Distreptaza rektal suppozitorlari № 6 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Streptodornaza: 1250 Xalqarobirlik/sham, Streptokinaza: 15000 Xalqarobirlik/sham
Uchun ko‘rsatma Distreptaza rektal suppozitorlari № 6 (1 blister)
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 13500 ХБ-16500 ХБ стрептокиназа, 1250 ХБ -2000 ХБ стрептодорназа;
ёрдамчи моддалар: суюқ парафин ва нейтрал ёғ.
Конус ёки “торпеда” шаклли, учи ўткир; юзаси бир хил, доғларсиз, ғадир-будирсиз, ҳаволи пуфакчаларсиз, ёриқларсиз ва механик шикастларсиз, сарғиш оқ рангли суппозиторийлар.
Суппозиторийлар.
Фермент препарати (мажмуавий). АТХ коди: В06АА55.
Препарат иккита фаол субстанция сақлайди: стрептокиназа ва стрептодорназа. Стрептокиназа одам қонидаги плазминоген проэнзимининг активатори ҳисобланади ва стрептокиназа таъсири остида плазминга айланади, у қуйилиб қолган одам қонини эритиш хусусиятига эга.
Стрептодорназа энзим ҳисобланади, у тирик ҳужайраларга ва уларнинг физиологик функциясига таъсир кўрсатмай, ўлик ҳужайраларни ёки йиринг нуклеопротеинларининг ёпишқоқ массасини эритиш хусусиятига эга.
Препарат дори воситаларининг яллиғланиш ўчоғига киришини енгиллаштиради.
- бачадон бўйнининг сурункали яллиғланиши;
- кичик чаноқ аъзоларининг операциядан кейинги инфильтратив шикастланишлари;
- бачадон шиллиқ қаватини яллиғланиши;
- ўткир ва сурункали кечувчи геморрой;
- кенг яллиғланиш инфильтрати бўлган тўғри ичак олди абсцесслари ва оқмалари;
- йирингли каудал кисталарида қўлланади.
Қўллаш усули
Суппозиторийни блистер уясидан олингандан кейин тўғри ичакка чуқур киритиш керак.
Дозалаш
Дозалаш яллиғланиш жараёнини жадаллик тури ва даражасига боғлиқ.
Шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўлланади.
Катталарда касалликнинг оғир кечишида:
1 суппозиторийдан кунига 3 марта биринчи 3 кун давомида, сўнгра
1 суппозиторийдан кунига 2 марта 3 кун давомида, сўнгра
1 суппозиторийдан кунига 1 марта 3 кун давомида.
Катталарда касаллик оғирлигининг енгил ва ўртача даражасида:
1 суппозиторийдан кунига 2 марта 3 кун давомида, сўнгра
1 суппозиторийдан кунига 1 марта 4 кун давомида, ёки
1 суппозиторийдан кунига 2 марта 2 кун давомида.
Даволаш курсида ўртача 8-18 суппозиторий ишлатилади.
Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 7-10 кун.
Айрим ҳолларда аллергик реакциялар, тана ҳароратини ошиши, шунингдек қон кетишига мойиллик кузатилиши мумкин.
Ҳар қандай нотипик реакцияларни пайдо бўлиш ҳолатларида албатта препаратни қўллашни давом эттириш хақида шифокор билан маслаҳатлашинг.
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.
Препарат янги жароҳатга ёки чокка тегмаслиги керак, чунки бу чокларни бўшашишига ва оқибати сифатида жароҳатдан қон кетишига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки маҳаллий қон кетишлар пайдо бўлиши мумкин.
Яллиғланиш ўчоғига антибиотикларни ёки химиотерапевтик препаратларни ўтишини кучайтиради.
Болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас. Препарат янги жароҳат ёки чокларга тегиши керак эмас, чунки бу чокларнинг бўшашиши ва оқибати сифатида жароҳатдан қон кетишига олиб келиши мумкин.
ДИСТРЕПТАЗА® препарати билан даволаш вақтида олдиндан шифокор билан маслаҳатлашмасдан ҳеч қандай дори воситаларини қўлламанг.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари номаълум.
6 ректал суппозиторийлар блистерда, 1 блистердан картон қутида.
3 йил.
2 °С - 8 °С ҳароратда (совутгичда) сақлансин. Музлатилмасин.
Рецепт бўйича.
«БИОМЕД-ЛЮБЛИН» Вытвурня Суровиц и Щепёнэк Спулка Акцийна
Университетская кўч. 10, 20-029 Люблин, Польша.
Streptodornaza: 1250 Xalqarobirlik/sham, Streptokinaza: 15000 Xalqarobirlik/sham
Ko`p so`raladigan savollar
Distreptaza rektal suppozitorlari № 6 (1 blister) narxi har bir paket uchun
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Distreptaza rektal suppozitorlari № 6 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.
Distreptaza rektal suppozitorlari № 6 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Biomed-Lublin hisoblanadi.