбонад ангидрид гази ва сувгача тўлиқ оксидланади. Ацетатнинг оксидланиш жараёни мушак ҳужайраларида амалга ошади, шунинг учун унинг метаболизмига нисбатан организм қобилияти асосан тананинг мушак массасига боғлиқ. Ацетил-КоА метаболизми шунингдек ёғли кислоталар, кето кислоталар ва холестерин ҳосил қилиш билан оксидланишнинг кичик йўлидан бориши мумкин. Ацетатнинг сийдик билан чиқарилиши препаратни юбориш вақтида ошади. Бироқ унинг организм тўқимасидаги метаболизми шунчалик тез кечадики, сийдикка фақатгина унинг оз миқдори тушади.

  • дегидратация;
  • интоксикация (ўткир дизентерия (шигеллёз), Эль-Тор (Инаба) вабо, озиқ-овқат токсикоинфекцияси ва бошқалар);
  • гиперкалиемия.

Вена ичига (в/и), секин оқим билан ёки томчилатиб юборилади.

Препарат дозаси касаллик оғирлиги, организм ҳолати, лаборатор текширув натижалари, пациентнинг ёши, вазни ва буйрак фаолиятига қараб аниқланади.

Юборишдан олдин эритмани 36-38 °C гача иситиш керак.

Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик инфекцион-токсик шок, ноадекват капилляр перфузия, декомпенсациялашган метаболик ацидоз, анурия) препарат беморнинг тана вазнидан 7-10% миқдорда 1-2 соат давомида оқим билан юборишдан бошланади, кейинчалик эса минутига 40-120 томчидан 24-48 соат давомида томчилатиб юборишга ўтилади. Касалликларнинг бирмунча енгил шаклларида (организм интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилатиб юбориш билан чегараланиш мумкин. Эритма суюқлик ҳажмини тиклаш учун зарур миқдорда юборилади. Юборилган ва йўқотилган суюқлик ўртасидаги мувозанат ҳар 6 соатда аниқланади.

Гиперкалиемия бартараф қилинганидан сўнг кейинги сув-электролит муолажасини "Ацесоль" эритмаси билан давом эттириш мумкин.

Аллергик реакциялар: гипертермия ва тери гиперемияси (жуда тез юборилганида).

Юрак қон-томир тизими томонидан: тахикардия (жуда тез юборилганида).

Моддалар алмашинуви томонидан: хлоридли ацидоз, гипергидратация, гипокалиемия (катта ҳажмларда юборилганида).

Бошқалар: шишлар, титраш кузатилиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • гипернатриемия;
  • гипергидратация ҳолати (организмга кўп миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар);
  • ўпка, мия шиши ҳавфи;
  • юқори дозаларда кортикостероидлар билан даволаш;
  • СЮЕ (сурункали юрак етишмовчилиги);
  • буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
  • буйрак чиқариш фаолиятининг бузилиши;
  • гипокалиемияда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дисоль эритмасини бошқа гидрофил дори воситалари билан аралаштириш мумкин.

Инсулин ва бронхиал астма (сальбутамол, тербуталин, ксантинлар) га қарши воситалар билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур, кам ҳолларда гипокалиемия ривожланиши мумкин.

Қўлланилиши керак бўлган эритма тиниқ, хона ҳароратида, флакон эса герметик бўлиши керак. Хиралашган ёки шикастланган сиғимдан эритма ишлатилмасин.

Эритмани қўллаш мобайнида артериал босим, диурез, гематокрит, қон зардобидаги электролитлар концентрациясини назорат қилиш зарур.

Препаратнининг музлатилиши уни қўллашга қарши кўрсатма бўла олмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препарат ҳомиладорлик даврида, фақат она учун тахмин қилинадиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфидан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади. Лактация даврида кўкрак билан эмизишни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги саволни кўриб чиқиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: гипокалиемия, гипернатриемия кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик - электролит бузилишларини тўғирлаш; қондаги электролитлар даражасини назорат қилиш керак.

250, 400 мл дан флаконларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

"Jurabek Laboratories" МЧЖҚК

Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч., 165, тел/факс: (99871) 1500303.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Natriy asetat: 2 mg/ml, Natriy xlorid: 6 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
250 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Disol-Jurabek 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Disol-Jurabek 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Disol-Jurabek 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.